Янги ходимлар ишга қабул қилинганда тасдиқланган таътиллар жадвалига ўзгартиришлар киритиладими?
О.Золотарёва,
кадрлар бўйича инспектор.
– Ҳа, янги ходим ишга қабул қилинганда таътиллар жадвалига ўзгартиришлар киритилади, сабаби унда жорий йилда муайян даврда таътилдан фойдаланиш ҳуқуқи юзага келиши мумкин.
Йиллик таътилларни бериш навбати календарь йил бошлангунга қадар иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ белгиланади (МКнинг 144-моддаси 1-қисми).
Таътилдан фойдаланишнинг жадвалда белгиланган вақти ходим билан иш берувчининг келишувига биноан ўзгартирилиши мумкин.
Таътил бериш вақти ҳақида ходим у бошланишидан камида 15 кун олдин хабардор қилиниши керак (МКнинг 144-моддаси 2-қисми).
Агар ходим белгиланган муддатда таътилнинг бошланиш вақти тўғрисида ўз вақтида хабардор қилинмаган ёки унга таътил бошлангунга қадар таътил вақти учун ҳақ тўланмаган бўлса, таътил ходимнинг аризасига мувофиқ бошқа вақтга кўчирилади (МКнинг 145-моддаси).
Таътиллар жадвали – йиғма жадвал. Уни тузиш чоғида амалдаги қонунчилик қоидалари, ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари ва ходимларнинг хоҳиши инобатга олинади.
Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» етакчи эксперти.