Norma.uz

Меҳнат дафтарчаларидан фойдаланганлик ҳақида ҳисобот беринг

 

Ташкилотимиз олди-сотди шартномасига кўра бир нечта меҳнат дафтарчасини сотиб олди.

Сотиб олинган меҳнат дафтарчалари мақсадли ишлатилганлиги тўғрисида меҳнат органларига маълумот тақдим этиш талаби қанчалик тўғри?

Н.Мамажонова.

 

Сотиб олинган меҳнат дафтарчалари мақсадли ишлатилганлиги тўғрисида меҳнат органларига маълумот (бундан кейин – Маълумот) тақдим этиш Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқноманинг (АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ­6.3-бандида назарда тутилган.

Маълумот меҳнат дафтарчалари, уларга қўшимча варақлар берилган (юритилган) ходимлар тўғрисида маълумотлар, ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ реквизитлари кўрсатилган ҳолда эркин шаклда шартнома тузилганидан кейин 1 ойдан кечикмасдан берилади.

Меҳнат дафтарчаси аниқ ходимга берилганлиги далили сифатида меҳнат дафтарчасининг титул варағи ва ишга қабул қилинганлиги ёзилган варағи кўчирма нусхаларини илова қилиш тавсия этилади. Меҳнат дафтарчаларининг дубликатлари берилганлиги тўғрисидаги маълумотга – меҳнат дафтарчасининг титул варағи кўчирма нусхасини илова қилинг.

Агар ташкилот келгуси эҳтиёжларини кўзлаб меҳнат дафтарчаларини сотиб олган бўлса, ойлик ҳисоботда тўлдирилмаган, сақлашда бўлган меҳнат дафтарчаларининг сонини ҳам кўрсатиш зарур.

Фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб қолган меҳнат дафтарчаларининг бланкалари ҳақидаги маълумотларни ҳам ҳисобдан чиқариш далолатномаси ҳамда титул варақлари ва хатога йўл қўйилган варақларининг кўчирма нусхаларини илова қилган ҳолда Маълумотга киритиш зарур.

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

Прочитано: 1588 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика