Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 43 / Олий Мажлис Қонунчилик палатасида

Коррупцияга барҳам беришга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди

 

20 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

 

Депутатлар жамият ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

Депутатлар ўз ишларини Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш.Мирзиёев томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи тартибида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун киритилган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилишдан бошладилар.

Таъкидландики, Ўзбекистон мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлабоқ демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш, қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида ислоҳотлар ўтказиш йўлидан борди.

Муҳокама чоғида шу нарса алоҳида таъкидландики, қонун лойиҳаси муҳим ва ўз вақтида қабул қилинаётган бўлиб, у коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни кенг кўламда қонун йўли билан тартибга солишга, давлат органлари, ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларининг самарадорлигини оширишга, шунингдек, жамият ҳаётининг барча соҳаларида бундай ҳолатга тўлиқ барҳам беришга, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш орқали коррупциянинг барча кўринишларига нисбатан муросасизлик муҳитини яратишга қаратилгандир.

Парламент қуйи палатаси депутатлари ўз ишларини “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилиш билан давом эттирдилар.

Депутатлар қайд этганидек, қонун лойиҳаси маъмурий қамоққа олинган шахслар сақланадиган махсус қабулхоналарнинг ҳуқуқий мақоми, уларни қабул қилиш, сақлаш ҳамда озод қилиш тартиби, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, интизомий жазо чоралари ҳамда маъмурий қамоқни амалга оширишга тааллуқли бошқа қоидаларни назарда тутади.

Ушбу қонуннинг қабул қилиниши ҳибсга олинган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси кафолатларини мустаҳкамлашга, маъмурий қамоқ жазосини ўташнинг ягона амалиётини таъминлашга, ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини ҳамда ушбу тизим ходимларининг масъулиятини оширишга хизмат қилади.

Мунозаралар якунларига кўра, депутатлар ушбу қонун лойиҳаларини концептуал жиҳатдан маъқуллаб, биринчи ўқишда қабул қилдилар.

Масъул қўмиталарга келиб тушган таклифларни ҳисобга олган ҳолда мазкур ҳужжатларни иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрлаш вазифаси топширилди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати материали асосида.

Прочитано: 1414 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика