Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 32 / Амалий бухгалтерия

Нақд ҳисоб-китоб

Корхонамиз 2016 йил декабрида ишлаб чиқариш корхонаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Аввалига ишлаб чиқариш қувватлари бўлмаганлиги сабабли савдо билан шуғулландик. Касса аппарати ва ижарага олинган терминал бор. Айни пайтда ходимлар штатини кўпайтириб, ишлаб чиқариш қувватларини сотиб олгач, ишлаб чиқариш билан шуғуллана бошладик.

1. Корхона ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни (текстиль) нақд пулга сотишга ҳақлими?

2. Агар ҳақли бўлса, буюртмачи билан сотувчи ўртасидаги ҳужжатлар (шартнома, юкхат-ҳисобварақ-фактура, чеклар ва ҳ.к.) қандай расмийлаштирилади?

3. Ушбу операциялар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

Ш.Саидова, МЧЖ бухгалтери.

 

 

1

Ҳа, ўзингиз ишлаб чиқарган маҳсулотни нақд ҳисоб-китоб қилиш йўли билан сотишга ҳақлисиз.

Ташкилотлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар, шунингдек фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ ҳолда улар иштирокидаги ҳисоб-китоблар нақд пулсиз тартибда амалга оширилади (АВ томонидан 22.06.2015 йилда 2687-сон билан рўйхатдан ўтказилган Қоидаларнинг 4-банди). Аҳолига ўз маҳсулотини нақд ҳисоб-китоб қилиш йўли билан сотиш тақиқланмаган.

Бундай реализация қилиш назорат-касса машиналари мажбурий қўлланилган (Солиқ кодексининг ­72-моддаси) ва кассадаги нақд пул қолдиқлари лимитига риоя этган ҳолда амалга оширилади (АВ томонидан 26.10.2005 йилда 1518-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 21, 22-бандлари).

 

2

Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот нақд ҳисоб-китоб қилиш йўли билан сотилганда шартнома расмийлаштириш керак эмас. Хўжалик шартномалари юридик шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасида тузилади («Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддаси).

Бу ҳолатда ҳисобварақ-фактурани ҳам расмийлаштириш керак эмас. НКМ чеки ушбу ҳужжат ўрнини босади (Солиқ кодексининг 222-моддаси).

 

3

Ушбу операция бухгалтерия ҳисобида стандарт тарзда акс эттирилади (Йўриқноманинг 141, 222-бандлари, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова):

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Маҳсулот нақд пулга сотилди

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

 

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

 

Пул маблағлари ҳисоб-китоб счётига ўтказилди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

 

Сотилган маҳсулотнинг ҳақиқатдаги ишлаб чиқариш таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

 

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

 

 

 

Ноила МУҚМИНОВА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1512 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика