Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 11 / Солиқ солиш

Юридик шахсдан муассисга қарз

 

Юридик шахс – хусусий корхона (қарз берувчи) 2014 йилда жисмоний шахсга (қарздорга) 5%лик ставкада молиявий қарз берди. Молиявий қарз фойдаланиш даври учун фоизларни тўлаган ҳолда 2017 йилда қопланади. Бунда муассисга (сабаби бу вазиятда муассис қарздор бўлиб чиқмоқда) тўланадиган фойдани ҳисобга киритиш йўли билан қарз ва фоизларни тўлаш режалаштирилмоқда.

1. Жисмоний шахс корхонага фоизларни тўлаётганда солиқ (10%) тўлаш мажбуриятлари юзага келадими? Агар юзага келса, уни ким тўлайди?

2. 2017 йилдан амал қилаётган Солиқ кодексининг 135-моддасига ўзгартиришлар ушбу операцияга тааллуқли бўладими?

3. Фоизлардан солиқни ҳисоблашда (агар уни тўлаш зарурати юзага келса) қандай ставкадан фойдаланилади: жисмоний шахс билан тузилган қарз шартномаси бўйича фоиз ставкаси, қарз берилган санадаги (2014 йилги) МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси ёки қарз қопланган санадаги (2017 йилги) МБнинг қайта молиялаштириш ставкасиданми?

4. Тўланиши лозим бўлган фоизлар ва тўланадиган фойда билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши мумкин?

А.Толмачёва,

бош бухгалтер.

 

1

Жисмоний шахслардан олинган юридик шахснинг фоизли даромадларига бошқа даромадлар таркибида юридик шахс асосий фаолият тури бўйича тўлайдиган солиқ солинади.

Дивидендлар ва фоизларга тўлов манбаида солиқ солинади (Солиқ кодексининг 156-моддаси). Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, фақат юридик шахс тўлов манбаи деб ҳисобланиши мумкин (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

Сизнинг ҳолатда молиявий қарз бўйича фоизларни тўлов манбаи деб ҳисобланиши мумкин бўлмаган жисмоний шахс тўлайди.

Шу сабабли бу фоизларни бошқа даромадлар таркибига киритишингиз (Солиқ кодексининг 132-моддаси ­14-банди) ва унга корхонангиз асосий фаолият тури бўйича тўлайдиган солиқни солишингиз керак.

Умумбелгиланган солиқларни тўловчилар бошқа даромадларни жами даромад таркибига киритадилар ва унга фойда солиғи соладилар (Солиқ кодексининг 129-моддаси).

ЯСТни тўловчилар бошқа даромадларни ялпи тушум таркибига киритадилар ва унга асосий (соҳа) фаолият тури учун белгиланган ЯСТ ставкасида солиқ соладилар (Солиқ кодексининг 353-моддаси).

 

2

Солиқ кодексининг 135-моддаси қоидаларида қарздор – юридик шахслар фоизсиз қарз (қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдам) ёки ЎзР Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан паст бўлган ставкада фоизлар тўлаш шарти билан қарз олаётганда уларнинг даромадларини аниқлаш тартиби белгиланган.

Сизнинг ҳолатда жисмоний шахс қарздор бўлиб чиқяпти. Солиқ кодексининг 135-моддаси қоидалари жисмоний шахсларга татбиқ этилмайди.

 

3

Солиқ солиш мақсадида текин асосда олинган мулкий ҳуқуқлар бўйича юридик шахсларнинг даромадлари бозор қийматини белгилашда МБ томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкаси қўлланади (Солиқ кодексининг 135-моддаси).

Солиқ кодексининг 135-моддаси қоидалари билан хўжалик юритувчи субъектларга қарз шартномалари бўйича фоизларни МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан паст бўлган ставкада белгилаш мажбурияти юклатилмаган. Шу сабабли қарз шартномаси бўйича қарз берувчининг фоизли даромади ставкасини шартноманинг иккала тарафини қаноатлантирадиган миқдорда мустақил белгилашга ҳақлисиз (ФКнинг 1, 354, 734-моддалари).

Юқорида тилга олинганидек, жисмоний шахсдан олинган фоизли даромадларга корхонангиз асосий фаолият тури бўйича тўлайдиган солиқни (фойда солиғи ёки ЯСТ) солишингиз лозим. Яъни сизнинг ҳолатда қарз бўйича фоизларга 10%лик ставкада фойда солиғи солинмайди.

 

4

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаганидан кейин хусусий корхона (ХК) фойдаси унинг мулкдори тасарруфига келиб тушади ва унга солиқ солинмайди (Солик кодексининг 179-моддаси 6-банди; «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуннинг 24-моддаси).

ХК мулкдори (муассис) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаганидан кейин ўз қарорига кўра фойдани қарз шартномаси бўйича қарзини (ёки унинг бир қисмини) қоплашга йўналтиришга ҳақли. Одатда, бунинг учун муассиснинг ёзма қарори расмийлаштирилади.

Бунда ХК билан жисмоний шахс (муассис) ўртасида тузилган қарз шартномаси шартларига мажбуриятларни янгилаш йўли билан тегишли ўзгартиришларни киритиш зарур (ФКнинг 347-моддаси). Яъни унда ХК мулкдорига (муассисга) тўланиши лозим бўлган фойдани ҳисобга киритиш йўли билан асосий қарз ва унга доир ҳисобланган фоизларни қайтариш шартларини назарда тутиш керак.

Шартномага қўшимча битим тузиб, унга қўшимча ва ўзгартиришларни киритиш мумкин («Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуннинг ­15-моддаси).

Башарти солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин ХК қарз шартномаси бўйича қарзни (ёки унинг бир қисмини) қоплашига имкон берувчи миқдорда унинг мулкдори тасарруфига келиб тушган фойдага эга бўлса, ушбу операцияни амалга ошириш мумкин бўлади.

Ушбу операциянинг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилишини шартли мисолда кўриб чиқамиз.

 

МИСОЛ. 2014 йил 1 январда ХК ўз мулкдорига қарз – йиллик 5% тўлаш шарти билан 10 млн сўм берган. Қарз ва унга доир ҳисобланган фоизлар 2017 йил 1 январда ХК фойдасини ҳисобга киритиш йўли билан қайтарилган. 2017 йил 1 январдаги ҳолатга кўра солиқлар ва мажбурий тўловлар тўланганидан кейин ХК фойдаси суммаси 20 млн сўмни ташкил этади.

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма (минг сўм)

 

Дебет

 

Кредит

 

Асос

 

Жисмоний шахсга (ХК муассисига) қарз берилган

 

10 000

 

0930-«Ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Қарз шартномаси

 

Узоқ муддатли қарз жорий қисмга ўтказилди (сизнинг ҳолатда қарзни қайтариш (ҳисобга киритиш) пайтида ўтказилади)

 

10 000

 

4720-«Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи»

 

0930-«Ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари»

 

Қарз бўйича фоизлар ҳисобланди (фоизлар тўлиқ қоплангунча ҳар чоракда ҳисобланади)

 

1 500 (2014–2016 йиллар давридаги умумий сумма)

 

4830-«Олинадиган фоизлар»

 

9530-«Фоизлар кўринишидаги даромадлар»

 

Бухгалтерия ҳисоб-китоблари

 

Солиқлар тўланганидан кейин ХК мулкдорига (муассисига) бериладиган фойда (қарзга тенг суммада) ҳисобланган

 

11 500

 

8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)»

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

Муассиснинг қарори

 

Қарзнинг асосий суммаси қайтарилган (ҳисобга киритилган)

 

10 000

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

4720-«Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи»

 

Қарз шартномасига қўшимча битим

 

Қарз бўйича фоизлар тўланган (ҳисобга киритилган)

 

1 500

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

4830-«Олинадиган фоизлар»

 

 

 

Қарз шартномаси бўйича фоизли даромад суммасини ҳар чоракда аниқлашингиз ва уни ҳар бир ҳисобот даври (чорак) якунларига кўра солиқ солинадиган даромад (фойда) таркибига киритишингиз керак.

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2185 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика