Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 38 / Бухгалтерга ёрдам

Лизинг шартномасини бекор қилиш оқибатлари

 

Лизинг компанияси (ХХТУТ бўйича коди – 96190) ЯСТ тўловчиси ҳисобланади. Асосий фаолият тури – юридик шахсларга бинолар, юк машиналари, махсус техника ва бошқаларни узоқ муддатли лизингга бериш. Ушбу фаолиятдан фоизлар кўринишида олинадиган даромадлар Президентнинг 10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон қарорига мувофиқ солиқлардан озод этилган. Олинадиган қўшимча даромадлардан 6% миқдорида (2016 йилда – 5%) ЯСТ тўланган.

Фаолият жараёнида қуйидаги ҳолат юзага келди: лизинг олувчилардан бири амалдаги шартнома бўйича лизинг тўловларини тўлай олмайди. Шу жумладан ҳисобланган фоизлар – 200 минг сўм, лизинг шартномасининг асосий суммаси – 1 000 минг сўм, лизинг жадвалига кўра тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги учун пеня – 10 минг сўм (рақамлар шартли равишда олинган). Лизинг олувчидан лизинг объектини олиб қўйиб, уни 1 400 минг сўмга сотиб олишга тайёр бўлган бошқа ташкилотга (харидорга) олди-сотди шартномасига кўра сотишга қарор қилинди.

1. ВМнинг «2016–2020 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, лизинг бўйича хизматларни кўрсатувчи ташкилотлар учун солиқ имтиёзлари берилмоқдами?

2. Ҳисобланган фоизлар ва пеня билан қандай йўл тутиш керак?

3. Қайтарилган объектнинг реализация қилиниши улгуржи фаолиятга кирадими? Улгуржи фаолиятга лицензия олиш талаб этиладими?

4. Олиб қўйилган лизинг мол-мулки реализация қилинганда бошқа даромад сифатида ЯСТ бўйича базага қайси сумма киритилиши керак?

О.Эргашев.

 

1

Лизинг бўйича хизматларни кўрсатаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловини тўлашдан озод қилиш кўринишидаги имтиёзнинг амал қилиши 2017 йил 1 январгача давом этади (ВМнинг 26.02.2016 йилдаги «2016–2020 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги 55-сон қарорининг 5-банди).

Имтиёзни қўллаш тартиби махсус Низом (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1594-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган.

Агар имтиёзли хизматлар турини кўрсатишдан тушган соф фойдаси товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотишдан тушган соф фойда умумий ҳажмининг 80%ини ва ундан ортиқни ташкил этса, имтиёз микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг барча даромадларига татбиқ этилади. Фаолиятнинг бир нечта турлари амалга оширилганда, имтиёзли хизматларни кўрсатишдан тушган соф улуш ушбу хизматларни кўрсатишдан тушган соф фойдани умумлаштириш ва ҳосил бўлган суммани барча турдаги фаолиятдан товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотишдан тушган соф фойдага бўлиш йўли билан аниқланади (Низомнинг 5-банди). Яъни корхона фаолиятнинг бир нечта турини амалга оширсагина имтиёзли хизматлар улуши аниқланади. Сизнинг корхонангиз эса 1 та фаолият турини амалга оширади – лизинг бўйича хизматларни кўрсатади, яъни уларнинг улуши реализациядан тушган умумий тушумда 100%ни ташкил этади. Корхонангиз учун олиб қўйилган техникани реализация қилишдан тушган даромадлар активларнинг чиқиб кетишидан бошқа даромадлар сифатида таснифланади (Солиқ кодексининг 132-моддаси). Муайян фаолият туридан тушган тушум улушини белгилашда бошқа даромадлар ҳисобга олинмайди. Бу Низомнинг 5-бандида келтирилган мисолдан ҳам кўринади.

Шу тариқа, агар корхонангиз лизинг бўйича хизматлардан ташқари бошқа фаолият билан шуғулланмаса, ушбу хизматларни реализация қилишдан тушган тушумга ҳам, корхонанинг бошқа даромадларига ҳам имтиёз татбиқ этилади.

 

2

Лизинг шартномаси бекор қилинганда олиб қўйилган лизинг объекти 6-сон БҲМС «Ижара ҳисоби»нинг (АВ томонидан 24.04.2009 йилда 1946-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 43-бандига мувофиқ лизинг бекор қилинган санадаги асосий қарзнинг дебиторлик қарзи (узоқ муддатли ва қисқа муддатли) суммаси бўйича лизинг берувчи томонидан кирим қилинади. Бунда лизинг тўловларини тўлаш жадвалига (тартибига) кўра тегишли ҳисобот даврларида ҳисобланган лизинг берувчининг фоизли даромади дебиторлик қарзи сифатида ҳисобга олинаверади.

Агар лизинг объектини ундириш пайтида лизинг берувчининг фоизли даромади сўндирилмаса, у лизинг олувчи сўндирмагунча ёхуд қарз суднинг ҳал қилув қарори асосида ёки даъво муддати ўтганда ҳисобдан чиқарилмагунча «олинадиган фоизларни» ҳисобга олувчи ҳисобварақларда ҳисобга олинаверади. Қарздор тан олган жарималар ва пеня ташкилотнинг бошқа даромадларига киради (Солиқ кодексининг 132-моддаси 12-банди). Сизнинг ҳолатда ҳисобланган фоизлар – 200 минг сўм ва лизинг жадвалига кўра тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги учун пеня – 10 минг сўм бошқа даромадлар сифатида солиқ солинадиган базага киритилади.

Бухгалтерия ҳисобида лизинг операциялари бўйича проводкалар Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 1.06.2009 йилда 1961-сон билан рўйхатдан ўтказилган), 6-сон БҲМС, шунингдек 21-сон БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома»га (АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ акс эттирилади.

 

Лизинг объектининг муддатидан аввал қайтарилиши, кечиктирилган даромаднинг қолган суммаси молиявий натижаларга ҳисобдан чиқарилиши, пеня ва жарималар кўринишидаги даромадлар қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Лизинг объекти қайтарилди (шартнома бекор қилинган санада лизинг объектининг қопланмаган қиймати суммасига)

 

0800-«Капитал қўйилмалар»

 

4810-«Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар – жорий қисм»;

0920-«Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар» – узоқ муддатли қисм

Кечиктирилган даромаднинг қолган суммаси молиявий натижаларга ҳисобдан чиқарилди

 

6230-«Бошқа кечиктирилган даромадлар» – жорий қисм;

7230-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» – узоқ муддатли қисм

9390-«Бошқа операцион даромадлар»

 

Қарзни кечирганда олинадиган жарималар ва пеня суммалари бошқа харажатларга ҳисобдан чиқарилди

 

9390-«Бошқа операцион даромадлар»

 

4860-«Даъволар бўйича олинадиган ҳисобварақлар»

 

Қарзни кечирганда ҳисобланган фоизлар суммалари ҳисобдан чиқарилди

 

9390-«Бошқа операцион даромадлар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар»

 

 

3

Ундирилган лизинг объектини бошқа юридик шахсга сотиш операцияси улгуржи савдога кирадими?

Улгуржи савдо – тижорат мақсадида фойдаланиш ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун нақд пулсиз ҳисоб-китоб шаклида сотиб олинадиган товарларни реализация қилиш. «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг ­3-моддасига мувофиқ, тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускорлик фаолиятидир. У ёки бу фаолиятни тадбиркорлик деб топиш учун 2 та ҳолат мавжуд бўлиши – даромад топишга қаратилган ҳаракатлар системали равишда содир этилиши ва бундай фаолият асосий, яъни касб фаолияти сифатида амалга оширилиши шарт (ОС Пленумининг 11.12.2013 йилдаги 20-сон қарорининг 3-банди).

Юқоридагилардан келиб чиқилса, инвестиция активини (олиб қўйилган лизинг мол-мулкини) реализация қилиш бўйича бир марталик операция улгуржи савдо обороти деб тан олинадиган оборотга олиб келмайди. Тегишинча, ушбу вазиятда улгуржи савдога лицензия олиш керак эмас. Бироқ бундай ҳолат мунтазам такрорланадиган бўлса, мол-мулк реализация қилинганини улгуржи савдо деб ­эътироф этиш хатари катта бўлади.

 

4

Олиб қўйилган лизинг мол-мулкининг сотилиши бошқа активларнинг чиқиб кетиши деб таснифланади ва ушбу операциядан тушган даромадлар бошқа даромадларга киритилади. ЯСТ тўловчилари учун бошқа даромадлар Солиқ кодексининг 132-моддасига мувофиқ солиқ солинадиган базага киритилади. Ушбу моддага биноан асосий воситалар ва бошқа мол-мулк чиқиб кетишидан даромадлар бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган чиқиб кетишдан фойда сифатида Солиқ кодексининг ­133-моддасига асосан белгиланади.

Ушбу вазиятда келтирилган шартли рақамлардан келиб чиқилса, олиб қўйилган лизинг мол-мулкининг чиқиб кетиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

 

Кт 0800-«Капитал қўйилмалар» – 1 000 минг сўм

Дт 9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» – 1 000 минг сўм;

 

Кт 9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» – 1 000 минг сўм

Кт 9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда» – 400 минг сўм

Дт 4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар» – 1 400 минг сўм.

 

Шу тариқа, олиб қўйилган лизинг мол-мулкини реализация қилишдан даромад 400 минг сўмни ташкил этади. Бу сумма – асосий фаолият тури учун белгиланган ставкада ЯСТ солинадиган бошқа даромад. Сизнинг ҳолатда имтиёзли фаолият тури сифатида лизинг бўйича хизматларнинг реализация қилиниши умумий реализация суммасида 80% ва ундан ортиқни ташкил этса, бошқа даромадлар ҳам имтиёз таъсири остига тушади.

 

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2099 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика