Norma.uz

Ишга ҳам жойлашди, компенсация ҳам олди

 

Ходимни штати қисқартирилганлиги ҳақида 2 ой олдин ёзма равишда огоҳлантирдик. У 31 июлгача ишлаши керак эди. Бироқ у бошқа иш топиб, қисқартириш муддатидан аввал кетмоқчи.

Иш ҳақи ва фойдаланилмаган таътил учун компенсациядан ташқари унга қандай тўловлар ҳисоблаб ёзилиши керак?

Бошқа иш топишга улгурган бўлса, унга 2 ой учун ишдан бўшатиш нафақасини тўлаш зарурми?

А.Абдиева.

 

– Ходимлар штати қисқартирилганда амалга оширилиши зарур хатти-ҳаракатлар ва тўловларни сизнинг мисолда кўриб

чиқамиз.

Штат қисқариши буйруқ ва янги штат жадвали билан тасдиқланади. У ташкилот ходимларини қисқартириш чора-тадбирларини бошлашдан аввал тасдиқланган бўлиши керак.

Иш берувчи штат қисқарганлиги муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимни камида 2 ой олдин ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши шарт (МКнинг 102-моддаси ­1-қисми).

Огоҳлантириш муддати давомида ходимга бошқа иш қидириш учун ҳафтада камида 1 кун шу вақт учун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмаслик ҳуқуқи берилади (МКнинг 102-моддаси 6-қисми).

Ташкилот штати қисқартирилганда иш берувчи ходимга мавжуд бошқа ишни (бўш лавозимни) таклиф этиши шарт. Ходим бошқа ишга ўтишдан бош тортган ёки корхонада мувофиқ келадиган иш бўлмаган тақдирда, меҳнат шартномаси умумий асосларда бекор қилиниши мумкин (МКнинг 92-моддаси).

Агар огоҳлантириш 2017 йил 1 июнда топширилган бўлса, иш берувчи 2 ойлик муддат тугамасдан (яъни ҳақиқатда ишдан бўшаган куни) ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли. Бу ҳолда ходим ёзма розилик бериши ва огоҳлантириш унинг муддатига мувофиқ келадиган компенсация билан алмаштирилиши шарт. Сўнгра, МКнинг 67, 92, 100–102, 107–110 ва 151-моддалари талабларини бажарган ҳолда, ишдан бўшатилаётган ходимга қуйидагилар тўланади:

► меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги огоҳлантириш муддати тугагунча қолган вақтга (39 кун учун, 31.07.2017 йилгача) мутаносиб пуллик компенсация (МКнинг ­102-моддаси);

► ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдордаги ишдан бўшатиш нафақаси (МКнинг 109-моддаси);

► меҳнат шартномаси бекор қилинган кундаги (2017 йил 23 июндаги) иш ҳақининг тўлиқ ҳисоб-китоби (МКнинг ­110-моддаси);

► фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация (МКнинг 151-моддаси).

Агар ходим меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб 10 календарь кун мобайнида (яъни 3.07.2017 йилгача) Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган бўлса, аввалги жойида иш қидириш даврида, бироқ 2 ойдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида бир ойлик ишдан бўшатиш нафақасини ҳисобга олган ҳолда унинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади (меҳнат дафтарчаси тақдим этилганда иккинчи ой учун 22.08.2017 йилдан кейин ҳамда Бандликка кўмаклашиш маркази берган маълумотномага биноан учинчи ой учун 22.09.2017 йилдан кейин тўланади) (МКнинг 67-моддаси).

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» етакчи эксперти.

Прочитано: 1666 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика