Norma.uz

Хизмат сафарини расмийлаштирамиз

 

Корхонамиз Ўзбекистоннинг бошқа минтақасида объект қурилиши учун пудрат шартномасини тузди. Корхонамиз раҳбари ишларни ташкиллаштириш ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этиш учун объектга бориши зарур.

1. Тошкент шаҳридаги буюртмачи раҳбаримизнинг хизмат сафари гувоҳномасида у бошқа минтақада қурилаётган объектга келганлиги ва кетганлиги ҳақида белги қўя оладими?

2. Хизмат сафари гувоҳномасини қандай қилиб тўғри ва қанча муддатга бериш мумкин? Агар хизмат сафари объект қурилиши тугагунча давом этиши мумкин бўлса, бироқ раҳбар вақти-вақти билан Тошкент шаҳрига келиб турса, буйруқни қандай расмийлаштириш лозим?

3. Меҳмонхонада яшаганлик тўғрисида бир неча кунлик чеклар бор. Тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган кунларда яшаш ҳақини қандай тўлаш мумкин?

М.Абдуллаева.

 

1

Хизмат сафари деганда ходимнинг ташкилот раҳбари фармойиши бўйича, ўзининг доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга, маълум бир муддатга юборилиши тушунилади.

Хизмат сафарига келаётган корхоналар ходимлари, шу жумладан раҳбарлари белгиланган шаклдаги махсус журналда рўйхатга олинади (АВ томонидан 29.08.2003 йилда 1268-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқномага 3-илова). Корхона раҳбари тайинлаган шахс хизмат сафарига келаётган шахсларни рўйхатга олади ва хизмат сафарлари гувоҳномасига белги қўяди.

Хизмат сафарига юборилган жойда ҳақиқатда ўтказилган вақт хизмат сафари гувоҳномасида хизмат сафари жойига келган кундан хизмат сафари жойидан кетган кун жойига белги қўйиш орқали аниқланади (Йўриқноманинг 5-банди).

Бинобарин, хизмат сафари пулини ноқонуний расмийлаштириш ва назорат органлари эътироз қилиши эҳтимолига йўл қўймаслик мақсадида ижрочи раҳбар қурилаётган объектга келганлиги ва ундан кетганлиги ҳақидаги белгини хизмат сафари жойида қўйиш лозим.

 

2

Хизмат сафарига юборилган ходимга корхона раҳбари имзолаган ва муҳр билан тасдиқланган хизмат сафари гувоҳномаси берилади (Йўриқномага 1-илова).

Хизмат сафари корхона раҳбарининг буйруғи (фармойиши) билан расмийлаштирилади, унда қуйидагилар кўрсатилади:

► хизмат сафари пункти;

► ходим хизмат сафарига юборилаётган корхона номи;

► хизмат сафари мақсади, санаси ва давомийлиги;

► хизмат сафарига режа-топшириқ.

Раҳбар вақти-вақти билан Тошкент шаҳрига келиб туради, яъни ўз меҳнат вазифаларини бажариш учун қайтади. Шу сабабли иш жойига ҳар гал қайтганида хизмат сафари якунланган ҳисобланади ва қурилаётган объектга чиққанда янги хизмат сафари расмийлаштирилади. Бу ҳар гал хизмат сафарига чиққанда қурилиш ишлари бажариладиган жойга бориш ва қайтиш харажатларини тўлаш учун ҳам зарур.

Ходимларнинг хизмат сафари муддати ташкилот раҳбари томонидан белгиланади, бироқ ҳар бир ҳолатда йўлдаги вақтни ҳисобга олмаган ҳолда 40 кундан кўп бўлмаслиги керак.

Монтаж, созлаш ва қурилиш ишларини бажариш учун юбориладиган ишчилар, раҳбарлар ва мутахассисларнинг хизмат сафарлари муддати 12 ойдан кўп бўлиши мумкин эмас.

Ходимнинг хизмат сафари муддатини узайтиришга истисно тариқасида хизмат сафарига юборган ташкилот раҳбарининг ёзма рухсатномасига асосан йўл қўйилади (Йўриқноманинг 4-банди).

 

3

Ходим хизмат сафаридан қайтган кундан ­эътиборан 3 кун мобайнида бухгалтерияга унинг натижалари тўғрисида раҳбар тасдиқлаган ёзма ҳисоботни тақдим этиши шарт (Йўриқноманинг ­15-банди).

Ҳисоботда қайд этилган барча харажатлар лозим даражада расмийлаштирилган ҳужжатлар билан тасдиқланган, шунингдек ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган бўлиши шарт.

Турар жойни ижарага олиш бўйича харажатлар ҳақиқатдаги харажатлар, шу жумладан меҳмонхоналарда кўрсатиладиган қўшимча хизматларга (жойларни бронлаш; дазмол, сақлаш камераси, телевизор, музлатгич, идиш-товоқдан фойдаланиш; алоқа хизмати) ҳақ тўлаш бўйича харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда қопланади.

Турар жой хонасини ижарага олганликни тасдиқловчи ҳужжатлар йўқ бўлган ҳолларда, харажатлар ҳар бир сутка учун белгиланган ЭКИҲ миқдорининг 2%и миқдорида қопланади (Йўриқноманинг 12-банди).

 

Валерия Ляндрес,

кадрлар хизмати ходими.

Прочитано: 1961 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2017-06-13 09:28:37, Гость_ostapbek@mail.ru:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика