Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 31 / Хўжалик юритиш қоидалари

Асосий воситалар: қўшимча ҳақ тўлаб айирбошлаш

 

АЖ МЧЖни таъсис этди ва унинг ягона иштирокчиси ҳисобланади. МЧЖ устав фонди АЖнинг мол-мулки (бинонинг бир қисми, автотранспорт, асбоб-ускуналар ва дастгоҳлар) ҳисобидан шакллантирилган.

МЧЖ ва АЖ ушбу мол-мулкни (АВни) бошқасига (у ҳам АВ), агар бошқа мол-мулк – фойдаланишда бўлган (ўзимизда ишлаб чиқарилмаган) дастгоҳлар қиймати ортиқроқ бўлса, алмаштиришга ҳақлими? Ушбу вазиятда устав фонди миқдорини кўпайтириш ёки бошқача тарзда ўзгартириш ҳақида сўз бормаяпти.

Р.Қосимова.

 

Ҳа, бундай қилишга ҳақли.

Тижорат ташкилотлари ўз муассислари (иштирокчилари) ҳисса (бадал) сифатида уларга берган мол-мулкнинг эгалари ҳисобланади.

Шу сабабли шуъба ташкилотнинг устав фондига (УФ) ҳисса сифатида берилган асосий воситалар унинг мулки саналади. Мулкдор эса ўзига қарашли мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга (ФКнинг 164 ва 207-моддалари). Асосий воситаларни (бинонинг бир қисми, автотранспорт, асбоб-ускуналар ва дастгоҳлар) МЧЖ УФга ҳисса сифатида топширган АЖ энди ушбу мол-мулкни ўз ташаббуси билан олиб қўйишга ҳақли эмас.

Бу ҳолда шуъба ташкилоти мулкдор сифатида хоҳишига кўра ва манфаатларини кўзлаб, ўзига тегишли бўлган асосий воситаларга нисбатан қонунга зид бўлмаган ҳар қандай ҳаракатларни бажаришга ҳақли («Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддаси 2-қисми). У ўз мол-мулкини бошқа шахсларга мулк қилиб топшириш, ижарага бериш, гаровга қўйиш ва ундан бошқа усуллар билан фойдаланиш, уни бошқача усулда тасарруф этишга ҳақли.

Бинобарин, шуъба ташкилоти АЖдан УФга ҳисса сифатида олинган асосий воситаларни ҳар қандай шахсга, шу жумладан АЖнинг ўзи – ягона иштирокчи бўлган ташкилотга мулк қилиб топшириши мумкин.

Ҳар бир тараф бошқа тарафга бир товарни бошқа товарга алмаштириш йўли билан мулк қилиб топшириш мажбуриятини оладиган муносабатлар айирбошлаш шартномаси билан тартибга солинади. Бундай шартномага нисбатан тегишинча олди-сотди тўғрисидаги қоидалар (ФКнинг 29-боби) қўлланади, башарти бу ФКнинг «Айирбошлаш» деб номланган 30-боби қоидаларига ва айирбошлаш моҳиятига зид келмаса. Бунда алмаштириш йўли билан топшириш мажбуриятини олган ҳар қайси тараф товарни сотувчи ва қабул қилиш мажбуриятини олган тараф товарни сотиб олувчи ҳисобланади. Давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаларини айирбошлаш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак (ФКнинг 497-моддаси).

Айирбошлаш шартномасига мувофиқ айирбошланадиган товарлар тенг қийматли эмас деб тан олинган тақдирда баҳоси айирбошлашга тақдим қилинаётган товар баҳосидан паст бўлган товарни топшириши лозим бўлган тараф, агар шартномада ҳақ тўлашнинг бошқача тартиби назарда тутилган бўлмаса, товар ёки товарни тасарруф қилиш ҳужжатлари топширилгандан сўнг кечиктирмасдан баҳолардаги фарқни тўлаши лозим (ФКнинг 498-моддаси 2-қисми).

Асосий воситалар қўшимча тўлов билан айирбошланган ҳолатларда алмаштириш йўли билан олинган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати берилган асосий воситаларнинг айирбошланиш чоғида ўтказилган (олинган) пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентлари суммасига оширилган (камайтирилган) қолдиқ қийматига тенг (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 18-банди 2-хатбошиси).

Шуъба ташкилоти айирбошланаётган нарсаларнинг нархидаги фарқни тўлаши бош компания қачонлардир сотиб олган дастгоҳларни (аниқроғи, уларнинг бир қисмини) сотаётганини кўрсатса ҳам, бу ҳолда улгуржи савдо аломатлари йўқ. Сабаби дастгоҳлар қайта сотиш учун харид қилинмаган (бу улгуржи савдога хос) ва асосий воситалар сифатида ҳисобга олинган.

Кўчмас мулк сифатидаги (ФКнинг 83-моддаси 2-қисми) бинонинг бир қисмига (айирбошланаётганлар орасида борлиги эҳтимол) нисбатан ФКнинг 29-боби 7-параграфида назарда тутилган кўчмас мулкни сотиш қоидалари қўлланади. Бундай битимни амалга ошириш чоғида бир қатор шартларга риоя этиш зарур:

► шартнома тарафлар имзолаган ёзма шаклдаги битта ҳужжат тарзида тузилган бўлиши шарт (ФКнинг 366-моддаси 4-қисми). Ушбу талабга риоя қилмаслик шартноманинг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади (ФКнинг 480-моддаси);

► кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан унга бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим (ФКнинг 481-моддаси 1-қисми);

► шартномада кўчмас мулкнинг баҳоси назарда тутилган бўлиши лозим. Унда кўчмас мулкнинг баҳоси тўғрисидаги шарт бўлмаса, у тузилмаган ҳисобланади (ФКнинг ­485-моддаси 1 ва ­2-қисмлари);

► кўчмас мулкнинг сотувчи томонидан топширилиши ва сотиб олувчи томонидан қабул қилиниши улар имзолайдиган топшириш далолатномаси ёки топшириш тўғрисидаги бошқа ҳужжатга биноан амалга оширилади (ФКнинг 486-моддаси 1-қисми);

► ушбу мол-мулкни бошқа шахсга бериш ҳақидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб сотиб олувчида мулк ҳуқуқи вужудга келади (ФКнинг 185-моддаси 2-қисми).

Кўчмас мулкни сотиш (шу жумладан айирбошлаш) шартномасини нотариал тасдиқлаш мажбурияти қонунда назарда тутилмаган. Бироқ у тарафлардан бирининг талаби бўйича амалга оширилиши мумкин (ФКнинг 110-моддаси 2-қисми 2-банди).

Шу тариқа, МЧЖ ва АЖ шуъба ташкилотининг УФни шакллантириш учун киритилган асосий воситаларни баҳосидаги фарқни қўшимча тўлаган ҳолда бошқа (АЖда АВ сифатида ҳисобга олинадиган) мол-мулкка айирбошлашга ҳақли.

 

Камол Музаффаров,

«Norma Online»

етакчи эксперти.

Прочитано: 1327 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика