Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 11 / Божхона

Штатда декларант бўлиши керакми?

 

Божхона вакилларининг тадбиркорлар билан яқинда бўлиб ўтган учрашувлари давомида Ўзбекистон тадбиркорлари (юридик шахслар  ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар) божхона брокери хизматларидан фойдаланмай ва штатда божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисга эга бўлмай туриб, божхона юк декларациясини қўллаган ҳолда товарларни мустақил равишда декларациялашлари мумкинми деган савол кўп бор янгради.

Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини батафсил таҳлил қилмай туриб унга аниқ жавоб бериб бўлмайди. ЎзР Божхона брокерлари уюшмаси директори Арсен Айрапетьянцдан вазиятни шарҳлаб беришини сўрадик.

 

Саволга жавоб беришдан аввал қонун ҳужжатларининг нормаларини кўриб чиқайлик.

 

Аслини олганда, декларант ким ўзи? Декларант – товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини ўз номидан декларацияловчи шахс ёхуд унинг номидан товарлар ва (ёки) транспорт воситалари декларацияланаётган шахс (Божхона кодексининг ­15-моддаси). Қуйидагилар декларант бўлиши мумкин:

Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахси;

чет эллик шахс:

товарларни нотижорат мақсадларда олиб ўтувчи жисмоний шахс;

БКга мувофиқ божхона имтиёзларидан фойдаланувчи шахс;

норезидентнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган Ўзбекистондаги доимий муассасаси;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда аккредитация қилинган ваколатхонага эга бўлган шахс шундай ваколатхоналарнинг ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган товарларни вақтинча олиб кириш, реэкспорт қилиш, божхона транзити божхона режимларига, шунингдек эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштиришни маълум қилганда;

ташувчи товарлар божхона назорати остида ташилаётганда (БКнинг 274-моддаси).

ХУЛОСА: Ўзбекистоннинг юридик ва жисмоний шахслари декларант бўлишлари мумкин ва БКнинг 276-моддасига мувофиқ олиб ўтилаётган товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини декларациялашлари шарт.

 

Қандай товарлар декларацияланиши керак? Декларациялаш шакллари, декларацияларнинг турлари ва декларациялаш усуллари қандай?

Товарлар ва (ёки) транспорт воситалари божхона чегараси орқали олиб ўтилаётганда, божхона режими ўзгартирилаётганда, шунингдек БКда белгиланган бошқа ҳолларда божхона органларига декларацияланиши лозим (252-модда).

Декларациялаш товарлар ва (ёки) транспорт воситалари тўғрисидаги, уларнинг божхона режимлари ҳақидаги тўғри маълумотларни ҳамда божхона мақсадлари учун зарур бўлган бошқа маълумотларни белгиланган шаклда (оғзаки, ёзма, электрон) маълум қилиш орқали амалга оширилади (БКнинг 254-моддаси).

Бунда божхона декларацияларининг қуйидаги турлари қўлланилади:

 транспорт воситаси учун декларация;

 божхона юк декларацияси;

 йўловчи божхона декларацияси (БКнинг 256-моддаси).

Товарларни декларациялаш:

а) оғзаки шаклда;

б) йўловчи божхона декларациясидан фойдаланилган ҳолда;

в) божхона юк декларациясидан фойдаланилган ҳолда;

қуйидагиларни декларациялашда БЮДдан фойдаланилади:

юридик шахслар учун ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар учун товарларни, бундан «г» бандида назарда тутилган ҳоллар мустасно;

жисмоний шахсларнинг тижорат мақсадларидаги товарларини;

жисмоний шахсларнинг нотижорат мақсадлардаги транспорт воситаларини, бундан БКнинг 158 ва 160-моддаларида кўрсатилган ҳоллар мустасно;

жисмоний шахс кириб келишидан ёки чиқиб кетишидан олдин ёки кейин олиб кириладиган ёки олиб чиқиладиган, алоҳида кузатиб келинаётган багажда божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларни;

г) товарнинг кузатув ҳужжатларидан фойдаланилган ҳолда (БКнинг 260-моддаси).

Келтирилган барча ҳолатлар орасида берилган саволга жавоб доирасида божхона юк декларациясидан фойдаланган ҳолда декларациялаш қизиқтиради. Чунки божхона юк декларацияси декларант ёки божхона брокери томонидан божхона органига тақдим этиладиган ва муайян божхона режимига жойлаштириладиган товарлар ҳақидаги тўғри маълумотлар кўрсатилган ҳужжатдир. БЮД электрон шаклда ёки қоғозда ёзма шаклда тақдим этилади. Декларациялаш қоғозда ёзма шаклда амалга оширилиши мумкин бўлган ҳолатлар, товарлар ва божхона тартиб-таомиллари рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Бироқ бундай декларация унинг электрон нусхаси тақдим этилган ҳолда топширилиши керак.

БЮД дастлабки декларациялаш чоғида, шунингдек қисқа, муваққат, тўлиқ бўлмаган ёки даврий божхона юк декларацияси сифатида қўлланилиши мумкин (БКнинг 258-моддаси).

Товарларни экспорт ва эркин муомалага чиқариш божхона режимларига жойлаштиришда уни тўлдириш қоидалари Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (АВ томонидан 6.04.2016 йилда 2773-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 22 ва 25-бандлари билан белгиланган.

Бунда БЮДнинг 14-графасида «БЮДни тўлдирган ва божхона органига тақдим этаётган мутахассис штатида бўлган божхона брокери ёки декларантнинг қисқача номи, жойлашган ери (юридик манзили), телефон рақами ва электрон почта манзили (мавжуд бўлса)» кўрсатилади, БЮДнинг 54-графасида эса «14-графада кўрсатилган шахс номидан БЮДни тақдим этаётган мутахассис» ҳақида маълумотлар кўрсатилади.

 

Бу мутахассис ким ўзи? Жавобни Йўриқноманинг 1-бандидан топамиз: «божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис – декларант ёки божхона брокери номидан БЮДни тўлдириш, имзолаш ва божхона органларига тақдим этиш учун ваколатли шахс».

ДБҚ томонидан берилган малака аттестатига эга бўлган, божхона брокери ёхуд бошқа юридик шахс билан меҳнат шартномаси тузган ва ушбу юридик шахс номидан божхона расмийлаштируви бўйича иш бажарадиган Ўзбекистон Республикаси жисмоний шахси божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисдир (БКнинг 284-моддаси). Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисни ўқитиш, унинг малакасини ошириш, шунингдек божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестатини бериш, қайта расмийлаштириш (унинг амал қилиш муддатини узайтириш), тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 21.07.2016 йилда 2814-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 1-бандида ҳам худди шундай формулировка келтирилган.

Юқорида келтирилган қонун ҳужжатлари нормалари таҳлил қилинганда шундай ХУЛОСА юзага келади:

фақат божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис БЮДни тўлдириш, имзолаш ва божхона органларига тақдим этишга ваколатли шахс ҳисобланади;

божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис юридик шахснинг штатида ишлайди. Ушбу вазиятда – божхона брокерида. У божхона расмийлаштируви бўйича операцияларни декларантнинг ёки ваколатли шахснинг топшириғига биноан ва унинг номидан шартнома асосида амалга оширадиган, тегишли рухсатнома олган Ўзбекистон Республикаси юридик шахсидир (БКнинг 15-моддаси).

Бинобарин:

юридик шахс штатида божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисга эга бўлгандагина божхона брокери хизматларидан фойдаланмай, БЮДдан фойдаланиб товарларни мустақил равишда декларациялаши мумкин;

жисмоний шахс эса товарларни мустақил равишда декларациялаши ва БЮД кўринишидаги божхона декларациясини қўллаши мумкин эмас. Бунинг учун божхона брокерига мурожаат қилиши зарур.

БЮДдан фойдаланган ҳолда товарларни декларациялашдагина божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисни жалб этиш зарурати юзага келмайди. БКнинг 256-моддасида кўрсатилган божхона декларацияларининг бошқа турлари (транспорт воситаси учун декларация, йўловчи божхона декларацияси) қўлланганда шахслар уларни мустақил равишда – божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис иштирокисиз тўлдирадилар, имзолайдилар ва тақдим этадилар.

 

P.S.

Тошкент бўйича ДБҚ Бошқармасидаги учрашувда якка тартибдаги тадбиркор БЮДни тўлдириш, умуман олганда, қийин иш эмаслигини қайд этди. Ҳужжат устида диққат билан ишлаш лозим. Вақти-вақти билан хизматларидан фойдаланиладиган божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисни штатда тутиб туриш норентабел. Бунинг устига, мунтазам равишда бир турдаги товар (хом ашё) олиб кираётганда БЮДнинг ўша устунларига қарийб бир хил маълумотлар қайд этилади. Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиб, БЮД асосида товарларни декларациялашига рухсат бериладиган шахслар доирасини кенгайтириш пайти келмадимикин...

Прочитано: 3109 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2017-05-17 19:09:42, Гость_Jahongir:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика