Norma.uz

Ишлаб бермасдан кетмоқчи

 

Ишдан бўшамоқчи бўлган пенсионер ишдан бўшаши ҳақида ариза ёзиб, 2 ҳафта ишлаб бермаслиги мумкинми?

А.Камолов.

 

Ҳа, агар ўз ишини давом эттиришига имкон бермайдиган вазиятлар мавжуд бўлса, мумкин.

Одатда, ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам, 2 ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантириб, ўз ташаббусига кўра бекор қилишга ҳақлидир (МКнинг 99-моддаси).

Агар ходим ишдан бўшаши ҳақида огоҳлантирган муддат тугамасдан у билан меҳнат шартномасини бекор қилишни илтимос қилса, иш берувчи ушбу илтимосни доим бажариши мумкин. МКнинг 99-моддаси 5-қисмида назарда тутилган, ходим ўз ишини давом эттириш имконига эга бўлмаган ҳолларда (ўқув юртига қабул қилинганлиги, пенсияга чиққанлиги, сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганлиги) иш берувчи шундай қилиши керак. Бунда рўйхат очиқлигича қолдирилган. Булар, масалан, тиббий хулосага кўра соғлиғининг аҳволи муайян ишни бажаришга тўсқинлик қилиши, I гуруҳ ногирони бўлган оила аъзосига қараши боис ходим ишлай олмайдиган бошқа узрли сабаблар ҳам бўлиши мумкин (Олий суд Пленумининг 17.04.1998 йилдаги ­12-сон қарори 15-банди).

Шу тариқа, ишлаб бермасдан ишдан бўшаш масаласи ишни давом эттириш имконини бермайдиган сабаблар узрли деб топилишига боғлиқ.

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» етакчи эксперти.

 

Прочитано: 1398 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика