Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 19 / Солиқ солиш

Кредитор қарздан кечганда

 

МЧЖнинг (микрофирма, ЯСТ тўловчиси) асосий фаолият тури – чакана савдо. 2016 йил 1 августдан буён хонани ижарага оламиз. Молиявий қийинчиликлар сабабли 2016 йил августдан декабргача ижара тўловлари тўланмади. Натижада бизда 1.01.2017 йилдаги ҳолатга кўра кредиторлик қарзи юзага келди. Жорий йилда ижарага берувчи 2016 йил августдан декабргача ҳосил бўлган қарздан кечди.

1. Қарздан кечишни ҳужжатлар билан қандай расмийлаштириш мумкин? Ижара шартномасига қўшимча битим тузиш зарурми?

2. Солиқ оқибатлари қандай бўлади? Ушбу операция ЯСТ бўйича ҳисоботда қандай акс эттирилади: «текинга олинган мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, шунингдек ишлар ва хизматлар» сифатидами ёки «мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар» сифатидами?

3. Бунда бухгалтерия проводкалари қандай бўлади?

Н.Кашапова,

МЧЖ бухгалтери.

 

1

Қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш – кредиторнинг ҳуқуқи (ФКнинг 234-моддаси). Шу муносабат билан қарздан кечиш фақат бир тараф – кредитор хоҳиши билан амалга оширилади ва бир тарафлама битим ҳисобланади.

Қарздан кечиш қуйидаги намунага кўра битим билан расмийлаштирилади. Ижара шартномасига қўшимча битим тузиш талаб этилмайди.

 

201__ йил «__»________ даги ____-сон

ижара шартномаси бўйича қарздан кечиш ҳақидаги

__-сон битим

«____» МЧЖ, бундан буён Кредитор деб номланади, _____________

________________ тимсолида, бир томондан, ва Устав асосида иш юритувчи «________» МЧЖ, бундан буён Қарздор деб номланади, ______________ тимсолида, бошқа томондан, қуйидагилар ҳақида мазкур Битимни туздилар.

1. Мазкур Битимга мувофиқ Кредитор ЎзР ФКнинг 348-моддасига мувофиқ 201__ йил «___»________ даги_____-сон Ижара шартномаси бўйича Қарздорнинг мажбуриятидан юзага келган ______сўм (___________) суммасидаги қарзни тўлашдан Қарздорни озод қилади ва келгусида ҳеч қандай даъво билдирмайди.

2. Мазкур Битим бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада, ҳар бир Томон учун биттадан тузилган.

3. Мазкур Битим уни Томонлар имзолаган пайтдан эътиборан кучга киради.

4. Мазкур Битимга киритиладиган ҳар қандай ўзгартиришлар ва қўшимчалар ёзма шаклда амалга оширилган ҳамда Томонларнинг бунга лозим даражада ваколатли вакиллари томонидан имзоланган бўлса, ҳақиқий ҳисобланади.

Кредитор _______________                       Қарздор ___________________

 

Жўрабек МУРОТОВ, «Norma Online» эксперти.

 

2

Ижарага олувчидаги солиқ оқибатлари

 

Ижара шартномаси асосида 2016 йил августдан декабргача ҳар ой якунларига кўра ижара тўловлари ҳисоблаб ёзилган, бироқ тўланмаган, натижада қарздан кечиш тўғрисидаги битимга биноан ҳисобдан чиқарилиши керак бўлган кредиторлик қарзи юзага келган.

Мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан олинадиган даромадларга қуйидагилар киради:

● фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ даъво муддати ўтган ҳисобдан чиқарилган мажбуриятлар;

суднинг ёки ваколатли давлат органининг қарорига биноан ҳисобдан чиқарилган мажбуриятлар (Солиқ кодексининг 136-моддаси).

Кредиторнинг қарздан кечиш ҳақидаги қарори даъво қилиш муддати (3 йил) тугагунча қабул қилинганлиги сабабли қарзни ҳисобдан чиқаришдан даромадни товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган операциялардан олинадиган бошқа даромадларга киритиш мумкин (Солиқ кодексининг 132-моддаси 16-банди).

Тегишинча, ЯСТ бўйича солиқ ҳисоботида ушбу кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан даромад ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илова «Бошқа даромадлар» 180-сатрида акс эттирилади ва 1801-сатрда расшифровкаланади (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 13-илова).

Бошқа даромадларга асосий фаолият тури ставкасида ЯСТ солинади (Солиқ кодексининг 355-моддаси).

 

3

Бухгалтерия проводкалари

Ижара тўловини ҳисоблаш ва кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқариш операциялари ижарага олувчининг бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади (АВ томонидан 1.06.2009 йилда 1961-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 31-банди):

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Тасдиқловчи ҳужжатлар

 

дебет

 

кредит

 

Ижарага берувчига тўланиши лозим бўлган ижара тўлови ҳисобланди

 

Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар

 

6910-«Тўланадиган оператив ижара»

 

Ижара шартномаси

 

Кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан даромад акс эттирилди

 

6910-«Тўланадиган оператив ижара»

 

9390-«Бошқа операцион даромадлар»

 

Қарздан кечиш ҳақидаги битим

 

ЯСТ ҳисобланди

 

9820-«Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича харажатлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

ЯСТ ҳисоб-китоби

 

Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар ёпилди

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар

 

 

Даромадларни ҳисобга олувчи счётлар ёпилди

 

9390-«Бошқа операцион даромадлар»

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

 

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун фойдадан фойдаланишни ҳисобга олувчи счётлар ёпилди

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

9820-«Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича харажатлар»

 

 

 

 

Анжелика НАМ, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1616 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика