Norma.uz

Қурилишдаги низоларни ҳал этишда ОХС тавсиялари

 

Олий хўжалик суди Пленумининг навбатдаги мажлисида «Қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарор лойиҳаси кўриб чиқилди.

 

Қарор лойиҳасига мувофиқ, судлар қурилишга оид пудрат шартномаларидан келиб чиқадиган низоларни кўриш вақтида қонунбузарликларнинг олдини олишга эътибор қаратиши зарур. Жумладан, ташкилотлар, давлат органлари ва бошқа органлар, мансабдор шахслар ёки масъул ходимлар фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилган ёхуд тадбиркорлик субъектлари фаолиятига тўсқинлик қилинган ҳолатлар мавжудлиги аниқланган тақдирда судлар уларнинг олдини олишга қаратилган чораларни кўриши лозимлиги юзасидан батафсил тушунтириш берилган.

Унда қурилиш пудрати шартномасининг муҳим шартлари, хусусан, шартномани рўйхатдан ўтказиш ва бу талабга риоя этмаслик оқибатлари келтирилган. Шартноманинг шакли ва мазмуни, қўшимча бажарилган ишлар ва лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, қурилиш ишларини бажаришда тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда жавобгарлиги, бажарилган ишни қабул қилиш, зарарни қоплаш, пудратчи тежами ва бошқа бир қатор масалалар бўйича тушунтиришлар ўрин олган.

Мажлисда ОХС судьялари, Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг масъул ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар, видеоконференцалоқа тизими орқали Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар хўжалик судлари судьялари иштирок этди.

Мажлисда мазкур масала қурилиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини суд орқали ишончли ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этишига эътибор қаратилди. Мазкур қарор хўжалик судлари томонидан ушбу тоифадаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларининг тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлашга хизмат қилади.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масала ҳам муҳокама қилинди.

Кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 1796 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика