Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 31 / Юридик маслаҳатлар

Уй-жой – фақат яшаш учун

 

Жисмоний шахс уй-жойга эга бўлиб (пропискадан ўтказилган фуқаролар йўқ), УЖКнинг 23-моддасига асосан уни ижарага бермоқчи.

Ўқув машғулотларини ташкил этиш ва консалтинг хизматларини кўрсатиш учун ушбу уй-жойни ёки унинг бир қисмини 1 йилгача муддатга ижарага олишдан манфаатдор бўлғуси ижарага олувчи – юридик шахс бор.

Жисмоний шахс уй-жойни ёки унинг бир қисмини ижарага бериш шартномасини оддий ёзма шаклда тузиш шарти билан юридик шахсга ижарага бериши мумкинми?

Х.Орипов.

 

– Уй-жой уни ижарага бериш шартномаси ёхуд ижара шартномасига асосан вақтинчалик эгалик қилиш ва фойдаланишга топширилиши мумкин.

Уй-жойни ижарага бериш шартномасига биноан уй-жойнинг мулкдори ёки у ваколат берган шахс (ижарага берувчи) бошқа шахсга (ижарага олувчига) уй-жойда яшаш учун уни ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланишга топширади (ФКнинг 600-моддаси ­1-қисми).

Шу сабабли уй-жойни ижарага бериш шартномасига кўра юридик шахсга топшириш мумкин эмас.

Уй-жойни юридик шахсга вақтинчалик эгалик қилиш ёки фойдаланишга топшириш учун у билан ижара шартномасини тузишингиз шарт. Бироқ бу ҳолда ҳам юридик шахс уй-жойдан фақат фуқароларнинг яшаши учун фойдаланиши мумкин (ФКнинг 600-моддаси 2-қисми).

Агар юридик шахс уй-жойдан (унинг бир қисмидан) ўзининг тадбиркорлик фаолиятида1 фойдаланмоқчи бўлса, аввал турар жойни (унинг бир қисмини) нотурар жой фондига ўтказиш зарур. Ана шундан кейингина юридик шахс билан бинони, яъни нотурар жойни ижарага бериш шартномасини тузишга ҳақли бўласиз.

Бинони ижарага бериш шартномаси тарафлар имзолайдиган битта ҳужжат тарзида ёзма шаклда тузилади (ФКнинг ­574-моддаси 1-қисми). Жисмоний ва юридик шахс ўртасидаги бундай шартномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди. Агар бундай шартнома бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган бўлса, у ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасида рўйхатдан ўтказилиши лозим ҳамда рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади (ФКнинг 574-моддаси 4-қисми). Бинобарин, агар ижара шартномаси бир йилдан кам муддатга тузилган бўлса, уни рўйхатдан ўтказиш керак эмас.

Турар жойни нотурар жойга ўтказиш ҳақидаги қарорни туман (шаҳар) ҳокими қабул қилади (Рўйхатнинг 12-банди, 28.09.2015 йилдаги ­ПҚ-2412-сон қарорга 2-илова). Уни олиш учун «ягона дарча» марказига2 қуйидагича ариза бериш лозим (Низомнинг 4-банди, ВМнинг 14.12.2015 йилдаги 358-сон қарорига 2-илова):

► шахсан келиб;

► почта алоқаси воситасида;

► Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали.

Ариза шакли Низомга 2-иловада келтирилган.

 


1Ўқув машғулотларини ташкил этиш, консалтинг хизматларини кўрсатиш ва ҳ.к.

2Мазкур ҳолда бу ҳокимликдир.

 

Сабоҳат Султонова, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1973 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика