Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 22 / Солиқ солиш

Хорижий ваколатхона: солиқлар ва ҳисоботлар

 

Ўзбекистонда фармацевтика компанияси ваколатхонасини очиш режалаштирилмоқда.

1. Жисмоний шахс билан нотурар жой фондига ўтказилган квартиранинг ижара шартномаси тузилади. Унга коммунал хизматларни қоплаш ва Интернет қиймати киритилади. Ваколатхона тўлов манбаида солиқ тўлаши ва жисмоний шахснинг ижарадан даромадлари бўйича ДСИга унинг юзасидан ҳисобот топшириши керакми? Агар керак бўлса, коммунал хизматларни қоплаш ва Интернет қиймати солиқ солинадиган базага киритиладими, солиқ солиш мақсадида нотурар жой мулки учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини қўллаш зарурми? 

2. Ваколатхона штатида ЎзР норезидентлари бўлганда ЎзРда ва унинг ҳудудидан ташқарида олинган даромадларидан қайси солиқлар ва мажбурий тўловлар, қандай ставкаларда тўланади?

3. Ваколатхона қандай ҳисобот топширади?

О.Князева, ШК бош бухгалтери.

 

1

Ҳа, жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олган даромадлари уларнинг мулкий даромадларига киради. Уларга ЖШДСнинг энг кам ставкасида солиқ солинади (Солиқ кодексининг 176, ­181-моддалари).

Ваколатхона солиқни тўлов манбаида ҳисоблаб чиқариши, ушлаб қолиши ва бюджетга тўлаши шарт (Солиқ кодексининг 184-моддаси).

Кўчмас мулкни ижарага беришдан даромадларга ижара тўловининг шартномавий суммасидан келиб чиқиб, бироқ белгиланган энг кам ставкаларда ҳисобланганидан оз бўлмаган миқдорда солиқ солинади. Жисмоний шахслар учун 2017 йилги ижара тўловининг энг кам ставкалари Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ­ПҚ-2699-сон қарорига 26-иловада келтирилган.

Ижара шартномасига асосан қопланадиган жисмоний шахснинг Интернет ва коммунал хизматлари харажатлари унинг моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобланади (Солиқ кодексининг 177-моддаси 1-банди). Уларга шкала бўйича ЖШДС солинади.

Агар ижарага олувчи мустақил равишда коммунал хизматлар билан шартномалар тузса ва улар билан бевосита ҳисоб-китоб қилса, солиқлар юзасидан қўшимча харажатлар қилинмайди.

Ижара тўлови таркибидаги Интернет ва коммунал хизматлар қийматига энг кам ставкада ЖШДС солинади.

 

2

Жисмоний шахснинг – Ўзбекистон норезидентининг мамлакатимиздаги даромадлар манбаидан олинган даромадларига манбада чегирмаларсиз 20%лик ставка бўйича солиқ солинади (Солиқ кодексининг 182-моддаси). У Ўзбекистондан ташқарида олган даромадларга солиқ солинмайди.

Жисмоний шахснинг резидентлиги, ҳатто шахс бошқа давлат фуқароси бўлса ҳам, мамлакатимизда кетма-кет келадиган 12 ойлик давр ичида туриш вақтига боғлиқ.

Чунончи, агар киши жорий солиқ даврида якунланаётган ҳар қандай кетма-кетликдаги 12 ойлик давр ичида жами 183 кун ва ундан ортиқ муддат Ўзбекистон Республикасида турган бўлса, у ЎзР резиденти ҳисобланади (Солиқ кодексининг 19-моддаси) ва умумий тартибда ЖШДС тўлайди. У Ўзбекистондан ташқарида олган даромадларга даромадлар тўғрисидаги декларация асосида солиқ солинади (Солиқ кодексининг 189-моддаси). Хорижий давлат фуқароси унинг мамлакати ҳукумати билан имзоланган иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги битимда назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланишга ҳақли.

Ўзбекистонда доимий яшамайдиган чет эл фуқаролари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўламайдилар (Солиқ кодексининг 305-моддаси). Шунингдек улар жамғариб бориладиган пенсия таъминоти иштирокчилари ҳисобланмайдилар («Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддаси).

 

3

Хорижий компания ваколатхонаси қуйидаги солиқ ҳисоботларини тақдим этади:

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 2-илова).

Топшириш муддатлари:

ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмай;

йил якунларига кўра – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартигача;

солиқ даври тугагандан кейин 30 кун ичида солиқ органларига асосий бўлмаган иш жойидан (агар мавжуд бўлса) даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида маълумотнома тақдим этиш зарур;

фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари бўйича ­(2439-сон қарорга 10-илова).

Топшириш муддатлари:

ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмай;

йил якунларига кўра – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартигача;

ШЖБПҲга бадалларни ўтказувчи ходимларнинг реестри (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).

Иш берувчи ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасигача ўзи жойлашган жойдаги Халқ банки филиалига ҳар бир ходимнинг ШЖБПҲ рақами, фамилияси, ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи ва жамғариб бориладиган пенсия бадали суммасини кўрсатган ҳолда ходимлар реестрини тақдим этади.

Хорижий компаниялар ваколатхоналари хўжалик юритувчи субъект ҳисобланмасликлари (юридик шахс бўлмай, ЎзРда тижорат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга эмасликлари) сабабли солиқ ва статистика органларига молиявий ва статистика ҳисоботларини тақдим этмайдилар. Фақат мулкдорларга (бош компанияга) молиявий ҳисобот тақдим этилади. Амалиётда хорижий компаниялар ваколатхоналари йил якунларига кўра тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмасликларидан далолат берувчи тушунтиришларни эркин шаклда ёзиб, солиқ органларига тақдим этадилар.

Лилия ХИСМАТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1598 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика