Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 31 / Юридик маслаҳатлар

Ходимларни четдан жалб этиш

 

МЧЖнинг асосий фаолият тури – қурилиш. Ягона солиқ тўловини тўлаймиз. Кичик тадбиркорлик субъектларига кирувчи ташкилотлар таснифлагичига кўра ходимларимиз сони 50 кишидан ошмайди. Бироқ механизаторлар билан таъминланмаган транспорт воситалари ва механизмлар балансимизда қолмоқда. Ўз мақомимиз ва солиқ турини алмаштиришни истамаймиз, ходимлар сонини ошира олмаймиз.

МЧЖ ишчи кучини тақдим этиш хизматларини кўрсатиш ҳақида бошқа МЧЖ билан шартнома тузишга ҳақлими?

И.Норов.

 

– Хорижий давлатлар амалиётида «аутстаффинг шартномаси» (ингл. out – «ташқаридаги» + ингл. staff – «ходимлар») деган тушунча мавжуд, унга биноан бир корхона бошқасининг ишчи кучидан фойдаланади.

Ўзбекистон қонун ҳужжатларида ишчи кучини тақдим этиш хизматларини кўрсатиш тўғрисида шартнома тузиш тартибга солинмаган. Бироқ шартнома тузиш эркинлиги принципидан фойдаланиб (ФКнинг 354-моддаси), аутстаффинг шартномасини тузишга ҳақлисиз. Уни тузиш чоғида корхонангиз бошқа корхона ходимлари билан меҳнат муносабатларига киришмаётганлигини ҳисобга олиш зарур. Чунончи, улар иш ҳақи, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бўйича тўлов ва бошқа тўловларни ўзлари штатида қайд этилган иш берувчидан оладилар. Сиз эса ўз навбатида шартнома суммасини бевосита ижрочи корхонага (аутсорсерга) тўлайсиз.

Бошқа вариант – ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини тузиш1 (ФКнинг 703-моддаси). Ушбу шартнома бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан хизматни бажариш, буюртмачи эса унинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасининг предмети бир корхонанинг ишчи кучини бошқа корхонага бериш эмас, балки муайян ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) ҳисобланади. Масалан, механизация воситалари билан ишларни бажариш. Ижрочи корхона шартномада белгиланган ишларни ўз кучи (шу жумладан ўз ходимларининг кучи) билан бажариши керак бўлади.

Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасининг намунасини «Norma. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» АҚТ базасида («Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар» – «Ҳуқуқий ҳужжатлар намуналари» – «Хўжалик-шартномавий муносабатлар» – «Шартномаларнинг намуналари» – «Хизматлар» – «Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси») топиш мумкин. Ушбу намунага асосланиб, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини ёхуд аутсорсинг шартномасини2 ишлаб чиқишингиз мумкин.

 

Сабоҳат Султонова, «Norma Online» эксперти.


1Бундай шартномани тузиш масалалари ФК нормалари билан тартибга солинган.

2Қайси вариантга тўхталганингизга қараб.

Прочитано: 1576 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика