Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 09 / Божхона

Брокер бўлмоқчиман

 

Мен божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисман, малака аттестатига эгаман, маълумотим эса – ўрта махсус.

Олий маълумотга эга бўлмай туриб фирма очишим ва божхона брокери сифатида фаолиятни амалга ошириш учун ДБҚдан рухсатнома олишим мумкинми?

Ж.Маҳмудов.

 

– Юридик шахс ташкил этиш учун олий маълумотли бўлишингиз шарт эмас. Бироқ божхона брокери сифатида фаолиятни ташкил этиш учун:

штатда тегишли малака аттестатига эга бўлган божхона расмийлаштируви бўйича камида 2 нафар мутахассисга эга бўлишингиз;

божхона тўловлари тўланишини таъминлашингиз талаб қилинади (ВМнинг 25.07.2016 йилдаги 239-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 4-банди).

 

Давлат божхона қўмитаси рухсатномани қуйидаги схемага кўра беради:

 

Босқичлар

 

 

Субъектлар

 

 

Тадбирлар

 

 

Бажариш муддатлари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

 

Аризачи

(юридик шахс)

 

1. Низомнинг III бўлимида назарда тутилган рўйхатга мувофиқ рухсатнома олиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Ҳужжатларни бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки улар олинганлиги ҳақида хабардор қилган ҳолда электрон шаклда тақдим этади

 

Аризачининг хоҳишига кўра

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

 

ДБҚ

 

 

1. Ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, унинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинган сана ҳақидаги белги билан аризачига берилади (юборилади).

2. Рухсатнома бериш ҳақидаги аризани кўриб чиқади, рухсатнома бериш ҳақида ёки беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

3. Аризачига рухсатнома беради (юборади) ёки рухсатнома бериш рад этилганлиги ҳақида унга ёзма равишда хабар қилади.

4. Рухсатнома беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинганда аризачига рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва аризачи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такрор кўриб чиқишга тақдим этиши мумкин бўлган муддат қайд этилган рад этиш ҳақидаги хабарномани ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда беради (юборади).

5. Божхона брокерлари реестрига тегишли ёзувни қайд этади

 

1. Ҳужжатларни қабул қилиш кунида.

 

2. Ҳужжатлар қабул қилинган пайтдан бошлаб 10 иш кунидан ошмайдиган муддатда.

 

 

3–5. Тегишли қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб 1 иш кунидан кечиктирмай

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

 

ДБҚ

 

 

 Аризачи рухсатнома беришни рад этишга асос бўлган сабабларни бартараф этганда белгиланган муддатда ҳужжатларни такрор кўриб чиқади, рухсатнома беради ёки уни беришни рад этади

 

 

Ариза олинган кундан бошлаб 10 иш кунидан ошмайдиган муддатда

 

 

 

 

 

 

Жўрабек МУРОТОВ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1705 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика