Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 31 / Юридик маслаҳатлар

Чет элликлар учун квота

 

МЧЖ хоналарни таъмирлаш ва пардозлаш билан шуғулланади. Ходимларининг умумий сони – 25 кишигача. Корхона чет эллик мутахассисларни ишга жалб этади. МЧЖ қанча чет эллик ходимларни жалб этиши мумкин, корхонада уларнинг сонини чекловчи норматив ҳужжатлар мавжудми?

М.Торежанова.

 

– МКнинг 77-моддасида белгиланган ёшга (16 ёш) етган ҳамда иш берувчи билан меҳнат шартномаси тузган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон фуқаролари билан тенгма-тенг меҳнатга оид муносабатларнинг субъектлари ҳисобланадилар, яъни тенг ҳуқуқлар ва мажбуриятларга эгадирлар (МКнинг 11, 14-моддалари).

Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 19.10.1995 йилдаги 408-сон қарорига 2-илова) чет эл фуқаролари иш билан таъминланишини тартибга солувчи асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжат саналади.

Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистонга келувчи ҳар қандай хорижий фуқаро иш берувчи томонидан олинган рухсатнома асосида унинг номига берилган меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқномаси бўлгандагина республика ҳудудида ишлаши мумкин.

Хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан Ўзбекистонда фойдаланиш учун рухсатнома Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан берилади.

Эндиликда ҳужжатлар пакетини кўриб чиқиш ва рухсатнома бериш иш берувчи зарур ҳужжатларни тақдим этган кундан бошлаб 30 кун мобайнида амалга оширилади.

Агар чет эллик ходим Ўзбекистонда бўлса, қуйидаги визалардан бири: «Е» меҳнат визаси, «В-1», «В-2» амалий визалари ёки «S-3» хизмат визаси мавжуд бўлганда ҳужжатлар қабул қилинади (АВ томонидан 20.11.1996 йилда 285-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 12-банди).

Чет эллик ходимларни қабул қилишга чекловлар белгиланмаган. Улар корхонани кичик тадбиркорлик субъектларига киритиш мезони саналувчи ходимларнинг ўртача ойлик рўйхатдаги сонини ҳисоблашда инобатга олинади (Таснифлагич, ВМнинг 24.08.2016 йилдаги 275-сон қарорига 1-илова).

 

Абдусалом Рисқуллаев,

«Norma Online» етакчи эксперти.

Прочитано: 1324 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика