Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 32 / Янгиликлар

Валюта бозори либераллашуви масалалари

 

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги йиғилиши Ўзбекистоннинг бугунги куидаги солиқ ва валюта сиёсатига бағишланди. Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосарлари Эркин Гадоев, Назарали Норбоев ва Ҳотамбек Шокиров, адлия вазирининг биринчи ўринбосари Нодир Жўраев, иқтисодиёт вазирининг ўринбосари Шуҳрат Исмоилов, молия вазирининг ўринбосари Мубин Мирзаев, Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари Қаҳрамон Акмалов, Марказий банк раисининг ўринбосари спикер сифатида сўзга чиқдилар.

 

Йиғилишда солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш; солиқ тўловчилар учун яратилган қулай шарт-шароитлар ва имтиёзлар; солиқ органлари тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари ва ДСҚ интерактив хизматлари; Ҳисоб палатаси тузилмасида ташкил этилган Давлат бюджетига тушумларнинг тўлиқлигини назорат қилиш инспекциясининг вазифалари муҳокама қилинди.

Адлия вазирининг ўринбосари Нодир Жўраев 2018 йил 1 январдан жорий этилиши режалаштирилаётган солиқ қонунчилигидаги ўзгартиришлар ҳақида хабар берди. 10 та янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани маълум қилинди.

 

Солиқлар ва солиқ тўловчилар

ДСҚ раисининг ўринбосари Назарали Норбоев солиқларни ўз вақтида йиғишга доир вазифаларни бажаришда солиқ тўловчиларни хабардор қилишнинг (шу жумладан АКТдан фойдаланган ҳолда) аҳамиятини қайд этди. Бунда кўп муаммолар келиб чиқишига сабабчи бўлаётган минтақалардаги солиқ тўловчиларнинг хабардорлик даражаси масаласи алоҳида муҳокамани талаб этди.

– ДСҚ порталида юридик шахсларнинг (улар 350 мингдан зиёд) шахсий кабинетлари бор, солиқ тўловчилар улар орқали Қўмита ходимлари билан мулоқот қилишлари мумкин, – дея қайд этди ДСҚ раисининг ўринбосари Ҳотамбек Шокиров. – Жисмоний шахслар ҳозирча ушбу имкониятдан фойдалана олмайдилар, айни пайтда мазкур масалани ҳал этиш механизмлари ва йўллари устида ишлаяпмиз.

Спикернинг таъкидлашича, компьютер техникасининг йўқлиги ёки ундан фойдалана олмаслик ҳам аҳолининг солиқ органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишини қийинлаштираяпти. ДСҚ 15 дан ортиқ интерактив мобил иловани ишга тушириши билан айрим муаммолар ҳал этилди.

Йиғилиш иштирокчилари саволлар берибгина қолмай, қуйидагилар юзасидан таклифларини ҳам киритдилар:

√ солиқларни камайтириш ва уларни бирлаштириш (улар ҳисобини соддалаштириш мақсадида);

√ бўлғуси инвестор мамлакатимиздаги солиқ тизими билан танишиши учун электрон кўринишдаги қисқача ахборот қўлланмасини яратиш;

√ юридик шахслар учун янги шакллар (анкеталар) ишлаб чиқиш ва жорий этиш, бу вақтни тежайди ва декларациялар кечикиб топширилишини бартараф этади;

√ тадбиркорларни солиқ соҳасидаги янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишга жалб этиш.

Молия вазирининг ўринбосари Мубин Мирзаев солиқларни камайтириш истагининг ўзи етарли эмаслигини қайд этди. Уни амалга ошириш учун янги иш ўринлари ташкил этиш зарур. Зеро бюджетга пул тушумлари ҳеч бўлмаса ўша даражада қолишини таъминлаш лозим.

 

Валюта бозорини либераллаштириш ва савдо терминаллари

Марказий банк раиси ўринбосари валюта бозорини либераллаштириш лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани ҳақида сўзлаб берди. Бунда либераллаштириш томон муайян қадамлар қўйилди. Тижорат банклари юридик шахсларга бозор курсида ЭАВни сота бошлаганлари шунинг жумласидандир. Бунда жисмоний шахсларга фақат хорижий сафарларда фойдаланиш учун банк карталарига валютани конвертациялаш хизмати кўрсатилмоқда. Ушбу маблағларни сотиб олиш ва нақд пулга айлантириш лимити ҳам белгиланди. Айни пайтда жисмоний шахсларнинг мамлакат ичида валютани эркин сотиб олиши ва сотишини назарда тутувчи механизм ишлаб чиқилмоқда.

Валюта бозори либераллаштирилиши прогнозларини ёритиш чоғида молия вазирининг ўринбосари Мубин Мирзаев ушбу мақсадлар учун Ўзбекистон халқаро кредит линияларининг маблағларини жалб этишга эҳтиёжманд эмаслигини қайд этиб ўтди.

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари хусусида М.Мирзаев аниқ рақамни тилга олмади, бироқ захиралар республиканинг икки йиллик импорт ҳажмига тенг миқдорда тахминан 20–25 млрд АҚШ долларига баҳоланишини таъкидлаб ўтди.

Унинг хабар беришича, пулларни банкоматларда нақд пулга айлантириш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда. Бунда пул маблағларининг банкоматларга сиғишини, купюраларнинг ҳажмини инобатга олиш лозим. Аҳоли банкоматлар хизматларидан фойдаланиши мумкин бўлган аниқ муддатларни спикер тилга олмади. 

Тадбир доирасида яна бир долзарб масала – савдо терминалларини олмоқчи бўлган хўжалик юритувчи субъектлар тўқнаш келаётган қийинчиликлар ёритилди.

– Терминалларнинг сони етарли эмаслиги олдимизда турган ҳақиқий муаммо саналади, – дея қайд этди МБ вакили. – Яқинда банкларга терминалларни хориждан мустақил равишда сотиб олишга рухсат берилди, улар кейинчалик банкнинг марказий базасига уланади. Бу терминаллар билан жиҳозлаш жараёнини жадаллаштиради. Мисол учун, жорий йилнинг июль ойидаёқ 30 000 та терминални фойдаланишга топшириш режалаштирилган эди.

Ўз ахборотимиз.

Прочитано: 1975 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика