Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 19 / Бухгалтер ён дафтарига

Бирламчи ҳужжатлар билан қандай ишланади



Корхонадаги барча молиявий-хўжалик операциялари ҳужжатлар билан расмийлаштирилган бўлиши керак. Асосий воситалар, хом ашё, товарларни сотиб олиш, уларни сотиш ва юклаб жўнатиш, пуллик тўловлар маҳсулот ишлаб чиқариш, солиқларни ҳисоблаб ўтказиш – шу ва бошқа операцияларни ҳисоб ҳужжатларида акс эттириш лозим. «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг (бундан кейин – Қонун) 14-моддаси ҳамда Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 14.01.2004 йилда 1297-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейин – 1297-сон Низом) ¬2-банди талаби шундай.
Ҳисоб ҳужжатларининг муҳимлиги Солиқ кодексида ҳам қайд этилган. Бирламчи ҳужжатлар, бухгалтерия ҳисоби регистрлари ҳамда бошқа ҳужжатлар «солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни аниқлаш, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун асос» ҳисобланади (Солиқ кодексининг 41-моддаси). Даромадлар ва харажатларни тасдиқлаш учун ҳам ҳисоб ҳужжатлари зарур (Солиқ кодексининг 42-моддаси 3-қисми).
Бинобарин, ҳисоб ҳужжатларисиз бухгалтерия ҳисобини ҳам, солиқ солишни ҳам амалга ошириб бўлмайди. Шу сабабли уларнинг мавжуд эмаслиги ёки нотўғри тўлдирилганлиги ва бунинг оқибатида келиб чиқувчи солиқ ва бухгалтерия хатолари учун жавобгарлик назарда тутилган.
ЎзР Молия вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бошқармаси бошлиғи Шарофиддин ҲАЙДАРОВ тай¬ёрлаган тавсиялар жарималардан қочиш ҳамда бирламчи ҳужжатлар ва бухгалтерия ҳисоби регистрлари билан иш юритишни тўғри ташкил этишда сизга ёрдам беради.

 

БИРЛАМЧИ ҲИСОБ ҲУЖЖАТЛАРИ ВА РЕГИСТРЛАРИ

 

Бирламчи (бошланғич) ҳужжатлар билан ишлашнинг асосий қоидалари Қонуннинг 14-моддасида белгиланган. Ундан келиб чиқишича, бирламчи ҳужжатлар:

 молиявий-хўжалик операциялари ҳақиқатда амалга оширилганлигини тасдиқлайди. Улар корхонадаги у ёки бу иқтисодий хатти-ҳаракат амалда содир этилганлигини исботлайди. Шу сабабли уларни оқловчи ҳужжатлар деб ҳам атайдилар;

 хўжалик операциялари ўтказилишига доир фармойиш, буйруқни қайд этиб, улар ўтказилишига рухсат беради. Бундай бирламчи ҳужжатлар бошқарув ҳужжатлари ҳисобланади.

Бундан 2 та қоида келиб чиқади:

1) агар бирламчи ҳужжат мавжуд бўлмаса, хўжалик операциясини ҳисобда акс эттиришга ҳақли эмассиз. Масалан, товар харидорга берилганлигини тасдиқловчи бирламчи ҳужжатлар (ҳисобварақ-фактура, юкхат, далолатнома, бошқа ҳужжат) бўлмагунча буни ҳисобда акс эттириб бўлмайди;

2) агар хўжалик операцияси амалга оширилмаган бўлса, уни амалга оширилган дея бирламчи ҳужжат билан расмийлаштириш ва ҳисобда акс эттириш мумкин эмас. Бу ҳужжатларни сохталаштириш деб баҳоланади.

Қонунда белгиланишича, бирламчи ҳисоб ҳужжатлари хўжалик операциялари амалга оширилаётган пайтда ёки улар амалга ошириб бўлинганидан кейин тузилади. Ушбу талабни қуйидаги тарзда бажаришни тавсия этамиз:

оқловчи ҳужжатларни операция амалга оширилаётган пайтда расмийлаштиринг. Агар бунинг иложи бўлмаса – амалга ошириб бўлинган заҳоти тузинг;

бошқарув ҳужжатларини операция бошлангунга қадар тузинг.

Кўпинча амалиётда хўжалик операцияси амалга оширилган, тасдиқловчи бирламчи ҳужжат эса тузилмаган ҳолатлар учрайди. Қонунда (14-модданинг 3-қисми) бу вазиятда бухгалтер нима қилиши кераклиги қайд этилган. Амалга ошириб бўлинган операцияни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун ўз бирламчи ҳужжатингизни расмийлаштиринг.

 

1-МИСОЛ. Хом ашё омборга етказиб берилди, ҳисобварақ-фактура эса қаердадир «йўлда» ушланиб қолди ва қачон тақдим этилиши номаълум.

Ташкилот раҳбари – хом ашёни олувчи ўз буйруғи билан етказиб берувчининг ҳужжатларисиз келган товарни (фактураланмаган етказиб бериш) қабул қилувчи комиссия тузади. У қабул қилиш тўғрисида далолатнома тузади. Унда келиб тушган хом ашё миқдори ва шартномада кўрсатилган нархларда ҳисобланган қиймати кўрсатилади.

 

2-МИСОЛ. Ресторан маҳсулотларни бозордан сотиб олди. Ҳисобдор шахсга берилган нақд пул билан ҳақи тўланган. Ҳеч қандай бирламчи ҳужжатлар тақдим этилмаган.

Ресторан бухгалтери «жавобгарлик» босқичларига кўра 3 та ҳужжат – харид далолатномаси, топшириш-қабул қилиш далолатномаси ва масъул шахснинг бозорда тўлаш учун олинган нақд пул маблағлари сарфи ҳақидаги ҳисоботини ишлаб чиққан. Улар Қонун билан назарда тутилган бирламчи ҳужжатнинг барча мажбурий реквизитларини ўз ичига олган. Ушбу бирламчи ҳужжатларга асосланиб, моддий жавобгар шахсдан ҳисобот остидаги пул маблағлари ҳисобдан чиқарилишини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ва сотиб олинган маҳсулотларни кирим қилиш мумкин.

 

Бирламчи ҳисоб ҳужжатлари қуйидаги мажбурий реквизитларга эга бўлиши шарт:

 ҳужжатни тузган юридик шахснинг номи;

 ҳужжатнинг номи ва рақами, у тузилган сана ва жой;

 хўжалик операциясининг номи, мазмуни ва ўлчов бирликлари кўрсатилган миқдор ўлчови (натура ва пулда ифодаланган ҳолда);

 хўжалик операциясини бажарган шахсларнинг (шахснинг) идентификация қилиш учун зарур бўлган фамилияси ҳамда исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари ёхуд бошқа реквизитлари кўрсатилган ҳолда лавозимлари номи ва имзолари (Қонуннинг 14-моддаси 4-қисми).

 

!

Муҳр бирламчи ҳужжатнинг мажбурий реквизити ҳисобланмайди.

 

Бироқ айрим бирламчи ҳужжатларда (масалан, солиштириш далолатномаларида) мансабдор шахсларнинг имзолари муҳр билан тасдиқланиши керак. Фақат кичик корхоналар муҳрсиз ишлашга ҳақлилар (Президентнинг 15.05.2015 йилдаги ПФ-4725-сон Фармони).

Мажбурий реквизитлар ҳақидаги қоидадан истиснолар мавжуд:

тўлов терминалларининг чеклари. Корпоратив банк пластик карталари воситасида товарлар ҳақи тўланганда берилади;

электрон тижоратнинг чакана тўловлар тизимлари транзакциясидан кўчирма («электрон чеклар»);

товарлар ва хизматлар ҳақи тўланганини тасдиқловчи квитанциялар, талонлар, чипталар ва уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатлар.

Уларда бир қатор мажбурий реквизитлар (лавозимлар номи, имзолар ва ҳ.к.) йўқлигига қарамай, қонун ҳужжатларида улар бирламчи ҳужжатларга киритилган (Қонуннинг 14-моддаси 1-қисми; ВМнинг 24.09.2004 йилдаги 445-сон қарорининг 4-банди; Низомнинг 19-банди, ВМнинг 17.11.2011 йилдаги 306-сон қарорига 1-илова).

Бирламчи ҳужжатлардаги маълумотлар бухгалтерия регистрлари – журналлар, қайдномалар, китоблар ва бланкаларга кўчирилади (Қонуннинг 15-моддаси; 1297-сон Низомнинг 8, 19-бандлари). Регистрлар электрон ҳужжат кўринишида ҳам бўлиши мумкин.

 

ҚАНДАЙ ШАКЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МУМКИН

Ҳисобда фойдаланиладиган бирламчи ҳужжатларни шартли равишда қуйидагиларга бўлиш мумкин:

 

1) Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан тасдиқланган. Уларни қўллаш мажбурий. «Кераксиз» реквизитларни қисқартириб, уларга ўзгартириш киритиб бўлмайди. Масалан, акциз солиғи тўламайдиган корхона ҳисобварақ-фактуранинг тасдиқланган шаклидан унинг ставкаси ва суммаси ҳақидаги ахборот қайд этилган 2 та устунни чиқариб ташлашга ҳақли эмас. Шу сабабли тасдиқланган шакллардан бирон-бир нарсани олиб ташламай ёки қўшмай фойдаланиш зарур;

2) тасдиқланмаган шакллар. Тадбиркорлик ташкилотлари улар учун тасдиқланган шакллар мавжуд бўлмаганда қуйидагилардан фойдаланадилар:

 1991 йилгача амал қилган намунавий бирламчи ҳужжатлар;

 бюджет ташкилотлари учун шакллар ва регистрлар (АВ томонидан 22.12.2010 йилда 2169-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқнома; МВ томонидан 12.12.2007 йилда СБ/03-04-04/866-сон билан тасдиқланган Услубий тавсиялар, бундан кейин – Услубий тавсиялар).

Агар уларда корхона хусусиятлари ҳисобга олинмаган бўлса, уларга ўзгартиришлар киритинг ёки улар асосида ўз бирламчи ҳужжатларингизни тузинг.

 

МИСОЛ. Тижорат ташкилотлари учун аванс ҳисоботининг тасдиқланган шакли мавжуд эмас. Корхона бюджет ташкилотлари учун тасдиқланган 286-сон шакл асосида ўзиникини ишлаб чиқди (2169-сон Йўриқномага 54-илова). Қуйидаги ўзгартиришлар киритилган:

1) «Таркибий бўлинма», «Молиялаштириш манбаи», «Бўлим» кераксиз реквизитлари чиқариб ташланган;

2) корхона валюта билан ишламаслиги сабабли валюта кўрсаткичлари қайд этиладиган устунлар чиқариб ташланган;

3) ортиқча харажат қилинганда корхона ҳисобдор шахслар олдидаги қарзни кўпинча нақдсиз шаклда қоплайди. Тузилаётган аванс ҳисоботи шаклида ушбу операцияни акс эттириш учун «____ суммасидаги ортиқча харажат 201__ йил «__» _______ даги ___-сон тўлов топшириқномасига кўра ходимнинг пластик картасига ўтказилди» қўшимча сатри қўшилди.

 

Намунавий шаклларга ўзгартиришлар киритаётганда ёки ўзингизникини ишлаб чиқаётганда мажбурий реквизитлар ҳақида унутманг. Бирламчи ҳужжатда қўшимча реквизитларни ҳам кўрсатишингиз мумкин. Улар орасида – корхонанинг манзили, ҳужжат билан қайд қилинган хўжалик операциясини амалга ошириш учун асос, ҳужжатлаштирилаётган хўжалик операцияларининг хусусияти белгилайдиган бошқа қўшимча реквизитлар.

Ушбу тавсиялар 1297-сон Низомнинг 6, 7, 10-бандлари ва 20-сон БҲМСнинг (АВ томонидан 14.08.2013 йилда 2501-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 12-бандига асосланган.

Намунавий бирламчи ҳужжатлар шаклларини (ўзгартиришлар киритилган ёки киритилмаган), шунингдек мустақил равишда ишлаб чиқилган шаклларни раҳбар буйруғи билан тасдиқланг. Уларни ҳисоб сиёсатида ёки корхонангизда ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомда ҳам акс эттириш мумкин.

Намунавий шаклларни қўллаётганда ҳисоб сиёсатида ёки корхонангизда ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомда қуйидагиларни қайд этишингизни тавсия этамиз: «Бирламчи ҳисоб ҳужжатларининг шакллари сифатида 22.12.2010 йилдаги 2169-сон Йўриқнома билан тасдиқланган намунавий шакллардан фойдаланилади». Бошқа вариант – бухгалтерия ҳисобининг муайян объектлари учун ташкилот қандай намунавий шаклларни қўллашини қайд этиш. Масалан, «асосий воситаларни ҳисобга олиш учун АВ-6-сон намунавий шакли қўллансин (22.12.2010 йилдаги 2169-сон Йўриқномага 18-илова)».

Ҳисоб сиёсатини ёки корхонангизда ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги буйруққа иловага мустақил равишда ишлаб чиқилган, раҳбар тасдиқлаган шаклларнинг намуналарини киритинг.

Касса операциялари, товар-моддий қимматликлар билан операциялар, кредит ва ҳисоб-китоб мажбуриятлари амалга оширилганлиги далилларини қайд этувчи бирламчи ҳужжатларни тузаётганда қўшимча талабларга риоя этинг. Улар ушбу операцияларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган.

Аксарият бирламчи ҳужжатлар сингари ҳисоб регистрларини қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда корхона фаолияти хусусиятига мослаштириш мумкин (1297-сон Низомнинг 20-банди). Улардан бири – регистрда мажбурий реквизитларнинг мавжудлиги. Улар қуйидагилардир:

 регистр номи;

 бухгалтерия ҳисоби субъектининг номи;

 регистрни юритиш бошланган ва тугалланган сана ва (ёки) у тузилган давр;

 хўжалик операцияларини хронологик ва (ёки) тартибли гуруҳлаш;

 ўлчов бирлигини кўрсатган ҳолда хўжалик операцияларининг пуллик ўлчови миқдори;

 регистрни юритиш учун масъул шахсларнинг лавозимлари, фамилиялари ва исми шарифларини ёхуд мазкур шахсларни идентификациялаш учун зарур бошқа реквизитларни кўрсатган ҳолда уларнинг имзолари.

 

ТЎЛДИРИШ ҚОИДАЛАРИ

Ҳужжатдаги барча реквизитлар тўлдирилиши лозим. Матн ва рақамларни аниқ ва тушунарли қилиб ёзинг. Бўш сатрлар устига албатта чизиқ тортинг.

Агар ёзувларни қўлда қайд этсангиз, сиёҳ, шарикли ручка пастаси билан ёзинг. Тўқ рангли (қора, кўк ёки сиёҳранг) сиёҳдан (пастадан) фойдаланишни тавсия этамиз. Очроқ ранглар узоқ вақт сақлаганда тезроқ оқаради. Бундан ташқари, оч рангли, шунингдек қизил ва яшил рангли сиёҳдан (пастадан) фойдаланиб тўлдирилган ҳужжатлардан нусха олишда нусхалардаги ахборот сифатли акс этмайди.

Ёзув машиналари ва компьютерлар воситасида ёзишга рухсат берилади. Умуман олганда сақлаш учун белгиланган вақт мобайнида бут сақланишини таъминловчи ҳужжатларни тўлдиришнинг исталган усулларини қўллаш мумкин. Айни шу сабабли ёзувлар учун қаламдан фойдаланиш тақиқланади. Ҳужжатларни тўлдиришга доир ушбу талаблар 1297-сон Низомнинг 11-бандида мустаҳкамланган.

Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби регистрларидаги ёзувлар бирламчи ҳужжатлар асосида, улар олинганидан кейин 2 кундан кечиктирмай қайд этилиши керак. Ҳар ой тугагандан кейин регистрларда оборотларнинг жами ҳисобланади ва илова счётлар бўйича қолдиқлар чиқарилади (Услубий тавсияларнинг 11-банди). Тижорат ташкилотларида ҳам ушбу муддатларга риоя этишни тавсия қиламиз.

 

ҲИСОБ ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯГА КЕЛИБ ТУШИШИ

Бирламчи ҳужжат бухгалтерияга келиб тушганидан кейин у тўғри тўлдирилганлигини албатта текширинг. Мажбурий реквизитлар тўлдирилганлигини, шу жумладан имзо (расшифровка билан) ва муҳр (агар бу бланкада назарда тутилган бўлса) мавжудлиги ва ўқилишини текширинг. Барча зарур сатрлар тўлдирилган, якуний суммалар тўғри ҳисоблаб чиқарилган, алоҳида кўрсаткичлар мантиқан боғланган бўлиши лозим. Ҳужжатлаштирилаётган операциянинг қонунийлигига алоҳида эътибор қаратинг (1297-сон Низомнинг 15-банди).

Агар келиб тушган бирламчи ҳужжат ҳуқуққа зид операцияни қайд этса, нима қилиш лозим? Уни раҳбар ёки у томонидан ваколат берилган шахсга масъулиятни зиммасига олган ҳолда қарор қабул қилиши учун топширинг (1297-сон Низомнинг 16-банди).

Ҳужжатни олган шахс молиявий-хўжалик операцияси қай жиҳатдан амалдаги тартибга зид келишини таҳлил қилади. У қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

 уни тўхтатиш ва қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш;

 уни лозим даражада расмийлаштириш, сўнгра ҳисобда акс эттириш;

 ҳуқуққа зидлигига қарамай, операцияни ҳисобда акс эттириш ҳақида бухгалтерга кўрсатма бериш.

 

МИСОЛ. Бош бухгалтерга товар харидорга юклаб жўнатилганлиги далилини қайд этувчи ҳужжат келиб тушди. Харидор билан шартнома тузилган, бироқ ҳозирча аванс тўлови келиб тушмаган. Харидор тўлов топшириқномаси банкда эканлигига ишонтирмоқда, товарни эса зудлик билан олиши керак. Пул келиб тушмагунча товарни юклаб жўнатиш 15 фоизни олдиндан тўлаш ҳақидаги белгиланган талабга зид эканлиги сабабли бош бухгалтер раҳбарни хабардор қилиши шарт. Айни у масъулиятни зиммасига олган ҳолда мазкур вазиятда қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида қарор қабул қилади.

 

Ҳужжат қонуний ва тўғри расмийлаштирилганлиги текширувдан ўтказилгандан кейин бунинг учун мўлжалланган китобда (журналда) уни рўйхатдан ўтказинг. Мисол учун, хизмат сафари гувоҳномалари хизмат сафарларига чиқувчи ва улардан қайтувчи ходимларни ҳисобга олиш журналларида (2169-сон Йўриқномага 2, 3-иловалар), касса ордерлари – КО-3 кирим ва чиқим касса ордерларини рўйхатга олиш журналида (2169-сон Йўриқномага 48-илова) рўйхатдан ўтказилади.

Рўйхатдан ўтказгандан кейин ҳужжатни ишловдан ўтказинг: ундаги маълумотларни қоғоздаги ёки электрон бухгалтерия регистрларига кўчиринг. Ишловдан ўтган ҳужжатга унинг қайта қўлланиши имконини истисно этувчи белги қўйинг. Қўлда ишловдан ўтказилганда унда ҳужжатдаги ахборот қоғоздаги ҳисоб регистрига қайд этилган санани кўрсатинг. Компьютердан фойдаланганда ҳужжатга уни ишловдан ўтказиш бўйича масъул оператор штампининг изини қўйинг (1297-сон Низомнинг 17-банди).

Қуйидаги ҳужжатлар учун ишловдан ўтказишнинг алоҳида тартиби белгиланган:

 кирим ва чиқим касса ордерларига илова қилинадиган. Булар тўлов қайдномалари, аризалар, касса аппаратининг X ва Z ҳисоботлари ва ҳ.к.;

 иш ҳақини ҳисоблаб ёзиш учун асос бўлган ҳужжатлар. Уларни «Олинди» ёки «Тўланди» штампи ёки қўл ёзуви билан санани кўрсатган ҳолда албатта сўндиринг (1297-сон Низомнинг 18-банди).

Сўнгра бирламчи ҳужжатни унинг учун белгиланган муддат давомида сақланадиган тегишли йиғмажилдга тикиб қўйинг.

 

ХАТОЛАРНИ ТУЗАТИШ

Ҳамма ҳам хато қилиши мумкин. Агар ҳужжатда хатога йўл қўйилган бўлса, нима қилмоқ керак? Агар улар уни расмийлаштириш босқичида аниқланган бўлса, ҳаммаси осон. Янги бланкани олиб, уни яна тўлдирасиз. Агар хато кечроқ аниқланган бўлса, қандай тузатиш мумкин?

Қонунда (14-модда) ва 1297-сон Низомда (21, 22, 23-бандлар) белгиланган асосий қоидаларга амал қилинг:

1) хатоларни тузатаётганда корректордан фойдаланиш, ёзувларни ўчиришга йўл қўйилмайди;

2) ҳужжатлардаги (банк ва касса пул ҳужжатларидан ташқари) хатоларни қуйидагича тузатинг. Хато матн (рақамлар) устига чизиқ тортиб, унинг устидан тўғри ёзувни ёзинг. Агар битта рақамда хатога йўл қўйилган бўлса, бутун сумманинг устига битта чизиқ тортинг. Тузатишнинг олдида «Тузатилди» ёзуви билан изоҳ беринг (штамп билан ёки қўлда);

3) хўжалик операцияси иштирокчилари тасдиқламаган тузатишларни ҳисоб ҳужжатларига киритишга йўл қўйилмайди. Шу сабабли ҳужжатни имзолаган шахсларнинг имзоси билан тузатишларни албатта тасдиқланг. Тузатиш санасини қайд этишни унутманг.

берилган ишончномаларни ҳисобга олиш

ЖУРНАЛИ

Ишончнома №

 

Берилган сана

 

Амал қилиш муддати

 

Ишончнома кимга берилган

(лавозими

ва фамилияси)

Етказиб берувчининг номи

 

Шартнома ва бошқа битимларнинг рақами ва санаси

 

Ишончнома олган шахснинг имзоси

 

Ишончнома бўйича топшириқлар бажарилганлиги ҳақидаги белгилар

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

1

 

1.02.

2017 й.

10.02.

2017 й.

Менежер

Каримов А.И.

«EGLNUR» МЧЖ

 

1.12.2016 йилдаги
34-сон

 

 

7.02.2017 йилдаги 37-сон

5.02.2015 йилдаги 35-сон

ҳисобварақ-фактура

 

 

 

 

 

 

 

 

 

!

Бирламчи ҳужжатда реквизитлари кўрсатилган шахсларнинг ўзи тузатишларни имзолари билан тасдиқлашлари керак.

 

Агар хатолари бўлган ҳужжатларнинг бир нечта нусхаси бўлса, ҳар бирига алоҳида тузатиш киритинг. Хатоларни топилишига қараб тузатинг.

Банк ва касса пул ҳужжатларидаги хатолар ўзгача тузатилади. Улар топилганда ҳужжатларни бекор қилиш ва қайта тузиш лозим. Тузатиш ва ўчириб ёзишга йўл қўйилмайди. Бузилган ёки нотўғри тўлдирилган қатъий ҳисобот бланкалари йўқ қилинмайди, уларнинг устидан чизиб ташланади ва улар ёзилган кундаги касса ҳужжатларига илова қилинади.

Регистрлардаги хатоларни тузатишда, нотўғри ёзувнинг устига чизиқ тортишдан ташқари, яна 2 усул – қўшимча ёзув ва сторноловчи ёзув («сторно» ёзуви) қўлланади. Агар счётлар корреспонденцияси тўғри, бироқ операция суммаси камайтирилган бўлса, биринчисини қўлланг. Хатони тузатиш учун хўжалик операциясининг тўғри суммаси ва олдинги бухгалтерия ёзуви билан қайд этилган сумма ўртасидаги фарқ суммасига ўша счётлар корреспонденцияси билан қўшимча ёзув тузинг. Бу усулдан операция ҳисоб регистрларида акс эттирилмаган ҳолларда ҳам фойдаланилади. Бу ҳолда операция суммасига қўшимча ёзув қилишингиз шарт.

Ҳисоб регистрларида нотўғри счётлар корреспонденцияси кўрсатилган ёхуд операция суммаси оширилган ҳолларда бухгалтерия ёзувларини сторнолаш қўлланади. Нотўғри корреспонденцияни ёки суммани қизил сиёҳда такрорлаш йўли билан хато ёзувни ўчиринг. Компьютер дастурида тузатувчи проводкада сумма олдига «айирув» белгисини қўйиш керак. Сўнгра керакли миқдордаги тўғри счётлар корреспонденциясини расмийлаштиринг. Якунларни ҳисоблаётганда сторноловчи ёзувлар чегирилади.

Бирламчи ҳужжатларга бўлганидек, регистрларга тасдиқланмаган тузатишларни киритиб бўлмайди. Шу сабабли «Тузатилди» белгисининг олдида илгари ушбу ҳужжатни имзолаган шахсларнинг имзолари, шунингдек тузатиш санаси албатта кўрсатилиши керак.

Регистрдаги тузатишларни асослаш учун бухгалтерия маълумотномасини тузинг. Унда тузатиш киритишнинг сабаби, тузатилаётган регистр номи, унинг рақами, у тузилган даврни кўрсатинг.

Бирламчи ҳужжатлар ва регистрлардаги хатоларни тузатиш тартибини ҳисоб сиёсатида ёки ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомда мустаҳкамлаб қўйинг.

 

ҲУЖЖАТЛАРДАГИ ИМЗОЛАР

Ҳисоб ҳужжатлари – бирламчи ҳужжатлар, регистрлар ва ҳисоботлар ваколатли шахсларнинг имзолари мавжуд бўлгандагина ҳақиқийдир (Қонуннинг 13-моддаси 3-қисми).

Раҳбар ёки у белгилайдиган шахслар қуйидаги тўғри тузилган ҳужжатларни имзолашлари шарт:

 пул, товар-моддий бойликларни ва бошқа бойликларни қабул қилиш ҳамда бериш учун асос бўлиб хизмат қиладиган;

 кредит ва ҳисоб-китоб мажбуриятларини қайд этадиган;

 молиявий ва бошқа ҳисоботлар ҳисобланадиган.

Раҳбарнинг буйруғи билан имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг 2 та рўйхати тасдиқланади. Биринчисига раҳбарлик вазифаларини амалга оширувчи шахслар (бош директор, директор, директор ўринбосари ва ҳ.к.) киради. Иккинчисига эса – бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахслар (бош бухгалтер, молиявий директор, молия бўйича директор ўринбосари ва ҳ.к.) киради.

Агар раҳбар бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини ўз зиммасига олган бўлса, у ҳолда ҳар иккала рўйхатда ҳам ўзини кўрсатади (Қонуннинг 13-моддаси 1, 2-қисмлари).

Имзо ҳисоб ҳужжатларининг мажбурий реквизитларидан бири саналиши боис қуйидаги қоидаларга албатта риоя этинг:

1) ҳисоб ҳужжатларини тўқ сиёҳли (пастали) ручкада ўз қўлингиз билан имзоланг. Қалам ва факсимиле қўллаш мумкин эмас;

2) имзони албатта расшифровка қилинг – лавозим, фамилия ва исми шарифингизни кўрсатинг.

Буйруқ билан ички – касса, омбор ва ҳ.к. ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқи берилган шахслар рўйхатини ҳам тасдиқлаш мумкин.

 

_________________________________________________________________

(муассаса, корхона, ташкилотнинг тўлиқ номи)

имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги

__-сон БУЙРУҚ

«___»________20__й.                                                                         ________________________

«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддасига амал қилган ҳолда,

 

БУЮРАМАН:

1. Мазкур буйруққа 1-сон иловага мувофиқ биринчи имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг рўйхати тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруққа 2-сон иловага мувофиқ иккинчи имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг рўйхати тасдиқлансин.

3. Кадрлар бўлими мазкур буйруққа иловаларда номи айтилган шахсларни у билан таништирсин.

4. Мазкур буйруқнинг ижроси устидан назорат қилишни ўз зиммамга оламан.

 

Директор                                  _____________________________________    Пўлатов А.В.

 

Буйруқ билан танишдилар:

Ғаниев И.Н.                  _____________________________________

Комилов Н.П.               _____________________________________

Мамаев И.Н.                 _____________________________________

Рўзиев А.И.                               _____________________________________

Миралиева Е.А.                        _____________________________________

Ким И.Л.                                   _____________________________________

________________ даги

_________-сон буйруққа

1-сон илова

Биринчи имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг рўйхати

Т/р

 

Ф.И.Ш.

 

Лавозими

 

Изоҳ

 

1

 

Пўлатов А.В.

 

Директор

 

 

2

 

Ғаниев И.Н.

 

Директор ўринбосари

 

 

3

 

Комилов Н.П.

 

Ишлаб чиқариш ва янги технологиялар бўйича директор ўринбосари

 

 

 

 

________________ даги

_________-сон буйруққа

2-сон илова

Иккинчи имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг рўйхати

Т/р

 

Ф.И.Ш.

 

Лавозими

 

Изоҳ

 

1

 

Мамаев И.Н.

 

Бош бухгалтер

 

 

2

 

Рўзиев А.И.

 

Бош бухгалтер ўринбосари

 

 

3

 

Миралиева Е.А.

 

Бухгалтер

 

 

4

 

Ким И.Л.

 

Молия-шартнома бўлими бошлиғи

 

 

 

 

 

____________________________________________________

(муассаса, корхона, ташкилотнинг тўлиқ номи)

 

имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги

__-сон БУЙРУҚ

«___»________20__й.                                                                             ________________________

Иш юритиш тартибини такомиллаштириш мақсадида

БУЮРАМАН:

1. Мазкур буйруққа иловага мувофиқ муассаса (корхона, ташкилот) ички ҳужжатларини имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг рўйхати тасдиқлансин.

2. Кадрлар бўлими мазкур буйруққа иловада номи айтилган шахсларни у билан таништирсин.

3. Мазкур буйруқнинг ижроси устидан назорат қилишни ўз зиммамга оламан.

        Директор                  _____________________________________     Пўлатов А.В.

Буйруқ билан танишдилар:

Нишонова А.С.                _____________________________________

Орипов П.Р.                                 _____________________________________

Камолов Н.О.                               _____________________________________

Рўзиев В.И.                                   _____________________________________

Аҳмедов В.К.                               _____________________________________

Парпиева А.Л.                              _____________________________________

__________ даги

__________-сон буйруққа

илова

Ички ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг рўйхати

Т/р

 

Ф.И.Ш.

 

Лавозими

 

Изоҳ

 

1

 

Нишонова А.С.

 

Кассир

 

Пул маблағларини қабул қилиш ва бериш билан боғлиқ ҳужжатларни

 

2

 

Орипов П.Р.

 

Омбор мудири

 

Товар-моддий бойликларни қабул қилиш ва бериш (шу жумладан ичкарида жойини ўзгартириш) билан боғлиқ ҳужжатларни

 

3

 

Штат жадвалига биноан рўйхат бўйича

 

Таркибий бўлинмалар раҳбарлари (цехлар бошлиқлари, бўлимлар бошлиқлари)

 

Ушбу таркибий бўлинмалар фаолиятига тааллуқли ҳужжатларни

 

 

ҲУЖЖАТЛАРДАГИ МУҲР

Микрофирмалар ва кичик корхоналар муҳрсиз ишлашлари мумкин. Шу сабабли у бирламчи ҳисоб ҳужжатларининг мажбурий реквизитлари сирасига кирмайди. Тасдиқланган шаклларда муҳр қўйиладиган жойда «Муҳр мавжуд бўлганда» деган аниқлаштириш қайд этилган.

Йирик корхона муҳрдан фойдаланиши шарт. Бироқ янги ташкил этилаётган кичик бизнес субъектларининг аксарияти буни уставда назарда тутиб, муҳрдан фойдаланмоқдалар. Амалиётда усиз муайян қийинчиликлар юзага келиши мумкин. Чунончи, раҳбар имзолаган, бироқ юридик шахснинг муҳри қўйилмаган шартномани нотариус тасдиқламайди (АВ томонидан 30.03.2010 йилда 2090-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 40-банди). Бироқ гап қонун ҳужжатларида микро– ва кичик корхоналар учун муҳрнинг мажбурий эмаслиги ҳақидаги норма тўлиқ ҳисобга олинмаслигидагина эмас. Муҳрдан фойдаланиш ишбилармонлик муомаласи одатига айланди. Ҳужжатни имзолаган шахсларнинг имзолари ҳақиқийлигининг муҳр билан тасдиқланиши уни салмоқли қилади.

Агар корхона муҳрга эга бўлса, муҳр реквизит сифатида кўрсатилган ҳужжатларнинг барча тасдиқланган шаклларига уни қўйинг. Контрагентларга бериладиган намунавий ҳужжатларга, ҳисоб ва меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича бирламчи ҳужжатларга ҳам уни қўйишни тавсия этамиз. «Муҳр ўрни» кўрсатилмаган корхонанинг ички ҳужжатларидагина усиз иш юритса бўлади.

Бюджет ва нотижорат ташкилотлар учун муҳр ва штамплардан фойдаланишнинг махсус қоидалари мавжуд (АВ томонидан 27.10.2001 йилда 1077-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом, бундан кейин – 1077-сон Низом). Ушбу ташкилотлар шартномалар, ишончномалар, банк ҳужжатлари ҳамда пул ва моддий маблағларни тасарруф этиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни фақат асосий муҳр билан тасдиқлашга ҳақлидирлар. У думалоқ шаклда бўлади ҳамда унда қуйидагилар кўрсатилади: Ўзбекистон Республикасига, вилоятга (Тошкент шаҳрига) мансублик, юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли.

Бюджет ёки нотижорат ташкилотнинг таркибий бўлинмаси номидан бевосита чиқаётган ҳужжатларни тасдиқлаш учун думалоқ таркибий муҳрдан фойдаланилади. Унинг ўртасида таркибий бўлинманинг номи, муҳр айланаси (периметри) бўйича эса – юридик шахснинг номи кўрсатилади.

Нотижорат ташкилотлар асосий муҳр билан тасдиқлашни талаб этмайдиган ички ҳужжатларни ёрдамчи муҳр билан тасдиқлашга ҳақли, у думалоқ, овал, ромбсимон ва учбурчак шаклларда бўлиши мумкин. Унинг ўртасида фойдаланиш мақсади, периметри (айланаси) бўйича эса – юридик шахснинг номи кўрсатилади.

!

Бюджет ёки нотижорат ташкилот номидан чиқаётган ҳужжатларни тасдиқлаш учун таркибий ва ёрдамчи муҳрлардан фойдаланиш тақиқланади.

 

Тадбиркорлик тузилмаларига 1077-сон Низом татбиқ этилмайди. Улар ўз хоҳишларига кўра муҳр ва штампларнинг барча турларидан фойдаланишга ҳақлилар. Чунончи, мижозлари сони кўп бўлган корхонада «Ҳисобварақ-фактуралар учун», «Шартномалар учун» ёрдамчи муҳрлари бўлиши қонунбузарлик саналмайди. Битимлар ва бошқа хўжалик операцияларини амалга оширишда улардан фойдаланишни тартибга солиш учун ҳар бир муҳрнинг реквизитлари ва қўллаш тартибини локал ҳужжат билан белгилашни тавсия этамиз.

 

ЧЕТ ТИЛЛАРДАН ТАРЖИМА

Чет тилларда тузилган бирламчи ҳужжатларни бухгалтерия ҳисоби юритиладиган тилга таржима қилган маъқул. Хорижий хизмат сафарида касал бўлиб қолган ходимга касаллик варақасини расмийлаштираётгандагина нотариал тасдиқланган таржима зарур бўлади (АВ томонидан 17.04.2015 йилда 2667-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 25-банди). Бошқа барча ҳолларда қонун ҳужжатларида ҳужжатларни таржима қилиш талаб этилмайди. Бироқ уларни таржима қилишни тавсия этамиз, чунки бухгалтер фақат шу йўл билан сарфланган суммаларни тўғри ҳисобга олиши, керак бўлса, солиқ сола олиши мумкин.

 

МИСОЛ. Ходим хорижий хизмат сафаридан (Салоники ш., Греция) қайтди ва меҳмонхонадаги харажатларини тасдиқловчи счётни (invoice) бухгалтерияга топширди. Бу ҳужжат грек ва инглиз тилларида тўлдирилган.

 

Чет тилларни билмайдиган бухгалтер 540 еврога тенг бутун суммани яшаш харажатлари сифатида ҳисобга олиб, уни ходимга қоплаб бермоқчи эди. Бироқ яшаш харажатларига киритилган овқатланиш ва бошқа шахсий хизматлар (мини-бар, кабель телевидениеси, кийим ювиш ва дазмоллаш ва б.) харажатлари хизмат сафарига юборилган шахснинг суткалик харажатлари ҳисобидан тўланади ва алоҳида қопланмайди (АВ томонидан 19.11.2015 йилда 2730-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 16-банди). Таржима қилингандан кейин бухгалтер харажатларнинг бир қисмини (нонуштага 40 евро) суткалик харажатлар ҳисобига тўғри ҳисобга олди.

 

Acropol Hotel

Меҳмон: Аброров Аброр

Манзил: Тошкент ш., Яккачинор кўч., 3

Ҳ/С: 0096500

Келиш

 

Вақт

 

Чиқиш

 

Вақт

 

Рўйхат рақами

 

Киши

 

Чиқиш санаси

 

22.11.16

 

17:06

 

27.11.16

 

09:25

 

6216

 

1

 

27.11.16

 

 

Хона

Сана

 

Тавсифи

 

Ҳавола рақами

 

Қиймати

 

ҚҚС

 

ҚҚС билан қиймати

 

309

 

 

309

22.11.16

 

*Номер қиймати

*Нонушта

А-46222

 

 

А-46222

88.50

6.45

13.0

24.0

100.00

8.00

23.11.16

 

*Номер қиймати

*Нонушта

88.50

6.45

13.0

24.0

100.00

8.00

24.11.16

 

*Номер қиймати

*Нонушта

88.50

6.45

13.0

24.0

100.00

8.00

25.11.16

 

*Номер қиймати

*Нонушта

88.50

6.45

13.0

24.0

100.00

8.00

26.11.16

 

*Тўлов

 

C.C./ mastercard

-108.00

 

-432.00

0.0

0.0

-108.00

 

-432.00

*Номер қиймати

*Нонушта

88.50

6.45

13.0

24.0

100.00

8.00

Хона №309

 

ҚҚС%

 

13

 

24

 

6.00

 

 

Қиймати

 

442.50

 

32.25

 

0.00

 

474.75

 

ҚҚС

 

57.50

 

7.75

 

0.00

 

65.25

 

Тўланадиган умумий сумма

 

Тўланди

 

€540.00

 

€540.00

 

                     

 

 

Менежер Б.Иброҳимов таржима қилди.

 

 

Бирламчи ҳисоб ҳужжатларини таржима қилиш тартиби белгиланмаганлиги сабабли уни чет тилини билувчи исталган шахс амалга ошириши мумкин. Сатрма-сатр таржимани бирламчи ҳужжатга илова қилинг ва у билан бирга сақланг.

 

Давоми бор.

 

Прочитано: 5309 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика