Ўриндошлик асосида ишловчи ходим ҳаётини 13 ойга суғурталаганлик шартномасини бухгалтерияга тақдим этди ва бутун иш ҳақини суғурта компаниясига ўтказишни сўраб ариза ёзди.
1. Ўриндош ходимнинг иш ҳақи ҳаётни суғурталаш шартномасига кўра суғурта компаниясига йўналтирилганда унга ЖШДС ва ШЖБПҲга бадаллар солинадими?
2. Иш ҳақи суммаси суғурта компаниясига ўтказилаётганда банк тўловни ўтказганлик учун воситачилик ҳақини ечиб олади. Банкнинг воситачилик ҳақи ходимнинг ЖШДС, суғурта бадаллари ва ШЖБПҲга бадаллар солинадиган даромади деб ҳисобланадими?
М.Рибакова,
МЧЖ бухгалтери.
1 |
Ўриндош ходимнинг ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш бўйича суғурта мукофотлари тўлови учун йўналтириладиган иш ҳақи қисмида ЖШДС бўйича имтиёз қўлланади.
Қуйидаги шартлар бажарилганда унга ЖШДС ва ШЖБПҲга бадаллар солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 28-банди; 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорга 9-иловага 3-изоҳ):
● суғурта компаниясида тегишли лицензия мавжуд бўлса;
● ходим билан суғурта компанияси ўртасида ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш шартномаси тузилган бўлса.
Имтиёз суғурта бадалларига (8%) татбиқ этилмайди.
МИСОЛ. Ўриндош ходимга 2017 йил январь учун иш ҳақи – 1 200 минг сўм ҳисобланган. ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади. Ходимнинг иш ҳақидан қуйидагилар ушлаб қолинган: 1% – касаба уюшмасига, 8% – суғурта бадаллари. Қолган сумма ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш шартномасига кўра суғурта компаниясига йўналтирилган. Ходим лицензия нусхаси ва аризани бухгалтерияга тақдим этди.
(сўмда)
Давр
|
Иш ҳақи ҳисобланган
|
Ушланмалар
|
||
касаба уюшмасига
|
суғурта бадаллари
|
суғурта мукофоти
|
||
1%
|
8%
|
|||
2017 йил январь
|
1 200 000
|
12 000
|
96 000
|
1 092 000
|
Кўриниб турганидек, иш ҳақининг ЖШДС ва ШЖБПҲга бадаллар солинмайдиган 1 092 минг сўм миқдоридаги қисми суғурта мукофотини тўлашга йўналтирилган.
Тегишинча, ЖШДС бўйича солиқ солинадиган база 108 минг сўмни (12 + 96) ташкил этади. Ўриндош ходимнинг даромадларига шкала бўйича ЖШДС солиниши боис 108 минг сўмлик даромад суммасига 0%лик ставкада солиқ солинади, сабаби у 1 ЭКИҲдан (149 775 сўм) кам. Тегишинча, ШЖБПҲга бадалларни ҳисоблаш учун база мавжуд эмас.
Эътибор беринг: агар ўриндошнинг даромадларига энг юқори ставкада ЖШДС (23%) солинса, иш ҳақининг суғурта мукофотини тўлашга йўналтирилмаган қисми (суғурта бадаллари, касаба уюшмасига, ижро варақалари бўйича ушланмалар ва ҳ.к.) солиқ солинадиган даромад қисмининг 77%ини (100 – 23) ташкил этиши керак.
МИСОЛ. Ўриндош ходимга 2017 йил январь учун иш ҳақи 1 200 минг сўм миқдорида ҳисобланган. Ходимнинг аризасига кўра ЖШДС энг юқори ставкада ушлаб қолинади. Олинадиган сумма ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш шартномасига кўра суғурта компаниясига йўналтирилган. Ходим шартнома, лицензия нусхаси ва аризани бухгалтерияга тақдим этди.
(сўмда)
Давр
|
Иш ҳақи ҳисобланган
|
Ушланмалар
|
|||
ЖШДС
|
касаба уюшмасига
|
суғурта бадаллари
|
суғурта мукофоти
|
||
23%
|
1%
|
8%
|
|||
2017 йил январь
|
1 200 000
|
32 260
|
12 000
|
96 000
|
1 059 740
|
ЖШДС бўйича солиқ солинадиган база 140 260 сўмни (12 000 + 96 000) / (100 – 23) х 100) ташкил этади. Ўриндош ходимнинг даромадларига энг юқори ставкада солиқ солиниши боис ЖШДС 32 260 сўмни (140 260 х 23%) ташкил этади. ШЖБПҲга бадаллар – 1 402,6 сўм (140 260 х 1%). Ҳисоб-китобга кўра ЖШДС ва ШЖБПҲга бадаллар солинмайдиган иш ҳақининг 1 059 740 сўм (1 200 000 – 140 260) миқдоридаги қисми суғурта мукофотини тўлашга йўналтирилган бўлиб чиқади.
2 |
Ходимнинг иш ҳақини ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш шартномасига кўра суғурта компаниясига ўтказганлик учун ундириладиган банкнинг воситачилик ҳақи суммалари ходимнинг даромади ҳисобланмайди ҳамда уларга ЖШДС ва ШЖБПҲга бадаллар солинмайди.
Банк хизматлари корхонанинг ҳисоб-китоб счётига хизмат кўрсатиш бўйича харажатлари ҳисобланади, улар бошқа операцион харажатлар таркибида ҳисобга олинади (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 2.3.12-банди).
Дарина АБУХОВИЧ,
«Norma Online» эксперти.