Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 19 / 9 май – Хотира ва қадрлаш куни

Берлингача бориб...

 

«Адолатсиз урушларни газандалар бошлашади, улар устидан эса қаҳрамонлар ғолиб чиқадилар». Бу сўзларни фашизмни қоралаган, ўз даврининг машҳур публицисти Илья Эренбург айтган. Ушбу сўзларни Иккинчи жаҳон урушининг иштирокчиси Мурод Мавлонов билан учрашувдан кейин эсладим. Фахрий суратга тушиш учун парад кийимини кийган, унга бир талай жанговар нишонларни таққан эди. Бунгача биз «Нуроний» жамғармасининг туман бўлими раиси Н.Нарзуллаев билан бирга фахрийнинг ёрқин хотираларини тингладик. Гарчи уруш тугаганидан кейин 70 йилдан кўпроқ вақт ўтган бўлса-да, отахоннинг хотирасида кўп нарса сақланган.

 

– Мени 1943 йил баҳорида беш ҳамюртим билан бирга бир вақтда фронтга чақиришди. Россиянинг Куйбишев шаҳрида икки ойлик тай­ёргарликдан кейин бу ерга келган дивизияни тўлдириш учун қўшишди. Унинг таркибида июль охири – август бошида Курск ва Орёл бўсағасидаги жангларда қатнашдим, – деб ҳикоя қилади Мавлонов. – Булар ғоятда қаттиқ жанглар эди. Ўйлашимча, нафақат менга, бошқа 18 ёшли жангчиларга ҳам душман самолётларидан тушаётган бомбалар нақ бошимизга ташланаётгандек, танклари эса босиб кириб, окопларни ер билан бир текис қилиб ташлайдигандек туюларди. Бироқ душманга нисбатан нафрат қўрқувдан кучли эди.

Нуротадаги қариндошларидан ота-онаси вафот этганлиги хабар қилинган хат олганда Муроднинг нафрати минг чандон ошган эди.

Шундан сўнг у Беларусь пойтахти Минскли фашистлардан озод қилиш учун оғир жангларда, Болтиқбўйи, Шарқий Пруссиядаги жангларда ўлимни ҳам писанд қилмай, жасорат намуналарини кўрсатди. Жасурликда ундан қолишмайдиган баъзи жангчилар жанггоҳда қолиб кетдилар, Муродни эса гўё тақдир асради: у ҳатто бирор марта енгил жароҳат ҳам олмади.

Берлин штурм қилиниб, фашистлар Германияси таслим бўлгандан кейин учинчи Рейх пойтахтида камендатура тузилди ва сержант Мурод Мавлоновни уни қўриқлаш таркибига киритишди.

У фақат 1950 йилда армиядан бўшади. Нуротага қайтди. Қариндош ва қўшнилар ёрдамида ота-онасининг ҳувиллаб ётган уйини тиклади. Маҳаллий чорвачилик хўжалигида иштиёқ билан ишлади. Икки йилдан кейин уйланди.

Ҳозир Мурод бобо катта ўғлининг оиласида яшаяпти. Февралда у 91 га тўлди.

 

Нурота туманида ҳозир Иккинчи жаҳон урушининг 10 фахрийси яшаяпти. Улар қариндошлар, ҳамюртларнинг диққат-эътиборида. Уларга биркитилган шифокорлар ҳар ҳафтада улардан хабар оладилар.

Республиканинг ҳамма ерида бўлганидек, туманда яшовчи уруш фахрийлари ҳузурида мудофаа ишлари бўлимининг ходимлари, ҳокимлик, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳозир бўладилар. Уларга Президентимизнинг фармони билан назарда тутилган пул мукофоти, ҳомийларнинг совғалари топширилди, уларни байрам билан чин дилдан табриклашди.

 

Амир МАҲМУДОВ,

махсус мухбиримиз.

Навоий шаҳри.

Прочитано: 1547 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика