Norma.uz

«1UZ бухгалтерия. Мини» – тадбиркорлар учун қулай дастур

 

Пойтахтимизда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамкорлигида «BePro Norma» масъулияти чекланган жамиятининг тадбиркорлар учун мўлжалланган «1UZ Бухгалтерия. Мини» миллий дастури такдимоти ўтказилди. Унда мазкур дастурни бошқариш тизими, тадбиркорлар учун яратилган қулайликлар ҳақида маълумот берилди.

 

Мазкур бухгалтерия дастури маълумотлар базасини яратиш ва унинг асосида турли мураккабликдаги бухгалтерия ҳисоботларини шакллантириш имконини беради. Энг муҳими, у ҳисобда хатога йўл қўймасликда, иш вақтини тежашда, зарур ахборотни тезкор равишда олишда ёрдам беради. Дастурни танлашда у қайси корхонага: кичик, ўрта ёки йирик корхонага мўлжалланганини ҳисобга олиш, унинг қай соҳага тегишлилигига эътибор қаратиш зарур.

– Ёш тадбиркорлар учун мўлжалланган «1UZ Бухгалтерия. Мини» дастури мамлакатимиз қонунчилик ҳужжатлари асосида яратилган, – дейди «BePro Norma» масъулияти чекланган жамияти бош мутахассиси Бахтиёр Собиржонов. – Мазкур дастурдан фойдаланиш жуда қулай. Ўзбек ёки рус тилларидаги интерфейсга эга, имкониятлари бўйича хорижий дастурлардан қолишмайди. «1UZ» дастури бухгалтерияни автоматлаштириш билан бирга бошқа қатор хизмат турларини ҳам ўзида мужассам этган. Шунингдек, мазкур дастурнинг тўлақонли юкланувчи бепул версияси тадбиркорларга унинг афзалликларини кўриш ҳамда сифатли лицензион дастур соҳибига айланиш ва ишлаб чиқувчи билан ҳамкорликни давом эттириш хусусида якуний қарор қабул килиш имконини беради.

 

ЎзА материаллари асосида.

Прочитано: 2144 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика