Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 33 / Солиқ солиш

Самолётларга хизмат кўрсатиш – ҚҚСсиз

 

Корхонааэропорт МАК ва хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемаларига ерда хизмат кўрсатиш бўйича хизматларни кўрсатади. Тузилган шартномалар бўйича хорижий авиакомпаниялар хизматлар ҳақини чет эл валютасида тўлайдилар.

ЎзР Солиқ кодексининг 212-моддасига мувофиқ, хорижий авиакомпаниялар ҳаво кемаларига ерда хизмат кўрсатиш бўйича хизматларга ноль даражали ставкада ҚҚС солиш мумкинми?

З.Матсалаева,

ФЭХ бошлиғи.

 

– Солиқ кодексининг 212-моддасида фақат товарларнинг экспорти бўйича ноль даражали ставка қўлланиши назарда тутилган. Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан товарларнинг олиб чиқилиши товарларни экспорт қилиш ҳисобланади.

Солиқ кодексининг 22-моддасига мувофиқ, ишларни (хизматларни) экспорт қилиш – ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) жойидан қатъи назар Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахси томонидан чет давлатнинг юридик ёки жисмоний шахси учун ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш. Яъни сизнинг ҳолатда аэропорт экспорт хизматларини кўрсатади.

Шу тариқа, экспорт хизматлари бўйича ҚҚС ставкасини қўллаётганда Солиқ кодексининг 212-моддасига амал қилишингиз мумкин эмас.

Хизматларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон бўлса, хизматларни кўрсатиш ҚҚС бўйича солиқ солинадиган оборот ҳисобланади (Солиқ кодексининг 202-моддаси), Солиқ кодексининг 208–210-моддаларига мувофиқ ҚҚСдан озод қилинган хизматлар бундан мустасно.

Кўчар мулкка техник хизмат кўрсатиш бўйича хизматларни реализация қилиш жойи ушбу мол-мулк жойлашган жой деб эътироф этилади (Солиқ кодексининг 202-моддаси), сизнинг ҳолатда бу – Ўзбекистон Республикаси.

Бироқ Солиқ кодексининг 208-моддаси 14-бандига асосан, ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш юзасидан бевосита республика аэропортларида ва Ўзбекистоннинг ҳаво бўшлиғида амалга ошириладиган хизматлар, шу жумладан аэронавигация хизмати ҚҚСдан озод этилган.

Шу тариқа, ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича хизматларга ҚҚС солинмайди.

Бироқ шуни эътиборга олингки, солиқ солинмайдиган оборотни амалга ошириш мақсадида сотиб олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҚҚСни ҳисобга қабул қила олмайсиз (Солиқ кодексининг ­219-моддаси 2-банди).

Солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган оборотлар мавжуд бўлганда ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси Солиқ кодексининг 221-моддасига мувофиқ тўловчининг танловига биноан алоҳида-алоҳида ва (ёки) мутаносиб усулда аниқланади.

 

Лилия ХИСМАТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2034 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика