Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 11 / Лойиҳа муҳокамасида қатнашинг

БҲМС аниқлаштиришни талаб қилади

 

Қарийб бир йил аввал – 2016 йил 13 апрелда «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг (бундан кейин – Қонун) янги таҳрири тасдиқланган эди. У дастлаб 1996 йил 30 августда қабул қилинган ва ўз вақтида МДҲ мамлакатларидаги илғор қонунлардан бири бўлган. Бироқ 20 йил ўтгач, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузишга доир янги талаблар, имкониятлар ва йўллар пайдо бўлди. Буларнинг бари янги таҳрирдаги Қонун қабул қилинишини тақозо этди. Унда Қонуннинг мақсадларига тузатиш киритилган, янги моддалар қўшилган. Янгиликлар бухгалтерия ҳисобини халқаро принциплар ва стандартларга мувофиқ ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш, эндиликда ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ ажратиб белгиланган хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари, уларнинг бухгалтерия хизматлари масъулиятини оширишга йўналтирилган.

Бундан ташқари, субъектлар раҳбарлари ва бухгалтерия хизматлари раҳбарлари янги таҳрирдаги Қонунга мувофиқ ҳисоб сиёсатини қайта ишлаб чиқишлари, ички назорат ҳақидаги низомни ишлаб чиқишлари лозим. Унда бухгалтерия ҳисобини юритишда, молиявий ва бошқа ҳисоботларни тузишда хўжалик операцияларини амалга оширишнинг қонунийлигини, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини, активларнинг бут сақланишини таъминлаш, талон-торож қилиш ҳоллари ва хатоликларнинг олдини олиш ҳамда аниқлаш йўллари, усуллари ва чора-тадбирларини қайд этиш лозим.

Амалдаги бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари қоидаларини янги таҳрирдаги Қонунга мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси (ЎзБАМА) экспертлари корпоратив ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда асос бўлувчи манбалардан бири бўлмиш 1-сон БҲМС «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот»ни таҳлил қилдилар.

Унинг натижалари асосида 1-сон БҲМСнинг амалдаги таҳририга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш зарурати юзага келди. naaa.uz ва norma.uz сайтларида жойлаштирилган унинг янги версияси лойиҳасини муҳокама қилиш ва фикр-мулоҳазаларингиз билан танишиш мақсадида эътиборингизга ҳавола этганмиз. norma.uz сайтида ҳамда minovar@naaa.uz, naaa.uz@mail.ru электрон манзиллари орқали улар билан ўртоқлашишингиз мумкин.

Миновар ТЎЛАХЎЖАЕВА,

ЎзБАМУ Кенгаши раиси, и.ф.д., профессор.

Прочитано: 1523 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика