Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 33 / Солиқ солиш

Даромадга қараб солиқ

 

Корхона жисмоний шахсга молиявий қарз берди. Шартномага кўра қарздор қарзнинг асосий суммасини қайтараётганда қарз берувчига қарздан фойдаланганлик учун ҳақнинг шартли суммасини тўлаши шарт.

Фоизларни улгуржи савдо корхонаси (ЯСТ тўловчиси) олса, уларни жисмоний шахс тўласа, улардан солиқ қандай тўланади?

Л.Медведева,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Солиқ кодексининг 156-моддасига мувофиқ, дивидендлар ва фоизларга тўлов манбаида солиқ солинади.

Солиқ кодексининг 165-моддасида белгиланишича, юридик шахслардан тўлов манбаида олинадиган фойда солиғини юридик шахслар дивидендлар ва фоизларни тўлаш пайтида ушлаб қолишлари шарт.

Солиқ кодексининг 132-моддаси 14-бандига кўра, дивидендлар ва фоизлар товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа даромадларга киради.

Шунингдек Солиқ кодексининг 353-моддасига мувофиқ, турли солиқ солиш объектлари ва (ёки) ЯСТ ставкалари белгиланган бир неча фаолият турлари билан шуғулланадиган ЯСТни тўловчилар шу фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари ҳамда солиқ тўловчиларнинг тегишли тоифалари учун белгиланган ставкалар бўйича ЯСТни тўлашлари керак. Бунда Солиқ кодексининг 132-моддасида кўрсатилган бошқа даромадларга асосий (соҳа) фаолият тури учун белгиланган ЯСТ ставкалари бўйича солиқ солинади.

Шундан келиб чиқилса, жисмоний шахсдан фоизлар кўринишида олинган даромад юридик шахснинг бошқа даромади ҳисобланади ва унга асосий фаолият тури учун белгиланган ЯСТ ставкаларида солиқ солиниши керак.

Бунда корхона қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ягона солиқ тўлови бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиши шарт.

 

Эркин ГАДОЕВ,

ДСҚ раисининг ўринбосари.

Прочитано: 2017 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика