Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 11 / Мавзуга қайтиб

Кичик бизнес каби имтиёз олмоқчимиз!

 

«СБХ»да (31.01.2017 йилдаги 5-сон) «НТМ учун янгиликлар» мақоласи чоп этилиб, унда муаллиф турли давлат органларининг НТМ ҳуқуқий мақоми ва бунинг натижасида уларга солиқ солиш тартиби юзасидан фикрларини келтирган эди. Мақолада келтирилган ДСҚнинг позициясига кўра, агар НТМ адлия органларида эмас, балки ҳокимликда (тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олувчи инспекцияларда) рўйхатдан ўтказилган бўлса, у нотижорат ташкилоти деб ҳисобланмайди. Бу эса ўз навбатида НТМ белгиланган мезонларга риоя этганда кичик бизнес субъекти деб ҳисобланиши мумкинлиги ва солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллаш ҳуқуқини сақлаб қолишини англатади. Бироқ кейинчалик мақола муаллифи янги жорий этилган Таснифлагич (ИФУТ)га ҳавола қилиб, НТМга солиқ солишнинг умумбелгиланган тартибига ўтиши шарт бўлган нотижорат ташкилоти сифатида қарайди.

Ахир солиқ органларининг туман ҳокимлигида рўйхатга олинган НТМ мақоми ҳақидаги позицияси солиқ солиш масаласида ҳал этувчи роль ўйнамайдими? Туман ҳокимлигида рўйхатга олинган НТМга 17.04.2006 йилдаги ПҚ-325-сон ва 10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон қарорларга мувофиқ ЯСТ тўлаш ва солиқ имтиёзларини қўллаш имконига эга бўлган нотижорат ташкилоти сифатида қараб, солиқ органлари шундоқ ҳам уни қўллаб-қувватлаб турган бўлсалар, кичик бизнес қўшимча солиқ юкини зиммасига олишига не ҳожат?

С.Раҳимов.

 

– Ҳақиқатан ҳам, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонунга (21-модда) мувофиқ, НТМни давлат рўйхатидан ўтказиш адлия органлари томонидан амалга оширилади. Уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби алоҳида Низом (ВМнинг 10.03.2014 йилдаги 57-сон қарорига 1-илова) билан назарда тутилган.

Бироқ идоpавий бўйсунишидан ва мулкчилик шакллаpидан қатъи назаp баpча туpдаги таълим муассасалаpи уставлаpини ишлаб чиқишда амал қилиш учун қўлланиладиган Таълим муассасалари уставини ишлаб чиқиш тартибига (ВМнинг 5.01.1998 йилдаги 5-сон қарорига 3-илова) мувофиқ, Устав ижpо этувчи ҳокимият маҳаллий оpганлаpида pўйхатдан ўтказилади. Яъни НТМ қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклда (тижорат ёки нотижорат) барпо этилган бўлмасин, ҳокимликда рўйхатдан ўтказилиши шарт.

Шу сабабли НТМ адлия органларида эмас, балки ҳокимликда рўйхатдан ўтказилган бўлса, у нотижорат ташкилоти ҳисобланмайди деб аниқ тасдиқлай олмаймиз.

Энди Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига (КТЯДР) келсак.

КТЯДР ахборот-маълумотнома тусидаги, вақти-вақти билан янгилаб бориладиган маълумотлардан иборат бўлган автоматлаштирилган тизим ҳисобланади ҳамда ягона классификациялар тизими асосида корхоналар ва ташкилотларнинг давлат ҳисобини ва уларни идентификациялаштиришни таъминлайди. КТЯДР давлат статистикасининг ягона ахборот тизими таркибидаги давлат ахборот ресурси ҳисобланади.

КТЯДР ахборот фонди Ўзбекистон ҳудудида барпо этилган ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган юридик шахслар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. Улар сирасига асосий фаолият тури, жойлашган жойи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва мулкий шакли, кичик тадбиркорлик субъектларига мансублиги, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тузилмасига киришини тавсифловчи юридик шахснинг классификация кўрсаткичлари киради.

КТЯДРда НТМга нотижорат ташкилотларининг кодлари берилган: ТҲШ коди – муассаса; МҲОБТ коди – 79974 – нодавлат нотижорат ташкилотлари, «Кичик тадбиркорлик субъектларига мансублиги» устунида «Йўқ» деб қайд этилади.

Шу тариқа, давлат ахборот ресурсида НТМ нотижорат ташкилотлари сифатида таснифланади.

2017 йил 1 январдан кучга кирган Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотларнинг ИФУТ асосида такомиллаштирилган таснифлагичи (ВМнинг 24.08.2016 йилдаги 275-сон қарорига 1-илова) нотижорат ташкилотларига татбиқ этилмайди.

Агар НТМ ташкилий-ҳуқуқий шаклига кўра нотижорат ташкилотлари ҳисобланса, кичик бизнес субъектлари деб ҳисоблана олмайди. НТМ солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллашга ҳамда Президентнинг 17.04.2006 йилдаги ПҚ-325-сон ва 10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон қарорларига мувофиқ солиқ имтиёзларидан фойдаланишга ҳақли эмас.

Бугунги кунда НТМ фаолияти қонунчилик даражасида тўлиқ тартибга солинмаган, бу уларнинг ҳуқуқий мақомига ягона баҳо бериш имконини бермайди. Баъзи қонун ҳужжатларига биноан НТМ нотижорат ташкилотлари деб таснифланади, бошқаларига кўра – уларга солиқ имтиёзлари ва преференциялари тақдим этилади, нотижорат ташкилоти мақомига эга бўлган ҳолда улардан фойдалана олмайдилар.

Бу масала қонунчилик даражасида ҳал этишни талаб қилади. НТМ нотижорат ташкилоти ҳисобланишини ва, тегишинча, кичик бизнес субъекти бўла олмаслигини аниқ белгилаш лозим. Ёхуд уларга нодавлат таълим фаолиятини юритиш ташкилий-ҳуқуқий шаклини танлаш ҳуқуқини бериш керак.

Бу муаммо ҳал этилмас экан, НТМнинг кичик бизнес субъектлари учун мўлжалланган солиқ имтиёзларидан фойдаланиши ҳуқуққа зид деб тан олиниши хатари мавжуд бўлади. Таваккал қилиш-қилмасликни ҳар бир НТМ раҳбари мустақил ҳал этади.

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ,

«Norma Online» эксперти.

 

 


Агар НТМ ташкилий-ҳуқуқий шаклига кўра нотижорат ташкилотлари ҳисобланса, моҳиятига кўра, кичик бизнес субъектлари деб ҳисоблана олмайди. НТМ солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллашга ҳамда кичик корхоналар учун мўлжалланган солиқ имтиёзларидан фойдаланишга ҳақли эмас.

Прочитано: 1462 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика