Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 22 / Сизнинг ҳуқуқингиз

Шахсий ҳамёнингизни корпоратив ҳамён билан адаштирманг

 

Иш ҳақи пластик карточкасидан корпоратив карточкага электрон тўлов тизимлари (Click, Payme ва б.) орқали маблағни ўтказиш мумкинми, қандай ҳужжатлар асосида?

О.Костова.

 

Йўқ, жисмоний шахс ўз иш ҳақи банк картасидан тўлов тизимлари орқали пул маблағларини юридик шахснинг корпоратив банк картасига ўтказа олмайди.

Шахсий банк картаси сақловчиси (эгаси) бўлган жисмоний шахс унинг карта ҳисобварағида ҳисобга олинадиган пул маблағларини тасарруф этишга ҳақли (АВ томонидан 30.04.2004 йилда 1344-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 7, 36-бандлари).

Корпоратив банк картаси (КБК) юридик шахсга банк томонидан берилади, унга карта ҳисобварағида ҳисобда турган пул маблағларини тасарруф этган ҳолда товарлар, ишлар ёки хизматларни сотиб олиш учун нақд пулсиз шаклда тўловларни амалга ошириш ҳуқуқини беради (АВ томонидан 18.04.2005 йилда 1470-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 1-банди).

Карта ҳисобварағини тўлдириш карта ҳисобварағини очган юридик шахснинг тўлов топшириқномасига асосан унинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан амалга оширилади (1470-сон Низомнинг 4-банди).

Карта ҳисобварағидаги сарфланмай қолган маблағларни асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига қайтариш тўлов топшириқномаси билан амалга оширилади (1470-сон Низомнинг 12-банди).

Шу тариқа, жисмоний шахс ўз иш ҳақи банк картасидан тўлов тизимлари воситасида КБКга пул маблағларини ўтказишга ҳақли эмас.

 

Сабоҳат Султонова,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1576 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика