Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 32 / Солиқ солиш

Ходимларни ким овқатлантираётган бўлса, ўша солиқни ушлаб қолади

 

«А» корхонаси (МЧЖ) шартномага кўра «Б» корхонасига (МЧЖ) ходимларни берди. Бунда «Б» МЧЖ «А» МЧЖнинг ходимларини озиқ-овқат билан таъминлаш учун умумий овқатланиш корхонаси билан шартнома тузди. Ҳар ой охирида «Б» МЧЖ бухгалтери ҳар бир ходимнинг овқатланиш суммасини аниқлайди ҳамда овқатланиш бўйича даромадни ҳисоблаб ёзиш ва солиқларни ушлаб қолиш учун ушбу маълумотларни «А» МЧЖга жўнатади.

Овқатланишдан тушган даромаддан ЖШДСни қайси ташкилот ушлаб қолиши ва бюджетга ўтказиши керак: жисмоний шахсларнинг моддий нафидан бўлганидек «Б» МЧЖми ёки компенсация тўловларидан бўлганидек «А» МЧЖми?

З.Аҳмедов, солиқ маслаҳатчиси.

 

 

– Ходимларни бериш ҳақида шартнома тузаётганда ўз ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, таътил пули, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлаш, хавфсиз меҳнат шароитларини ташкил этиш мажбурияти ижрочи корхона («А» МЧЖ) зиммасида бўлади, сабаби у иш берувчи ҳисобланади. Буюртмачи корхона («Б» МЧЖ) фақат ижрочи хизматлари ҳақини тўлайди.

Бироқ шартномада «А» МЧЖнинг ходимларини овқатлантиришни «Б» МЧЖ қилинган харажатларни ҳар ойда қоплаган ҳолда ташкиллаштириши шарти қайд этилган бўлиши мумкин. Бу ҳолда жисмоний шахсларда юзага келадиган даромадлар компенсация тўловлари сифатида талқин қилинади (Солиқ кодексининг 174-моддаси ­13-банди). Овқатланишга компенсацияни ҳисоблаш ҳамда ЖШДС, суғурта бадаллари ва ЯИТни тўлаш мажбурияти «А» компаниясининг зиммасида бўлади. «Б» МЧЖ фақат ҳар бир ходимга ҳисобланган даромад бўйича ҳисоботни тақдим этади.

Овқатланишни ташкиллаштириш харажатларини қоплаш суммаси «Б» компанияси учун илгари чегириб ташланган харажатларнинг ўрнини қоплаш тарзидаги даромад деб ҳисобланишига ҳам эътибор беринг (Солиқ кодексининг 132-моддаси ­9-банди). Фойда солиғини тўлашда овқатланиш ўрнини қоплаш суммаси, агар овқатланиш харажатлари солиқ солинадиган базани аниқлашда илгари чегирилган бўлса, жами даромадга киритилади (Солиқ кодексининг 138-моддаси).

Агар ходимларни бериш тўғрисидаги шартномада «Б» компанияси овқатланишни ташкиллаштириши юзасидан ҳеч қандай шартлар бўлмаса, яъни умумий овқатланиш ҳақини тўлаш ташаббуси буюртмачи корхонага тегишли бўлса, жисмоний шахсларнинг даромадларига моддий наф тарзидаги даромадлар деб қаралади (Солиқ кодексининг 177-моддаси 1-банди). Бу ҳолда жалб қилинган ходимларнинг овқатланиш қийматидан ЖШДСни ушлаб қолиш мажбурияти «Б» МЧЖ зиммасида бўлади.

 

Надежда ГУШЧИНА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1503 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика