«СБХ»нинг 19.04.2016 йилдаги 16 (1132) ва 19.07.2016 йилдаги 29 (1145)-сонларида «Norma Ekspert» мутахассислари томонидан тайёрланган 2016 йил I ва II чораклари учун ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришлар берилган эди. Бугунги сонда мавзунинг давоми сифатида III чорак учун ҳисоботни тўлдиришга доир тушунтиришларни чоп этамиз.
2016 йилнинг 9 ойи якунларига кўра жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳисобот (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 2-илова, бундан кейин – 2439-сон Қарор) 25 октябрдан кечиктирмасдан тақдим этилиши шарт. У қуйидагиларни ўз ичига олади:
● Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар (бундан кейин – Маълумотлар);
● Маълумотларга 1-илова «Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкаси (бундан дивидендлар ва фоизлар мустасно)» (бундан кейин – Маълумотларга 1-илова);
● Маълумотларга 2-илова «Тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг расшифровкаси» (бундан кейин – Маълумотларга 2-илова);
● Маълумотларга 3-илова «Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкаси» ва 4-илова «Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари расшифровкаси» йил давомида тақдим этилмайди – улар фақат йил якунларига кўра тўлдирилади ва ДСИга тақдим этилади (йиллик Маълумотлар билан бирга).
ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича ҳисобот 2439-сон Қарорга 10-иловадаги шаклларда ҳар ой тақдим этилади. У қуйидагиларни ўз ичига олади:
● Ягона ижтимоий тўлов (бундан кейин – ЯИТ) ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари (бундан кейин – суғурта бадаллари) тўловчиси тўғрисида маълумотлар;
● Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китоби (бундан кейин – Ҳисоб-китоб);
● Ҳисоб-китобга 1-илова «Ягона ижтимоий тўлов ҳисобланмайдиган тўлов турлари» (бундан кейин – Ҳисоб-китобга 1-илова);
● Ҳисоб-китобга 2-илова «Фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисобланмайдиган тўлов турлари» (бундан кейин – Ҳисоб-китобга 2-илова);
● Ҳисоб-китобга 3-илова «Маълумотнома-ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоби» (бундан кейин – Ҳисоб-китобга 3-илова). Чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш ташкилотлари ушбу илова ўрнига Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китобни тақдим этадилар;
● Ҳисоб-китобга 4-илова «Ҳар бир жисмоний шахс кесимида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммалари тўғрисида маълумот».
Улардан корхонада маълумотлар бўлган иловаларгина тўлдирилади.
ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисобот йил бошидан (январь–сентябрь) ортиб борувчи якун билан тўлдирилади ва 2016 йил 25 октябрдан кечиктирмасдан ДСИга жўнатилиши керак.
«Линия» МЧЖ корхонаси мисолида 2016 йилнинг 9 ойи учун ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича ҳисоботни тўлдириш тартибини кўриб чиқамиз.
МИСОЛ. «Линия» МЧЖ корхонаси (микрофирма) веб-сайтларни ишлаб чиқиш хизматларини кўрсатади. Корхонада 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган, ходимлар сони – 10 киши. Улар иш ҳақининг 50%и пластик карточкаларга ўтказилади.
Корхона ходимларидан бирига шахсий автомобилидан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация тўланади (белгиланган меъёр – ойига 2 ЭКИҲ доирасида).
Февралда корхона ходими бўлмаган жисмоний шахс билан 1 йилга автомобилни ижарага олиш шартномаси тузилган (шартномага кўра ижара ҳақи – ойига 300 000 сўм).
30 июнда ходимларга ярим йиллик иш якунларига кўра 500 000 сўм миқдорида мукофот ҳисобланди (тўлов июлда тўланди).
Августда иккита ходимга муддати 12 иш кунидан иборат меҳнат таътили берилди (бирига 1-нчидан, иккинчисига 15-санадан).
Ижро варақасига кўра ходимнинг даромадларидан (август ойидаги даромадларидан бошлаб) 25% миқдорида алиментлар ушлаб қолинади ва ўтказилади.
20 сентябрда барча ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам (250 000 сўмдан) тўланди. Ойнинг охирида ходимнинг юбилейига 500 000 сўм миқдорида мукофот ҳисобланди (тўлов октябрда амалга оширилади).
Сентябрда корхонада режали текширув ўтказилди, унинг натижаларига кўра бухгалтерга 10 ЭКИҲ (1 302 400 сўм) миқдорида жарима солинди. Жарима 28 сентябрда корхона маблағлари ҳисобидан тўланди. Бухгалтернинг иш ҳақидан жарима ушлаб қолинмайди.
Ходимнинг аризасига кўра сентябрь ойидаги даромадларидан бошлаб иш ҳақининг 500 000 сўми ҳар ойда унга банк ёш оила аъзоси сифатида квартира сотиб олиш учун берган ипотека кредитини сўндиришга йўналтирилади.
Биринчи ярим йилликда жисмоний шахсларга қилинган ҳисобланмалар, ушланмалар ва тўловлар ҳақидаги маълумотлар 1-жадвалнинг 2-устунида қайд этилган.
Корхонанинг 1.07.2016 йилдаги ҳолатга кўра бюджет ва ходимлар олдидаги қарзи қуйидагиларни ташкил этди:
ШЖБПҲни чегирган ҳолда ЖШДС тўлаш бўйича – 4 365 024 сўм;
ШЖБПҲга мажбурий бадаллар бўйича – 258 976 сўм;
фуқароларнинг суғурта бадалларини тўлаш бўйича – 2 040 000 сўм;
жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича (ЖШДС ва суғурта бадалларини чегирган ҳолда) – 18 536 000 сўм (солиқ солинадиган даромадлар).
III чоракда МЧЖ ходимлари Меҳнат вазирлиги тасдиқлаган иш вақти календари бўйича барча кунда, яъни июлда – 20 иш куни, августда – 23 иш куни (2 киши 13 иш кунидан) ва сентябрда – 20 иш куни ишлаганлар.
9 ой якунларига кўра жисмоний шахсларга қилинган ҳисобланмалар, ушланмалар ва тўловлар ҳақида қуйидаги маълумотлар мавжуд:
1-ЖАДВАЛ
(сўм)
Т/р
|
Ҳисобланмалар ва ушланмалар ҳақидаги маълумотлар
|
Биринчи ярим йиллик учун жами
|
Июль
|
Август
|
Сентябрь
|
III чорак учун жами
|
9 ой учун жами
|
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
1
|
Ходимнинг даромади сифатида қаралмайдиган иш берувчининг харажатлари* (шахсий автомобилдан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация) |
1 562 880
|
260 480
|
260 480
|
260 480
|
781 440
|
2 344 320
|
2
|
Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (иш ҳақи, овқатланиш учун қўшимча тўловлар, юбилейга мукофот) |
135 800 000
|
23 350 000
|
21 170 000
|
22 500 000
|
67 020 000
|
202 820 000
|
2.1
|
шу жумладан таътил пули
|
–
|
1 350 000
|
1 200 000
|
–
|
2 550 000
|
2 550 000
|
3
|
Мулкий даромадлар (корхона билан меҳнат муносабатларида бўлмаган жисмоний шахсга тўланадиган ижара ҳақи, II чоракда тўланган дивидендлар) |
16 500 000
|
300 000
|
300 000
|
300 000
|
900 000
|
17 400 000
|
4
|
Моддий наф тарзидаги даромадлар (юбилейга совға, бухгалтер учун жарима) |
800 000
|
–
|
–
|
1 302 400
|
1 302 400
|
2 102 400
|
5
|
Бошқа даромадлар (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам) |
–
|
–
|
–
|
2 500 000
|
2 500 000
|
2 500 000
|
6
|
Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси (2-сатр + 3-сатр + 4-сатр + 5-сатр) |
153 100 000
|
23 650 000
|
21 470 000
|
26 602 400
|
71 722 400
|
224 822 400
|
7
|
ЖШДС бўйича имтиёзлар (солиқ даври учун 6 ЭКИҲгача совға қиймати, ёш оила аъзосининг ипотека кредитини сўндириши, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам) |
781 440
|
–
|
–
|
3 000 000
|
3 000 000
|
3 781 440
|
8
|
ЖШДС бўйича солиқ солинадиган база, шу жумладан:
|
152 318 560
|
23 650 000
|
21 470 000
|
23 602 400
|
68 722 400
|
221 040 960
|
шкала бўйича солиқ солинадиган даромадлар (2-сатр + 4-сатр + 5-сатр – 7-сатр) |
135 818 560
|
23 350 000
|
21 170 000
|
23 302 400
|
67 822 400
|
203 640 960
|
|
энг кам ставкада солиқ солинадиган даромадлар (ижара ҳақи, 7,5%лик ставка)
|
1 500 000
|
300 000
|
300 000
|
300 000
|
900 000
|
2 400 000
|
|
дивиденд тарзидаги даромадлар (10%лик ставка) |
15 000 000
|
–
|
–
|
–
|
–
|
15 000 000
|
|
9
|
ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича солиқ солинадиган база (2-сатр)
|
135 800 000
|
23 350 000
|
21 170 000
|
22 500 000
|
67 020 000
|
202 820 000
|
10
|
ЖШДС (шартли) жами, шу жумладан: |
24 701 655
|
3 992 000
|
3 621 400
|
3 983 908
|
11 597 308
|
36 298 963
|
шкала бўйича солиқ солинадиган даромадлар бўйича
|
23 089 155
|
3 969 500
|
3 598 900
|
3 961 408
|
11 529 808
|
34 618 963
|
|
энг кам ставкада солиқ солинадиган даромадлар бўйича
|
112 500
|
22 500
|
22 500
|
22 500
|
67 500
|
180 000
|
|
дивиденд тарзидаги даромадлар бўйича
|
1 500 000
|
–
|
–
|
–
|
–
|
1 500 000
|
|
11
|
ШЖБПҲга ажратмалар
|
1 280 042
|
220 476
|
198 676
|
206 976
|
626 128
|
1 906 170
|
12
|
ШЖБПҲни чегирган ҳолда ЖШДС
|
23 421 613
|
3 771 524
|
3 422 724
|
3 776 932
|
10 971 180
|
34 392 793
|
13
|
Фуқароларнинг суғурта бадаллари (7,5%)
|
10 185 000
|
1 751 250
|
1 587 750
|
1 687 500
|
5 026 500
|
15 211 500
|
14
|
ЖШДС (шу жумладан ШЖБПҲ) ва фуқароларнинг суғурта бадаллари чегирилган ҳолда ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси
|
118 213 345
|
17 906 750
|
16 260 850
|
20 930 992
|
55 098 592
|
173 311 937
|
15
|
Жами тўланди, шу жумладан:
|
120 477 345
|
20 813 500
|
18 502 750
|
18 164 850
|
57 481 100
|
177 958 445
|
иш ҳақини, шу жумладан авансни тўлаш учун нақд пул маблағлари билан
|
53 017 422
|
10 268 000
|
9 112 625
|
8 762 425
|
28 143 050
|
81 160 472
|
|
пластик карточкаларга ўтказилган иш ҳақи, шу жумладан аванс
|
51 772 423
|
10 268 000
|
9 112 625
|
8 762 425
|
28 143 050
|
79 915 473
|
|
муассиснинг пластик карточкасига ўтказилган дивидендлар
|
13 500 000
|
–
|
–
|
–
|
–
|
13 500 000
|
|
ўтказилган ижара ҳақи
|
1 387 500
|
277 500
|
277 500
|
277 500
|
832 500
|
2 220 000
|
|
натура кўринишида (совға)
|
800 000
|
–
|
–
|
–
|
–
|
800 000
|
|
ходимнинг даромадларидан алиментларнинг ушлаб қолиниши ва ўтказилиши
|
–
|
–
|
–
|
362 500
|
362 500
|
362 500
|
|
16
|
Ягона ижтимоий тўлов (15%)
|
20 370 000
|
3 502 500
|
3 175 500
|
3 375 000
|
10 053 000
|
30 423 000
|
*Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисмига мувофиқ жисмоний шахсларнинг даромадлари деб ҳисобланмайдиган тўловлар Маълумотлар ва расшифровкаларда акс эттирилмайди.
Корхона ҳисобот чорагида амалга оширган операциялар бажарилган санасига қараб:
2-ЖАДВАЛ
Операция
|
Бажарилган санаси
|
Сумма (сўм)
|
Июлда:
|
||
Июнь учун ЖШДС ўтказилган
|
4 июль
|
4 365 024
|
ЖШДС ҳисобига ШЖБПҲга бадаллар ўтказилган
|
258 976
|
|
Июнь учун суғурта бадаллари ўтказилган
|
2 040 000
|
|
Корхона билан меҳнат муносабатларида бўлмаган жисмоний шахсга Солиқ кодексининг 176-моддаси бўйича июль учун даромадлар (1-жадвал 3-сатри бўйича ижара ҳақи) ҳисоблаб ёзилди
|
300 000
|
|
Ижара ҳақи суммасидан ЖШДС ушланди ва бюджетга ўтказилди
|
22 500
|
|
Жисмоний шахсга ижара ҳақи ўтказилди
|
277 500
|
|
Июнь учун иш ҳақи, шунингдек ярим йиллик якунларига кўра ҳисоблаб ёзилган мукофотларнинг бир қисми пластик карточкаларга ўтказилган
|
5 июль
|
9 268 000
|
Иш ҳақи, мукофот бериш учун нақд пул маблағлари олинган
|
9 268 000
|
|
Июль учун аванс берилган
|
18 июль
|
2 000 000
|
Солиқ кодексининг 172–178-моддаларига кўра июль учун ходимларга даромадлар, шу жумладан ходимга таътил пули ҳисобланган (6-сатр – 1-жадвалдаги ижара ҳақи)
|
29 июль
|
23 350 000
|
ШЖБПҲга мажбурий ажратмалар чегирилган ҳолда ЖШДС ушланган
|
3 749 024
|
|
ШЖБПҲга мажбурий ажратмалар ушланган
|
220 476
|
|
Суғурта бадаллари ушланган (7,5%)
|
1 751 250
|
|
Августда:
|
||
Июль учун иш ҳақидан ЖШДС ўтказилган
|
2 август

Июль учун суғурта бадаллари ўтказилган
|
1 751 250
|
|
Июль учун иш ҳақи пластик карточкаларга ўтказилган
|
3 август
|
7 814 625
|
Июль учун иш ҳақи, шу жумладан ходимга таътил пули (1 020 000 сўм) тўлашга нақд пул маблағлари олинган
|
7 814 625
|
|
Корхона билан меҳнат муносабатларида бўлмаган жисмоний шахсга Солиқ кодексининг 176-моддасига кўра август учун даромадлар ҳисобланган (1-жадвалнинг 3-сатри бўйича ижара ҳақи)
|
4 август
|
300 000
|
Ижара ҳақи суммасидан ЖШДС ушланган ва бюджетга ўтказилган
|
22 500
|
|
Жисмоний шахсга ижара ҳақи ўтказилган
|
277 500
|
|
Ходимга таътил пули ҳисобланган
|
11 август
|
1 200 000
|
Таътил пули суммасидан ЖШДС ушланган (шартли равишда ўртачасидан) ва ўтказилган (ШЖБПҲни чегирган ҳолда)*
|
193 302
|
|
ЖШДС ҳисобига ШЖБПҲга мажбурий ажратмалар ушланган ва ўтказилган
|
10 698
|
|
Ходимга таътил пули берилган
|
12 август
|
996 000
|
Аванс берилган
|
18 август
|
1 600 000
|
Солиқ кодексининг 172–178-моддаларига кўра ходимларга август учун даромадлар ҳисобланган (6-сатр – 1-жадвалдаги ижара ҳақи – таътил пули)
|
31 август
|
19 970 000

3 206 922
|
|
ШЖБПҲга мажбурий ажратмалар ушланган
|
187 978
|
|
Суғурта бадаллари ушланган
|
1 587 750
|
|
Сентябрда:
|
||
Август учун ЖШДС ўтказилган
|
4 сентябрь

Август учун суғурта бадаллари ўтказилган (7,5%)
|
1 587 750
|
|
Алиментлар ўтказилган
|
5 сентябрь
|
362 500
|
Август учун иш ҳақи пластик карточкаларга ўтказилган
|
6 сентябрь
|
6 512 425
|
Иш ҳақи тўлашга нақд пул маблағлари олинган
|
6 512 425
|
|
Корхона билан меҳнат муносабатларида бўлмаган жисмоний шахсга Солиқ кодексининг

Бўнак берилган
|
19 сентябрь
|
2 000 000
|
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун ходимларга моддий ёрдам ҳисобланган
|
20 сентябрь
|
2 500 000
|
Моддий ёрдам берилган (50%и карточкага)
|
21 сентябрь
|
2 500 000
|
Бухгалтер учун жарима ўтказилган
|
28 сентябрь
|
1 302 400
|
Сентябрь учун Солиқ кодексининг 172–178-моддаларига кўра ходимларга даромадлар ҳисобланган (6-сатр – ижара ҳақи ва 1-жадвалдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдам)
|
30 сентябрь
|
23 802 400
|
ШЖБПҲ чегирилган ҳолда ЖШДС ушланган
|
3 754 432
|
|
ШЖБПҲга мажбурий ажратмалар ушланган
|
206 976
|
|
Суғурта бадаллари ушланган
|
1 687 500
|
*Ҳисобот ойи давомида даромадлар (таътил пули, мукофотлар ва ҳ.к.) тўланганда ЖШДС ва ШЖБПҲнинг якуний суммаси жами ойлик даромадга қараб аниқланади (тузатилади).
Келтирилган маълумотлар асосида ЖШДС ва ижтимоий суғуртага ажратмалар бўйича ҳисоботни тўлдирамиз. Маълумотларнинг айрим кўрсаткичлари ҳамда Ҳисоб-китобни тўлдириш учун уларнинг иловаларидаги маълумотлардан фойдаланилади. Тегишинча, аввало иловаларни тўлдириш зарур. Бизнинг мисолда тушунтиришлар бирин-кетин берилади, яъни аввал Маълумотлар ва Ҳисоб-китоб, кейин уларга иловалар келтирилади.
ЖШДС БЎЙИЧА ҲИСОБОТ
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳисоботда Солиқ кодексининг 171-моддасига мувофиқ ЖШДС солиш объекти ҳисобланадиган даромадлар кўрсатилади ва жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайдиган тўловлар ҳисобга олинмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми). Ҳисоботга қатъий белгиланган солиқ солинадиган якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар ҳам киритилмайди.
Мисол маълумотларига кўра 2016 йилнинг 9 ойи учун корхона Маълумотларни ҳамда уларга 1-иловани тўлдиради. Ҳисобланган ва тўланган дивидендлар ҳамда улардан ушлаб қолинган солиқ ҳақидаги маълумотлар 2-иловада акс эттирилади («СБХ»нинг 19.04.2016 йилдаги 16-сонига қаранг).
МАЪЛУМОТЛАР
2016 йил бошидан даромадлар тўланган жисмоний шахсларнинг сони (Маълумотларнинг 001-сатри) 11 кишини ташкил этади, шу жумладан 10 киши – асосий иш жойидаги ходимлар (002-сатр) ва 1 киши асосий бўлмаган иш жойи бўйича ижарага берувчи (003-сатр).
Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси Маълумотларнинг 004-сатрида кўрсатилади. У жисмоний шахсларнинг даромадларини ҳисобга олиш учун қўлланиладиган барча ҳисобварақлардаги (6710, 6610, 6620, 6910 ҳамда даромад турига ва корхонанинг ҳисоб сиёсатида назарда тутилган ҳисобварақларга қараб бошқа ҳисобварақлар кредити) суммаларни қўшиш йўли билан аниқланади. Мисол маълумотларига кўра сатр кўрсаткичига қуйидагилар киради: иш ҳақи, мукофотлар, таътил пули, овқатланиш учун қўшимча тўлов, ижара ҳақи, моддий ёрдам, бухгалтер учун тўланган жарима, II чоракда тўланган дивидендлар, шунингдек I чоракда берилган совға (имтиёзни ҳисобга олмаган ҳолдаги қиймати).
Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисмига мувофиқ жисмоний шахсларнинг даромади ҳисобланмайдиган тўловлар ЖШДС бўйича ҳисоботни тўлдираётганда ҳисобга олинмайди, шу сабабли шахсий автомобилдан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун белгиланган меъёр доирасидаги (ойига 2 ЭКИҲ) компенсация 004-сатр кўрсаткичига киритилмайди.
Шу тариқа, 2016 йилнинг 9 ойи учун жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси 224 822 400 сўмга (153 100 000 + 71 722 400) тенг.
Солиқ кодексининг 179, 180-моддаларида ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ЖШДС бўйича имтиёзлар Маълумотларнинг 006-сатрида кўрсатилади. III чоракда корхона иккита имтиёзни – ёш оила аъзоси сифатида берилган ипотека кредитини сўндиришга йўналтирилган ходимнинг даромадлари (500 000 минг сўм) бўйича ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун ходимларга берилган моддий ёрдам (250 000 сўмдан) бўйича қўллаган.
Ёш оила аъзолари томонидан уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ёки квартирани реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган жисмоний шахсларнинг даромадларини солиқ солишдан озод қилиш кўринишидаги имтиёз Солиқ кодексининг 179-моддаси 30-бандига асосан қўлланади. Бунда ҳар бири 30 ёшдан ошмаган, биринчи марта расмий никоҳдан ўтган ёшлар ёш оила тоифасига киришини ҳисобга олиш зарур. Сотиб олинган (мол-мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган) кундан бошлаб 5 йил ичида уй ёки квартира сотилса, кўрсатилган даромадларга умумбелгиланган тартибда ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 179-моддаси 30-банди, 18.05.2007 йилдаги ПФ-3878-сон Фармоннинг 4-банди 4-хатбошиси).
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун ходимларга тўланган моддий ёрдам «бошқа ҳолларда» ходимларга кўрсатилган моддий ёрдамга киради, Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандига кўра унга солиқ даври учун 12 ЭКИҲ миқдорида ЖШДС солинмайди. 2016 йилда ушбу имтиёз қўлланиши мумкин бўлган моддий ёрдам тўланмаганлиги сабабли (I чоракда ходимга отасини даволаш учун рағбатлантирувчи тўловларга киритиладиган моддий ёрдам берилган) моддий ёрдамнинг бутун суммасига солиқ солинмайди.
Шу тариқа, 006-сатрда кредит бўйича имтиёз – 500 000 сўм, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам – 2 500 000 сўм, шунингдек I чоракда олинган совға бўйича имтиёз – 781 440 сўм кўрсатилади. 2016 йилнинг 9 ойи учун имтиёзларнинг умумий суммаси 3 781 440 сўмга (2 500 000 + 500 000 + 781 440) тенг.
ЖШДС бўйича солиқ солинадиган база Маълумотларнинг 007-сатрида кўрсатилади. У ҳисобланган даромадларнинг умумий суммасидан солиқ бўйича имтиёзларни, шунингдек корхона билан меҳнат муносабатларида бўлмаган даромад олувчининг аризасига асосан ЖШДС ушланмаган моддий наф тарзидаги даромадларни чегириш йўли билан белгиланади. Мисол маълумотларига кўра ССБ 221 040 960 сўмга (224 822 400 – 3 781 440) тенг.
Солиқ солинадиган даромадлар уларга нисбатан қўлланадиган ЖШДС ставкаларига қараб табақалаштирилади: белгиланган шкалада солиқ солинадиган даромадлар, дивидендлар ва фоизлар (10%лик ставкада), Солиқ кодексининг 181-моддасига кўра энг кам (7,5%) ва энг юқори (23% – одатда олувчининг аризасига асосан асосий бўлмаган иш жойида қўлланади) ставкада солиқ солинадиган даромадлар. Мисол маълумотларига кўра қуйидаги даромадлар мавжуд:
шкала бўйича солиқ солинадиган – 203 640 960 сўм (Маълумотларнинг 008-сатри);
10%лик ставкада (II чоракда олинган дивидендлар) – 15 000 000 сўм (Маълумотларнинг 009-сатри);
энг кам ставкада солиқ солинадиган даромадлар (ижара ҳақи) – 2 400 000 сўм (Маълумотларнинг 010-сатри).
2016 йил сентябрь ойи учун ЖШДСни (ортиб борувчи якун билан) ҳисоблаш мақсадида қуйидаги шкала қўлланади:
Солиқ солинадиган даромад миқдори
|
Солиқ суммаси
|
1 172 160 сўмгача
|
Даромад суммасининг 0%и
|
1 172 161 сўмдан 5 860 800 сўмгача (5 x 1 172 160)
|
1 172 160 сўмдан ошадиган сумманинг 7,5%и
|
5 860 801 сўмдан 11 721 600 сўмгача (10 х 1 172 160)
|
351 648 сўм + 5 860 800 сўмдан ошадиган сумманинг 17%и
|
11 721 601 сўм ва ундан юқори
|
1 347 984 сўм + 11 721 600 сўмдан ошадиган сумманинг 23%и
|
ЖШДС ҳар бир ходим бўйича ҳисобланади. Бизнинг мисолда шкала бўйича солиқ солинадиган даромадлардан солиқ суммаси (34 618 963 сўм) шартли кўрсатилган, ижара ҳақидан (180 000 сўм) ва дивидендлардан (1 500 000 сўм) солиқ суммалари эса белгиланган ставкалар бўйича аниқланган.
Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ, иш берувчи билан ходим ўртасида тузиладиган меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномага кўра ишлар бажарилиши муносабати билан олинган даромадлардан ШЖБПҲга бадаллар ҳисобланади. Шу сабабли ижара ҳақидан, дивидендлардан (ишларни бажариш билан боғлиқ бўлмаган мулкий даромадлар) ва бухгалтер учун жаримадан (моддий наф тарзидаги даромадлар) ШЖБПҲга ажратмалар ушланмайди. ШЖБПҲга бадаллар ноль даражали ставкада солиқ солинадиган даромадни (1 ЭКИҲ) чегирган ҳолда солиқ солинадиган даромаднинг 1%и миқдорида ҳисобланади. Бироқ ЖШДС энг юқори ставкада ушланса, ШЖБПҲга бадал ЭКИҲнинг 1 бараварини чегирмасдан солиқ солинадиган даромаднинг бутун суммасидан ҳисобланади.
ШЖБПҲга бадаллар суммаси 1 906 170 сўмни ташкил этади (Маълумотларнинг 017-сатри), шартли равишда ШЖБПҲни чегирган ҳолда ЖШДС суммаси (012-сатр) – 34 392 793 сўм (36 298 963 – 1 906 170).
III чорак учун ЖШДС ва фуқароларнинг суғурта бадалларини чегирган ҳолда ҳисобланган даромадлар суммаси 173 311 937 сўмга (224 822 400 – 34 392 793 – 1 906 170 – 15 211 500) тенг, у Маълумотларнинг 018-сатрида кўрсатилади.
Маълумотларнинг 012, 019, 020 ва 021-сатрларини тўлдириш учун Маълумотларга 1 ва 2-иловаларнинг маълумотларидан фойдаланилади:
тўланган даромадларнинг умумий суммаси (Маълумотларнинг 019-сатри) – 1-илова 6-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 2-илова 5-устунининг «Йил бошидан жами» сатри – 177 958 445 сўм;
бюджетга тўланган ЖШДСнинг умумий суммаси (Маълумотларнинг 020-сатри) – 1-илова 12-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 2-илова 8-устунининг «Йил бошидан жами» сатри – 35 450 201 сўм;
ходимларнинг ШЖБПҲга тўланган бадалларининг умумий суммаси (Маълумотларнинг 021-сатри) – 1-илова 11-устунининг «Йил бошидан жами» сатри кўрсаткичи – 1 987 354 сўм.
ҲИСОБЛАНГАН ВА АМАЛДА ТЎЛАНГАН ДАРОМАДЛАР СУММАЛАРИ ҲАМДА
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИНИНГ УШЛАБ
ҚОЛИНГАН СУММАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ
МАЪЛУМОТЛАР
(йил бошидан ўсиб борувчи якун билан тўлдирилади)
(сўмда)
N
|
Кўрсаткичлар
|
Сатрлар
|
Тўловчининг маълумотлари бўйича
|
1
|
Йил бошидан даромад олган жисмоний шахслар сони, жами (киши)
|
001
|
11
|
шу жумладан:
|
|
|
|
асосий иш жойи бўйича
|
002
|
10
|
|
асосий бўлмаган иш жойи бўйича
|
003
|
1
|
|
2
|
Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси
|
004
|
224 822 400
|
2.1
|
шулардан солиқ агенти билан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахснинг ёзма аризасига кўра жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинмаган моддий наф тарзидаги даромадлар
|
005
|
|
3
|
Солиқ солишдан озод қилинадиган даромадларнинг умумий суммаси
|
006
|
3 781 440
|
4
|
Солиқ солинадиган даромадларнинг умумий суммаси (солиқ солинадиган база), шундан (004-сатр – 005-сатр – 006-сатр):
|
007
|
221 040 960
|
4.1
|
солиқ солиш шкаласи бўйича солиқ солинадиган даромадлар
|
008
|
203 640 960
|
4.2
|
дивиденд ва фоизлар тарзидаги даромадлар
|
009
|
15 000 000
|
4.3
|
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 181-моддасида кўрсатилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг кам ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадлар
|
010
|
2 400 000
|
4.4
|
жисмоний шахснинг аризасига асосан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг юқори ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадлар
|
011
|
|
5
|
Бюджетга ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг умумий суммаси, шундан (1-илова 5-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 014-сатр):
|
012
|
34 392 793
|
5.1
|
008-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича
|
013
|
32 712 793
|
5.2
|
009-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича (2-илова 3-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)
|
014
|
1 500 000
|
5.3
|
010-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича
|
015
|
180 000
|
5.4
|
011-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича
|
016
|
|
6
|
ШЖБПҲга ҳисобланган бадалларнинг умумий суммаси (1-илова 4-устунининг «Йил бошидан жами» сатри) |
017
|
1 906 170
|
7
|
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқароларнинг суғурта бадаллари чегирилган ҳолдаги ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси (004-сатр – 012-сатр – 017-сатр – фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисобланган суммаси) |
018
|
173 311 937
|
8
|
Жисмоний шахсларга тўланган даромадларнинг умумий суммаси (1-илова 6-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 2-илова 5-устунининг «Йил бошидан жами» сатри) |
019
|
177 958 445
|
9
|
Бюджетга тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг умумий суммаси (1-илова 12-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 2-илова 8-устунининг «Йил бошидан жами» сатри) |
020
|
35 450 201
|
10
|
ШЖБПҲга тўланган бадалларнинг умумий суммаси (1-илова 11-устунининг «Йил бошидан жами» сатри) |
021
|
1 987 354
|
Изоҳлар:
1. Ҳисобланган ва тўланган даромадлар суммалари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 172–178-моддаларига мувофиқ аниқланади.
2. Йил якунлари бўйича 004-сатр қиймати 3-илованинг «Даромадлар суммаси» устуни 01-сатри қийматига тенг бўлиши лозим.
3. Йил якунлари бўйича 006-сатр қиймати 4-илованинг «Даромадлар суммаси» устуни 01-сатри қийматига тенг бўлиши лозим.
МАЪЛУМОТЛАРГА 1-ИЛОВА
Маълумотларга 1-иловада ҳисобот чорагида жисмоний шахсларга тўланган (ҳисобланган) даромадлар, шунингдек ушланган ЖШДС ва ШЖБПҲга бадаллар суммалари акс эттирилади. Бунда дивидендлар ва фоизлар, шу жумладан улардан солиқ иловада кўрсатилмайди – улар Маълумотларга 2-иловада кўрсатилади.
Маълумотларга 1-илова тегишли операциялар ўтказилган ҳисобот чораги кунлари бўйича тўлдирилади. Уни тўлдириш учун 2-жадвал маълумотларидан фойдаланилади.
Расшифровкани тўлдираётганда ҳисобланган (тўланган) моддий наф тарзидаги даромадлар ушбу тўловлар ҳисобланган (тўланган) ой учун ҳисобланган (тўланган) иш ҳақи суммаси билан бирга кўрсатилишини ҳисобга олиш зарур. Яъни бухгалтер учун тўланган жарима суммаси у тўланган санада (28 сентябрда) эмас, сентябрь учун даромад ҳисобланган санада (30 сентябрда), тўлов эса, тегишинча, сентябрь учун даромад тўланган санада (октябрда) кўрсатилади.
«Чорак бошига қолдиқ» сатрига «Чорак охирига қолдиқ» сатридан ўтган чорак учун Расшифровканинг тегишли устунларидан маълумотлар кўчирилади. Чунончи, III чорак учун Расшифровкада 2016 йил II чораги учун Расшифровка кўрсаткичлари акс эттирилади. Мисол маълумотларидаги 18 536 000 сўм 2 ва 3-устунларда; 258 976 сўм – 4-устунда; 4 365 024 сўм – 5-устунда кўрсатилади.
2-устунда ЖШДС (шу жумладан ШЖБПҲ) ва фуқароларнинг суғурта бадаллари чегирилган, жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси (Солиқ кодексининг 172–178-моддалари), яъни иш ҳақи, овқатланиш учун қўшимча тўлов, юбилейга мукофот, моддий ёрдам, ижара ҳақи ва бухгалтер учун тўланган жарима кўрсатилади. III чоракда даромаднинг дастлабки ҳисобланиши 4 июлда юз берди (ижара ҳақи ҳисобланди). ЖШДС чегирилган ҳолда (мулкий даромадлардан суғурта бадаллари ҳисобланмайди) ҳисобланган даромад суммаси 277 500 сўмга (300 000 – 22 500) тенг, у 4 июлда 2-устунда кўрсатилади. Кейинги сатрлар ҳам шунга ўхшаш тарзда тўлдирилади.
3-устунда 2-устундан солиқ солинадиган даромадлар (ЖШДС бўйича имтиёзлар чегирилган даромадлар) ажратиб кўрсатилади. Устун кўрсаткичига даромад олувчининг аризасига кўра ЖШДС ушланмаган, асосий бўлмаган иш жойида тўланган моддий наф тарзидаги даромадлар ҳам киритилмайди. Мисол маълумотларига кўра июль ва август ойларида ЖШДС бўйича имтиёзлар қўлланмаган, шу сабабли 3-устунда 2-устун кўрсаткичлари такроран қайд этилади. 20 сентябрда ҳисобланган бутун даромадга моддий ёрдам бўйича имтиёз қўлланган, шу сабабли ушбу санада 2-устунда 2 500 000 сўм кўрсатилади, 3-устунда эса «0» қиймати қайд этилади.
4-устунда ШЖБПҲга ҳисобланган мажбурий бадаллар суммаси, 5-устунда эса – ШЖБПҲга бадалларни чегирган ҳолда ҳисобланган ЖШДС кўрсатилади.
6-устунда жисмоний шахсларга пул (шу жумладан пластик карточкаларга ўтказилган) ва натура кўринишида берилган даромадлар, шунингдек жисмоний шахсларнинг даромадларидан ушланмалар ва ўтказмалар кўрсатилади. Тегишинча, устунда ушлаб қолинган алиментлар – 5 сентябрда 362 500 сўм акс эттирилади.
7-устунда 6-устундан солиқ солинадиган даромадлар ажратиб кўрсатилади.
8-устунда 6-устундан натура шаклида берилган даромадлар (совғалар, овқатланишга талонлар, йўлланмалар ва ҳ.к.) кўрсатилади, 9-устунда 8-устундан солиқ солинадиган даромадлар ажратиб кўрсатилади. Мисол шартига кўра ходимларга натура шаклида тўловлар тўланмаган, шу сабабли III чорак учун Расшифровканинг 8 ва 9-устунлари тўлдирилмайди.
10-устунда 6-устундан бўнак кўринишида берилган иш ҳақи суммаси кўрсатилади (тўлаш санасида). Бизнинг мисолда – тегишли саналарда июль ва сентябрда 2 000 000 сўмдан ҳамда августда 1 600 000 сўм.
11-устунда Халқ банкига ўтказилган ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси, 12-устунда эса – бюджетга тўланган, яъни ШЖБПҲга бадаллар чегирилган ЖШДС суммаси кўрсатилади.
«Жами» сатрида Расшифровканинг тегишли устунларидаги маълумотларни қўшиш натижаси акс эттирилади. «Чорак охирига қолдиқ» сатри 2, 3, 4 ва 5-устунлари кўрсаткичлари Расшифровкага изоҳда келтирилган формулалар бўйича белгиланади:
2-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 2-устуни + «Жами» сатрининг 2-устуни – «Жами» сатрининг 6-устуни;
3-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 3-устуни + «Жами» сатрининг 3-устуни – «Жами» сатрининг 7-устуни;
4-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 4-устуни + «Жами» сатрининг 4-устуни – «Жами» сатрининг 11-устуни;
5-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 5-устуни + «Жами» сатрининг 5-устуни – «Жами» сатрининг 12-устуни.
«Йил бошидан жами» сатридаги қиймат ўтган чоракнинг «Йил бошидан жами» сатри ва жорий чоракнинг «Жами» сатри қийматлари йиғиндиси сифатида белгиланади.
Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган
даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларга
1-ИЛОВА
2016 ЙИЛ III ЧОРАГИ УЧУН ТЎЛАНГАН ДАРОМАДЛАР ВА ЎТКАЗИЛГАН ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН
ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ ҲАМДА ШЖБПҲга БАДАЛЛАР СУММАСИНИНГ
РАСШИФРОВКАСИ
(БУНДАН ДИВИДЕНДЛАР ВА ФОИЗЛАР МУСТАСНО)
Операцияларни
|
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқаролар суғурта бадаллари чегирилган ҳолда ҳисобланган даромадлар суммаси
|
Шулардан солиқ солинадиган даромадлар
|
ШЖБПҲга ҳисобланган бадаллар суммаси
|
Бюджетга ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси (ШЖБПҲга бадаллар чегирилган ҳолда)
|
Жисмоний шахсларга тўланган даромадлар*
|
Шулардан натура шаклида тўланган даромадлар суммаси
|
6-устундан бўнак (аванс) сифатида тўланган иш ҳақи
|
ШЖБПҲга ўтказилган бадаллар сум маси
|
Бюджетга ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг суммаси (ШЖБПҲга бадаллар чегирилган ҳолда)
|
||
жами
|
шу жумладан
|
жами (6 устундан)
|
шу жумладан солиқ солинадиган
|
||||||||
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
9
|
10
|
11
|
12
|
Чорак бошига қолдиқ
|
18 536 000
|
18 536 000
|
258 976
|
4 365 024
|
х
|
х
|
х
|
х
|
х
|
х
|
х
|
04.07
|
277 500
|
277 500
|
0
|
22 500
|
277 500
|
277 500
|
|
|
|
258 976
|
4 387 524
|
05.07
|
|
|
|
|
18 536 000
|
18 536 000
|
|
|
|
|
|
18.07
|
|
|
|
|
2 000 000
|
2 000 000
|
|
|
2 000 000
|
|
|
29.07
|
17 629 250
|
17 629 250
|
220 476
|
3 749 024
|
|
|
|
|
|
|
|
02.08
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
220 476
|
3 749 024
|
03.08
|
|
|
|
|
15 629 250
|
15 629 250
|
|
|
|
|
|
04.08
|
277 500
|
277 500
|
0
|
22 500
|
277 500
|
277 500
|
|
|
|
0
|
22 500
|
11.08
|
996 000
|
996 000
|
10 698
|
193 302
|
|
|
|
|
|
10 698
|
193 302
|
12.08
|
|
|
|
|
996 000
|
996 000
|
|
|
|
|
|
18.08
|
|
|
|
|
1 600 000
|
1 600 000
|
|
|
1 600 000
|
|
|
31.08
|
14 987 350
|
14 987 350
|
187 978
|
3 206 922
|
|
|
|
|
|
|
|
04.09
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
187 978
|
3 206 922
|
05.09
|
|
|
|
|
362 500
|
362 500
|
|
|
|
|
|
06.09
|
277 500
|
277 500
|
0
|
22 500
|
13 302 350
|
13 302 350
|
|
|
|
0
|
22 500
|
19.09
|
|
|
|
|
2 000 000
|
2 000 000
|
|
|
2 000 000
|
|
|
20.09
|
2 500 000
|
0
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
21.09
|
|
|
|
|
2 500 000
|
0
|
|
|
|
|
|
30.09
|
18 153 492
|
17 653 492
|
206 976
|
3 754 432
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Жами:
|
55 098 592
|
52 098 592
|
626 128
|
10 971 180
|
57 481 100
|
54 981 100
|
|
|
5 600 000
|
678 128
|
11 581 772
|
Чорак охирига қолдиқ
|
16 153 492
|
15 653 492
|
206 976
|
3 754 432
|
х
|
х
|
х
|
х
|
х
|
х
|
х
|
Йил бошидан жами**
|
159 811 937
|
156 030 497
|
1 906 170
|
32 892 793
|
164 458 445
|
161 177 005
|
800 000
|
18 560
|
17 600 000
|
1 987 354
|
33 950 201
|
*Ушбу устунда жисмоний шахсларга тўланган барча суммалар, шу жумладан жисмоний шахсларнинг даромадларини тўлаш учун банкдан олинган суммалар, жисмоний шахсларнинг пластик карточкаларига ва банк ҳисобварақларига ўтказилган суммалар, жисмоний шахсларнинг даромадидан ушлаб қолишлар ва ўтказмалар, моддий наф тарзидаги даромадлар ва натура шаклида тўланган даромад суммаси кўрсатилади.
**Ушбу сатр ўтган чоракнинг «Йил бошидан жами» сатри билан жорий чоракнинг «Жами» сатри қийматлари йиғиндиси сифатида аниқланади. I чоракда «Йил бошидан жами» сатрида I чоракнинг «Жами» сатри қиймати кўрсатилади.
ЯИТ ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ
Ижтимоий суғуртага ажратмалар бўйича ҳисоботда ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солиш объекти бўлган даромадлар, яъни ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларигина кўрсатилади (Солиқ кодексининг 306, 307-моддалари). Солиқ кодексининг 172-моддасига мувофиқ, уларга қуйидагилар киради:
● меҳнатга ҳақ тўлашнинг қабул қилинган шакллари ва тизимларига мувофиқ ишбай нархлар, тариф ставкалари ва мансаб маошларидан келиб чиққан ҳолда ҳақиқатда бажарилган иш учун ҳисобланган иш ҳақи;
● илмий даража ва фахрий унвон учун қўшимча тўловлар;
● рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар (Солиқ кодексининг 173-моддаси);
● компенсация тўловлари (компенсация) (Солиқ кодексининг 174-моддаси);
● ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш (Солиқ кодексининг 175-моддаси).
Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга қуйидагилар ҳам киради:
● предмети ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга (якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар бундан мустасно) тўловлар;
● юридик шахснинг бошқарув органи (кузатув кенгаши ёки бошқа шунга ўхшаш органи) аъзоларига юридик шахснинг ўзи томонидан амалга ошириладиган тўловлар;
● мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликларининг, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларига, ички ишлар органларининг оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибига ҳамда Давлат божхона қўмитасининг ходимларига хизматни ўташи (хизмат мажбуриятларини бажариши) муносабати билан тўланадиган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўловлар.
Ҳисоботда жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайдиган корхона харажатлари (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми) ва Солиқ кодексининг 176–178-моддаларига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга кирмайдиган тўловлар (мулкий, бошқа даромадлар, шунингдек моддий наф тарзидаги даромадлар) акс эттирилмайди. Шу тариқа, Ҳисоб-китобда «Линия» МЧЖнинг қуйидаги тўловлари акс эттирилмайди:
II чоракда тўланган дивидендлар ва ижара ҳақи (мулкий даромадлар);
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун берилган моддий ёрдам, бухгалтер учун жарима ва I чоракда берилган совға (моддий наф тарзидаги даромадлар);
ходимнинг шахсий автомобилидан фойдаланганлик учун компенсация (ходимнинг даромади ҳисобланмайди).
Келтирилган маълумотларга кўра корхона Ҳисоб-китобни ҳамда унга 3 ва 4-иловаларни тўлдиради.
ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисобот ҳар ойда топширилади. Қуйида фақат 2016 йил сентябрь ойи учун шаклларнинг ортиб борувчи якун билан тўлдирилиши кўрсатилган (июль учун ҳисобот 25 августдан кечиктирмай, август учун – 25 сентябрдан кечиктирмай тақдим этилади).
ҲИСОБ-КИТОБ
Ҳисоб-китобнинг 3, 4 ва 5-устунларида ЯИТ бўйича маълумотлар, 6-устунда – фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари бўйича маълумотлар кўрсатилади.
3-устунда Ҳисоб-китобнинг тегишли сатрларида ЯИТни ҳисоблаб чиқариш учун солиқ тўловчининг маълумотлари умумий суммада (жами) акс эттирилади. Ундан ЯИТнинг умумбелгиланган (4-устун) ва имтиёзли ставкаси (5-устун) қўлланадиган кўрсаткичлар ажратиб кўрсатилади. Бунда фақат ихтисослаштирилган цехлар ва участкаларда ишловчи ногиронлар меҳнатидан фойдаланувчи корхоналар имтиёзли ставкани қўллайдилар ва 5-устунни тўлдирадилар, сабаби айни уларнинг МҲТФга ЯИТнинг пасайтирилган ставкаси – 4,7% қўлланади (ВМнинг 17.07.1992 йилдаги 328-сон қарори 7-банди). «SOS – Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси аъзолари фақат 4-устунни тўлдирадилар, сабаби фақат улар учун ЯИТнинг 7%лик ставкаси белгиланган ва у умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан қўлланилади (ВМнинг 26.06.2001 йилдаги 271-сон қарори 1-банди). «Линия» корхонаси микрофирма ҳисобланади ва ЯИТнинг 15%лик ставкасини қўллайди.
Йил бошидан ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларнинг (Солиқ кодексининг 172-моддаси) умумий суммаси 202 820 000 сўмни (20 000 000 + 20 000 000 + 26 500 000 + 20 000 000 + 22 100 000 + 27 200 000 + 23 350 000 + 21 170 000 + 22 500 000) ташкил этади, у Ҳисоб-китобнинг 010-сатрида кўрсатилади.
011-сатрда Ўзбекистон ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимларни тақдим этиш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномаларга кўра юридик шахс – ЎзР норезидентига тўланадиган чет эллик ходимларга даромадлар, 020-сатрда – ижтимоий суғуртага ажратмалар бўйича имтиёзлар кўрсатилади. Мисолда норезидент юридик шахсга тўловлар, шунингдек ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича имтиёзлар йўқ, шу сабабли Ҳисоб-китобнинг 011, 020-сатрлари тўлдирилмайди.
ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича солиқ солинадиган база Солиқ кодексининг 172-моддасига кўра ҳисобланган даромадлар билан Солиқ кодекси ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ижтимоий суғуртага ажратмалар бўйича имтиёзлар ўртасидаги фарқ сифатида белгиланади. Мисол шартига кўра имтиёзлар йўқ, солиқ солинадиган база 202 820 000 сўмни ташкил этади. У Ҳисоб-китобнинг 030-сатрида кўрсатилади. ЯИТ (15%) ва суғурта бадаллари ставкалари (7,5%) тегишли устунларда 040-сатрда кўрсатилади.
Йил бошидан ҳисобланган ижтимоий суғуртага ажратмалар суммаси солиқ солинадиган базани (030-сатр) ставкага (040-сатр) кўпайтириш йўли билан аниқланади ва ЯИТ – 30 423 000 сўмни (202 820 000 х 15%), суғурта бадаллари – 15 211 500 сўмни (202 820 000 х 7,5%) ташкил этади. Ушбу иккала сумма Ҳисоб-китобнинг 050-сатрида тегишли устунларда кўрсатилади.
Ҳисобланган ЯИТ энг кам миқдордан кўп бўлганлиги ва корхонада унга доир қўшимча ҳисобланма йўқлиги (Ҳисоб-китобга 3-иловага қаранг) сабабли Ҳисоб-китобнинг 060-сатри тўлдирилмайди.
Ҳисобот даври учун тўланадиган ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китоб бўйича ЯИТни қўшимча ҳисобланган тўлов суммасига қўшиш йўли билан аниқланади. Қўшимча ҳисобланма йўқлиги сабабли 30 423 000 сўм тўланиши керак. Фуқароларнинг суғурта бадаллари 15 211 500 сўмга тенг. Ушбу рақамлар Ҳисоб-китобнинг 070-сатрида тегишли устунларда кўрсатилади.
Ҳисоб-китобнинг 080 ва 090-сатрлари фақат йил якунларига кўра ҳисобот йилида микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган ЯИТ ставкасини қўллаган, бироқ ҳисобот йили якунларига кўра ходимлар сони мезонига мувофиқ келмаган ЯИТ тўловчилари (фермер хўжаликларидан ташқари) томонидан тўлдирилади. Кўрсатилган корхоналар умумбелгиланган ставкада ҳисоблаб чиқарилган ЯИТ суммасини қўшимча ҳисоблайдилар.
ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВ ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ БЮДЖЕТДАН
ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИГА СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ
ҲИСОБ-КИТОБИ
Кўрсаткичлар
|
Сатр коди
|
Ягона ижтимоий тўлов
|
Фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари
|
||
жами
|
шу жумладан:
|
||||
умумбелгиланган ставка бўйича
|
имтиёзли ставка бўйича
|
||||
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 172-моддаси)
|
010
|
202 820 000
|
202 820 000
|
|
202 820 000
|
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимларни бериш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномасига мувофиқ юридик шахс – Ўзбекистон Республикаси норезидентига тўланадиган чет эллик ходимларнинг даромадлари
|
011
|
|
|
х
|
х
|
Ягона ижтимоий тўлов ҳисобланмайдиган тўлов турлари (Ҳисоб-китобга 1-илованинг 010-сатри); фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисобланмайдиган тўлов турлари (Ҳисоб-китобга 2-илованинг 010-сатри)
|
020
|
|
|
|
|
Солиқ солинадиган база (010-сатр + 011-сатр – 020-сатр)
|
030
|
202 820 000
|
202 820 000
|
|
202 820 000
|
Ижтимоий жамғармаларга мажбурий тўловлар ставкаси, %
|
040
|
х
|
15
|
|
7,5
|
Ижтимоий жамғармаларга ҳисобланган мажбурий тўловлар суммаси (030-сатр х 040-сатр)
|
050
|
30 423 000
|
30 423 000
|
|
15 211 500
|
Ҳисобот даври учун ягона ижтимоий тўловнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (Ҳисоб-китобга 3-илованинг 090-сатри)
|
060
|
|
|
х
|
х
|
Ҳисобот даврида тўланиши лозим бўлган сумма (050-сатр + 060-сатр)
|
070
|
30 423 000
|
30 423 000
|
|
15 211 500
|
Умумбелгиланган ставка бўйича қўшимча ҳисобланган ЯИТ суммаси ((050-сатр / 040-сатр х 25%) – 050-сатр)
|
080
|
|
|
х
|
х
|
Умумбелгиланган ставка бўйича қўшимча ҳисобланган ЯИТ суммасини ҳисобга олган ҳолда ҳисобот йили учун тўланади (070-сатр + 080-сатр)
|
090
|
|
|
|
х
|
ҲИСОБ-КИТОБГА 3-ИЛОВА
Корхоналар, бундан чакана савдо, умумий овқатланиш корхоналари ва қурилиш ташкилотлари мустасно, Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯИТ тўлайдилар. Улар Ҳисоб-китобга 3-илова «Маълумотнома-ЯИТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоби»ни ортиб бормайдиган якун билан тўлдирадилар.
3-устунда ҳисоб-китоб учун зарур кўрсаткичлар сатрма-сатр кўрсатилади. 4, 5 ва ундан кейинги устунларда 3-устундан корхонада белгиланган иш ҳафтаси турига қараб (2 дам олиш куни билан 5 кунлик иш ҳафтаси, 1 дам олиш куни билан 6 кунлик иш ҳафтаси, 3 дам олиш куни билан 4 кунлик иш ҳафтаси ва ҳ.к.) маълумотлар ажратиб кўрсатилади. МЧЖда иш ҳафтасининг фақат битта тури – 2 дам олиш куни билан 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган, шу сабабли фақат 4-устун тўлдирилади.
Умуман корхона бўйича ЯИТнинг энг кам миқдори меҳнат шартномалари ёки предмети ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга кўра ишловчи барча ходимлар ҳисобот ойида ҳақиқатда ишлаган кунларидан келиб чиқиб аниқланади. Мисол маълумотларига кўра ЯИТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китобида фақат 10 киши (Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 010-сатри) ҳисобга олинади. Ижарага берувчи ҳисобга олинмайди, сабаби ижара ҳақига ижтимоий суғуртага ажратмалар солинмайди.
2016 йил сентябрида ходимлар 200 иш куни (20 х 10) ишлаганлар. Ушбу рақам Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 020-сатрида 4-устунда кўрсатилади. Эслатиб ўтамиз, ходим иш кунида қанча соат ишлаганидан қатъи назар, шу кунда ишлаб берган деб ҳисобланади. Йиллик меҳнат таътили ва иш ҳақи сақланган ҳолда бериладиган таътил кунлари ҳам амалда ишланган кунлар деб ҳисобланади (корхонанинг иккита ходими ҳақ тўланадиган таътилда бўлган кунлар ҳам август учун ҳисоботда август ойида ишланган кунлар ҳисоб-китобида инобатга олинган).
Сентябрда 5 кунлик иш ҳафтасида иш кунлари сони 20 кунни ташкил этади (2016 йил учун иш вақти ҳисоб-китоби, МАИМҚВ томонидан 29.10.2015 йилда 02-05/3417-сон билан тасдиқланган), у Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 030-сатрида кўрсатилади.
Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ЯИТнинг ойлик нормативи ЭКИҲнинг 65%ини ташкил этади, яъни сентябрда энг кам иш ҳақи 130 240 сўм бўлганда у 84 656 сўмга (130 240 х 0,65) тенг. Ушбу рақам Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 040-сатрида кўрсатилади. Умуман корхона бўйича ЯИТнинг энг кам миқдори (050-сатр) 846 560 сўмга (200 / 20 х 84 656) тенг.
Ҳисобот ойи учун белгиланган ставкада ҳисобланган ЯИТ суммаси ҳисобот ойи (сентябрь) учун Ҳисоб-китобнинг 050-сатри 4-устуни ҳамда аввалги ҳисобот даври (август) учун Ҳисоб-китобнинг 050-сатри 4-устуни қийматлари фарқи сифатида ҳисоблаб чиқарилади, яъни ҳисобот ойи – сентябрь учун ортиб бормайдиган якун билан ҳисобланган, 3 375 000 сўмни (30 423 000 – 27 048 000) ташкил этувчи ЯИТ олинади, у Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 060-сатрида кўрсатилади.
Ҳисоб-китоб бўйича ягона ижтимоий тўлов (3 375 000 сўм) энг кам миқдордан (846 560 сўм) кўп. Тегишинча, ЯИТ қўшимча ҳисобланмаган – 070, 080 (аввалги ҳисобот даврларида ҳам қўшимча ҳисобланмаган) ва 090-сатрларда «0» кўрсатилади.
Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобига
3-ИЛОВА
МАЪЛУМОТНОМА-ЯИТнинг ЭНГ КАМ МИҚДОРИ
ҲИСОБ-КИТОБИ
Кўрсаткичлар
|
Сатр коди
|
Сумма
|
|||
жами
|
шу жумладан:
|
||||
иш ҳафтасининг 1-тури
|
иш ҳафтасининг 2-тури
|
иш ҳафтасининг ... тури
|
|||
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
...
|
ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олинадиган ходимлар сони
|
010
|
х
|
10
|
|
|
Барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари
|
020
|
х
|
200
|
|
|
Ҳисобот даврида иш кунлари сони
|
030
|
x
|
20
|
|
|
ЯИТ нормативи
|
040
|
x
|
84 656
|
|
|
ЯИТнинг энг кам миқдори (020-сатр / 030-сатр х 040-сатр)
|
050
|
|
846 560
|
|
|
Ҳисобот даврида ЯИТнинг ҳисобланган суммаси (ҳисобот даври учун ЯИТ ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобининг 050-сатри 4-устуни – аввалги ҳисобот даври учун ЯИТ ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобининг 050-сатри 4-устуни)
|
060
|
3 375 000
|
х
|
х
|
х
|
Ҳисобот даври учун ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (050-сатр – 060-сатр)
|
070*
|
0
|
х
|
х
|
х
|
Аввалги ҳисобот даври охирига ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (аввалги Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 090-сатри)
|
080
|
0
|
х
|
х
|
х
|
Ҳисобот даври охирига ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (070-сатр + 080-сатр)
|
090
|
0
|
х
|
х
|
х
|
*Агар 3-устуннинг «060» сатри қиймати 3-устуннинг «050» сатри қийматига тенг ёки катта бўлса, 3-устуннинг «070» сатрида «0» қиймати кўрсатилади.
Изоҳ.
5 ва кейинги устунлар корхонада ички меҳнат тартиби қоидалари, бошқа локал норматив ҳужжатлар билан, бу ҳужжатлар бўлмаганда эса ходим билан иш берувчининг келишувига биноан иш ҳафтасининг бир неча турлари (икки кун дам олинадиган беш кунлик иш ҳафтаси ёки бир кун дам олинадиган олти кунлик иш ҳафтаси ва ҳоказо) белгиланган тақдирда тўлдирилади.
ҲИСОБ-КИТОБГА 4-ИЛОВА
4-иловада ҳисобот даври учун ҳисобланган суғурта бадаллари ҳар бир жисмоний шахс кесимида кўрсатилади.
Ахборотда 2016 йил сентябрь ойи учун ҳисобланган суғурта бадаллари ҳар бир ходим бўйича кўрсатилади (2-устун – Ф.И.О.), умумий суммаси эса (1 687 500 сўм) 5-устуннинг «Жами» сатрида акс эттирилади.
4-устунда олдинги ҳисобот даври охирига ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммаси сатрма-сатр кўрсатилади (август учун Ахборотнинг 6-устуни). Устуннинг жами суммаси январь–август учун ҳисобланган суғурта бадалларига, яъни 13 524 000 сўмга тенг бўлиши керак.
6-устунда ҳисобот даври охирига ҳисобланган суғурта бадаллари суммаси – 15 211 500 сўм (13 524 000 + 1 687 500) акс эттирилади.

4-ИЛОВА
ҲАР БИР ЖИСМОНИЙ ШАХС КЕСИМИДА 2016 ЙИЛНИНГ СЕНТЯБРЬ ОЙИ УЧУН БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИГА ҲИСОБЛАНГАН ФУҚАРОЛАРНИНГ СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ СУММАЛАРИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ
Тартиб рақами
|
Жисмоний шахснинг Ф.И.О.
|
СТИР
|
Олдинги ҳисобот даври охирига ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммаси (олдинги ҳисобот даври учун Маълумотнинг 6-устуни)
|
Ҳисобот чораги учун ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммаси (ортиб борувчи якунсиз тўлдирилади)
|
Ҳисобот даври охирига ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммаси (4-уст. + 5-уст.)
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
1
|
Одилов А.Б.
|
ххххххххх
|
1 217 160
|
114 626
|
1 301 782
|
2
|
Гришаева С.С.
|
ххххххххх
|
1 014 300
|
95 517
|
1 084 811
|
...
|
...
|
...
|
...
|
...
|
...
|
10
|
Шибаршова З.П.
|
ххххххххх
|
1 420 020
|
133 726
|
1 518 738
|
ЖАМИ
|
13 524 000
|
1 687 500
|
15 211 500
|
Изоҳ.
Тегишли солиқ даврининг биринчи ойида 4-устунга «0» қиймат қўйилади.
«Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар