Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 09 / Аудитор тушунтиради

Таваккал қилиш ўринлими?

 

Хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари хўжалик ёки бошқа тижорат фаолиятини амалга оширишга ҳақли эмас. Хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 23.10.2000 йилдаги 410-сон қарорига 1-илова) талаби шундай.

Ушбу мақолада тадбиркорлик фаолиятининг асосий аломатларини тавсифлашга уриниб кўрамиз ҳамда назорат органлари ваколатхона фаолиятини шундай фаолият деб топиши хатарларини камайтириш учун нималарга эътибор қаратиш лозимлигини маслаҳат берамиз.

 

Baker Tilly Uzbekistan жамоаси хорижий юридик шахслар ваколатхоналарининг фаолиятидаги тадбиркорлик аломатларини аниқлаш ва кўрсатиб бериш мақсадида назорат органлари амалиётини, ўз аудиторлик текширувлари натижаларини мунтазам мониторинг ва таҳлил қилиб боради. Бундай далилнинг тан олиниши кўпинча доимий муассасани ҳисобга қўйиш заруратини ҳамда солиқлар ва жарима санкцияларини, шу жумладан доимий муассаса сифатида ҳисобга туришдан бўйин товлаганда соф тушумнинг камида 50%и миқдорида қўшимча ҳисоблаб ёзиш тарзидаги тегишли оқибатларни юзага келтиради (Солиқ кодексининг 20, 79, 80, 113-моддалари).

Хорижий юридик шахслар ваколатхоналари (доимий муассаса) тадбиркорлик фаолиятини юритишининг асосий аломатларини келтириб ўтамиз.

Аввало бу хорижий юридик шахснинг Ўзбекистон ҳудудидаги фаолияти билан боғлиқ ишлар ёки хизматлар амалга оширилишини бошқариш ёхуд назорат қилиш, кузатишдир. Хорижий юридик шахснинг солиқ органларида ҳисобга қўймасдан ёхуд доимий муассаса орқали амалга ошириладиган қурилиш, монтаж ёхуд йиғув лойиҳасининг ваколатхона томонидан ташкилий, бошқарув ёхуд бошқача тарзда кузатилиши (қурилиш объекти, геологик қидирув, асбоб-ускуна, кўчмас мулк, транспорт воситаларини реконструкция, монтаж қилиш, созлаш, профилактик ёхуд таъмирлаш хизмати кўрсатиш ва ҳ.к.) бунга мисол бўла олади.

Иккинчи аломати – ваколатхона томонидан хорижий юридик шахснинг барпо этилган шуъба корхоналари фаолияти амалда мувофиқлаштирилиши ёхуд назорат қилиниши. Бунинг устига бундай хатти-ҳаракатлар бош офис фойдаси учун фаолиятга татбиқ этилибгина қолмай, балки у билан боғланган (аффилланган) ва битта холдингга ёки компаниялар гуруҳига кирувчи бошқа компаниялар фойдаси учун фаолиятга ҳам татбиқ этилиши мумкин.

Агар ваколатхона раҳбари асосий ишончнома ёхуд ваколатхона тўғрисидаги низом ёхуд бош офис қарорига биноан хорижий юридик шахс номидан шартномаларни, шунингдек ишлар (хизматлар) бажарилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни (бажарганлик тўғрисидаги далолатномалар, ҳисоботлар, хулосалар ва ҳ.к.) имзолаш ҳуқуқига эга бўлса ёки уларни амалда имзоласа, бу хатти-ҳаракатлар тадбиркорлик фаолияти юритилаётганлиги ҳақида хулоса чиқариш имконини беради.

Ваколатхона тадбиркорлик фаолиятини юритишидан бевосита далолат берувчи лавозимларнинг штатда мавжудлиги (масалан, савдо маслаҳатчиси, сотувлар бўйича менежер, савдо вакили, муҳандис-созловчи, логист, эксперт ва ҳ.к.), шунингдек ушбу ваколатхонанинг бош офиси бўлмаган хорижий фирмалар (ёки ваколатхоналар) фойдасига фаолият юритувчи хорижий ёки маҳаллий ходимларнинг фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича жалб этилганлиги текширувчиларда шубҳа туғилишига асос бўлади.

Бош офис қарорларида, ваколатхона тўғрисидаги низомда ёхуд ваколатхона раҳбарига ишониб топшириш доирасида бериладиган ишончномада (бошқа ишончномаларда) ваколатхона тадбиркорлик фаолиятини юритиши аломатларидан гувоҳлик берувчи шартларнинг (ваколатлар, кўрсатмалар, мажбуриятларнинг ва ҳ.к.) мавжудлигини ҳам шунга киритиш мумкин.

Бундан ташқари, ваколатхона фаолияти тўғрисида йиллик ҳисоботни шакллантириш чоғида тадбиркорлик фаолияти аломатлари мавжудлигидан далолат берувчи ахборот қайд этилиши ва тақдим этилиши эҳтимоли мавжуд, шу сабабли уни тай­ёрлашга диққат билан муносабатда бўлиш лозим.

Норезидентнинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ маркетинг, реклама ёхуд ахборот фаолияти асосий фаолият деб ҳисобланган хорижий юридик шахс томонидан ваколатхонанинг аккредитацияланиши гумон уйғотиши мумкин.

Шунингдек қуйидагиларнинг мавжудлиги ваколатхона тадбиркорлик фаолиятини юритишидан гувоҳлик бериши мумкин:

уни тутиб туриш билан боғлиқ бўлмаган харажатлар, шу жумладан ишлаб чиқариш фаолияти, қурилиш, махсус хизматлар ва ишлар, инвестиция лойиҳалари, логистика харажатлари, ваколатхона эҳтиёжларини кўзлаб амалга оширилмайдиган товарлар импорти учун божхона тўловлари ва ҳ.к.;

учинчи шахслардан пул маблағлари ва бошқа мол-мулк келиб тушганлиги далиллари, шу жумладан (булар билан чекланмаган ҳолда):

1) фоизли ёки фоизсиз қарзлар берилганлиги ва улар бўйича фоизлар олинганлиги;

2) мол-мулк даромад олган ҳолда мунтазам равишда сотилганлиги;

3) гўё беғараз молиявий ёрдам берилганлиги (операциялар ҳақ эвазига амалга оширилганлиги ҳақида қўшимча далиллар ва гувоҳликлар бўлганда);

4) бош офис ҳисоб-китобларида хорижий юридик шахснинг иштирок этганлиги (хорижий фирмалар контрагентларидан тегишли ҳужжатларсиз (суднинг ҳал қилув қарори, бош офиснинг қарори ва ҳ.к.) пул маблағлари олинганлиги).

Бир вақтнинг ўзида ваколатхонанинг бош офиси ҳисобланган хорижий компаниянинг доимий муассасасидан маблағларнинг келиб тушиши Ваколатли банклар томонидан норезидентларнинг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги ҳисобварақларини юритиш тартибининг (АВ томонидан 22.10.1998 йилда 510-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ­5.3-бандига умуман олганда мувофиқ келади. Унда назарда тутилишича, норезидент-юридик шахснинг пул маблағлари ҳисобварақ эгасининг Ўзбекистоннинг бошқа банкларида очилган бошқа ҳисобварақларига ўтказилиши мумкин. Бунда операцияларнинг туси, мазмуни ва доимий муассасадан ваколатхонага расмийлаштирилишини (пул маблағлари ўтказилишини) ўрганиш зарур.

Мол-мулкнинг (мулкчиликдаги ёки фойдаланишдаги) кўчмас мулк, асбоб-ускуна, асбоблар, анжомлар, товарлар ва ҳ.к.) ҳисобда ёхуд ҳақиқатда мавжудлиги ҳам тадбиркорлик фаолияти амалга оширилишини (унда иштирок этишни) кўрсатади. Айтайлик, ваколатхона хорижий компания қураётган объектга бериш ёки асбоб-ускуна, транспорт воситаларини монтаж қилиш ёхуд таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, ускуналар, датчиклар, қурилиш материаллари, ЁММ ва ҳ.к. сотиб олади.

Ваколатхона хорижий фирманинг инвестиция фаолиятида бевосита ёки билвосита иштирок этганда ва инвестициялардан (фоизлар, дивидендлар, акцияларни (улушларни) сотиш), кўчмас мулкдан даромадлар олганда, башарти даромадлар тўғридан-тўғри ваколатхона тасарруфига келиб тушса, шунингдек бош офисга тегишли бошқа маблағлар (юридик шахслар тугатилганда мол-мулк, шартномаларни бажармаганлик учун жарима ва пенялар), шу жумладан пул шаклида бўлмаган ҳолда келиб тушганда, операцияларни ва уларнинг расмийлаштирилишини тадбиркорлик далиллари ва аломатлари юзасидан алоҳида кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир.

Ваколатхона бош офисга тўланиши лозим бўлган интеллектуал мулк объектларидан фойдаланганлик учун роялти (савдо маркалари, ноу-хау, дастурий маҳсулотлар ва бошқалардан фойдаланганлик учун тўловлар) ёки лицензион ҳақларни олганлиги ҳам тадбиркорлик фаолиятида иштирок этиш аломатларига жавоб беради.

 

Олег ДАМИНОВ,

«Baker Tilly Uzbekistan» компаниялари гуруҳининг бошқарувчи ҳамкори,

Екатерина АДЕЕВА,

юридик амалиёт раҳбари.

Прочитано: 1639 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика