Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 31 / Хўжалик юритиш қоидалари

Қонунбузарликка йўл қўймасдан харид қилмоқчимиз

 

ЯСТ тўловчи корхона (фаолият тури – мебель ишлаб чиқариш) ўз ҳисоб-китоб счётидаги маблағни жисмоний шахснинг шахсий пластик картасига ўтказиб, жисмоний шахсдан ёғоч тахта сотиб олмоқчи.

Корхонанинг жисмоний шахсдан ёғоч тахта сотиб олиши ҳуқуққа зид эмасми?

Е.Коровина.

 

Ҳа, корхонангиз олди-сотди шартномаси асосида жисмоний шахсдан ёғоч сотиб олиши мумкин (ФКнинг 386-моддаси). Бироқ бундай битимлар бир марталик тусга эга бўлиши керак, акс ҳолда солиқ органлари жисмоний шахснинг хатти-ҳаракатларига ноқонуний тадбиркорлик дея баҳо беришлари мумкин.

Фуқаро якка тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга ҳақлидир (ФКнинг 24-моддаси).

Бироқ бир марталик фуқаролик-ҳуқуқий мазмундаги битимлар (масалан, уй-жой ёки кўчмас мулкни ижарага бериш, шахсий буюмларни сотиш, пудрат ёки топшириқ шартномасига кўра, онда-сонда турли майда ишларни ҳақ эвазига бажариш ва ҳ.к.) тузадиган жисмоний шахсларни, ҳаттоки бундай битимлар бир неча марта амалга оширилган тақдирда ҳам, тадбиркорлар деб топиш мумкин эмас.

Шахснинг у ёки бу фаолиятини тадбиркорлик деб топиш учун иккита ҳолат мавжуд бўлиши:

1) даромад топишга қаратилган ҳаракатлар системали равишда содир этилиши;

2) бундай фаолият асосий, яъни касб фаолияти сифатида амалга оширилиши шарт (Олий суд Пленумининг 11.12.2013 йилдаги 20-сон қарорининг 3-банди).

Шундан келиб чиқиб, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилмаган жисмоний шахсдан юқоридаги талабларга риоя этган ҳолда ёғоч сотиб олиш тўғри бўлади.

Қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир ва у тузилган пайтидан бошлаб юридик оқибатларга олиб келмайди. Тарафларнинг ҳар бири бошқасига бундай битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши шарт (ФКнинг 114, ­116-моддалари).

 

Эркин Ҳосилов,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1348 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика