Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 33 / Солиқ солиш

Оширишга йўл қўйилади

 

Қурилиш ташкилотиЯСТ тўловчисига тендер савдоларида (молиявий таклифни баҳолашда) ҚҚС ўрнига Қурилиш соҳасидаги фаолиятни мониторинг қилиш ва лицензиялаш бўйича республика комиссиясининг 6.02.2009 йилдаги 05/23-16-сон баённомасига ­1-иловага кўра 17,5 %га қўпайтириш мажбуриятини қўймоқдалар.

Қурилиш ташкилотига тендерда объект қийматитанловдаги таклиф нархини 17,5%га оширишга ҳақлимилар? Бунинг учун муайян асословчи ҳужжатлар бўлиши зарурми?

А.Волков,

ИЧТБ бошлиғи.

 

– Ҳа, агар объект қурилиши марказлаштирилган манбалардан молияланса, танловдаги таклиф нархининг бундай оширилиши тўғри бўлади.

Кўрсатилган фоизни қўллаш тартиби Пудрат қурилиш ишларини бажаришга танлов савдоларида иштирокчилар – даъвогарларга солиқ солиш хусусиятига қараб марказлаштирилган молиялаш манбалари ҳисобига объектлар қурилишининг бошланғич қийматини шакллантириш механизмига тушунтиришлар (Қурилиш соҳасидаги фаолиятни мониторинг қилиш ва лицензиялаш бўйича республика комиссиясининг 6.02.2009 йилдаги 05/23-16-сон баённомасига 1-илова) билан белгиланган.

Қурилиш қийматини ошириш фоизи ҚҚС ставкаси айирув ЯСТ ставкасининг 50%и сифатида белгиланади (2016 йилда: 20% – 5% / 2 = 17,5%). Бунда тендер иштирокчилари қуйидагилар бўлса, ушбу фоиз қўлланади:

фақат ЯСТ тўловчи ташкилотлар бўлса. Шунда унинг натижаларига кўра ғолиб таклиф этган объект қиймати 17,5%га ошади;

ҳам ЯСТ тўловчилари, ҳам ҚҚС тўловчилари. Шунда ғолиб – ЯСТ тўловчиси учун у таклиф этган объект қиймати 17,5%га ошади.

Тушунтиришларда назарда тутилишича, ишлар қийматининг оширилиши пудратчи – ЯСТ тўловчисига қуйидагиларни қоплаш имконини беради:

ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда сотиб олинган қурилиш материаллари ва ускуналари бўйича тўланган ҚҚС суммасини;

умумбелгиланган солиқ тўловлари билан солиштирганда ЯСТ суммасининг нисбатан ошишини.

Қонун ҳужжатларида ошириш фоизини қўллаш ҳуқуқини берувчи муайян ҳужжатларнинг тақдим этилиши назарда тутилмаган.

Фуқаролик кодексининг 636-моддасида белгиланишича, пудрат шартномасида бажариладиган ишнинг баҳоси кўрсатилади. У пудратчининг чиқимларини ва унга тўланадиган ҳақни ўз ичига олади. Ишнинг баҳоси смета тузиш йўли билан аниқланади. Пудратчининг амалдаги харажатлари иш баҳосини аниқлаш вақтида (смета тузилаётганда) назарда тутилган харажатлардан кам бўлган ҳолларда, башарти буюртмачи пудратчининг тежами бажарилган иш сифатига таъсир этганлигини исботлай олмаса, пудратчи ишлар учун пудрат шартномасида кўрсатилган баҳо бўйича ҳақ олиш ҳуқуқини сақлаб қолади (ФКнинг 637-моддаси).

Шу тариқа, буюртмачи билан пудратчи ўртасида келишилган сметада, демак, пудрат шартномасида ҳам ишлар қиймати 17,5%га оширилиши назарда тутилса, у ҳолда пудратчи ушбу фоизни Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) ҳақидаги маълумотнома-ҳисобварақ-фактурада (ВМнинг 21.05.2004 йилдаги 02-5-56-сон баённома қарори билан тасдиқланган) ҳам қўллашга ҳақли бўлади.

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2137 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика