Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 33 / Жавоб берамиз

Муассиснинг қарорига кўра

 

МЧЖнинг ягона муассиси – жисмоний шахс (ЎзР резиденти) устав фондини камайтириш ҳақида қарор қабул қилди. Ушбу камайтириш иштирокчининг чиқиши билан боғлиқ эмас.

МЧЖ (иштирокчи чиқмасдан) ўз устав фондини камайтиришга ҳақлими? Қандай ҳолларда ва қайси асосларга кўра? Қандай бухгалтерия проводкаларини бажариш керак, яъни бўшаган маблағлар суммаси қаерга киритилади?

О.Горбунова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

МЧЖ муассиснинг хоҳишига кўра жамият устав фондини (устав капиталини) унинг номинал қийматини камайтириш йўли билан камайтиришга ҳақлидир.

Ушбу ҳуқуқ «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддаси билан мустаҳкамланган. Мазкур моддада жамият ўз устав фондини камайтириши шарт бўлган ҳоллар ҳам назарда тутилган.

Бунда жамият Қонуннинг ­14-моддаси билан МЧЖ учун белгиланган энг кам миқдордан кам этиб устав фондининг миқдорини камайтиришга ҳақли эмас. Жамият устав фондининг миқдори жамиятни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этиш санасидаги ҳолатга кўра қонун ҳужжатларида белгиланган ЭКИҲнинг 40 бараваридан кам бўлмаслиги лозим.

Шуни ҳам ҳисобга олиш лозимки, айрим фаолият турлари билан шуғулланувчи корхоналар учун қонун ҳужжатлари билан устав фондларининг бошқа энг кам миқдорлари назарда тутилиши мумкин. Масалан, улгуржи савдо фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар учун устав фонди ЭКИҲнинг камида 3 500 баравари миқдорида бўлиши керак (ВМнинг 5.11.2005 йилдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомнинг 9-банди).

Жамиятнинг устав фонди унинг иштирокчилари улушларининг номинал қийматидан ташкил топади. Жамият иштирокчисининг устав фондидаги улуши миқдори фоизда ёки каср кўринишида (улуши номинал қийматининг УФга нисбати) белгиланади.

МЧЖ яккабошчилик асосидаги муассиси улушининг миқдори – 100%. Устав фонди камайтирилганда фақат улушнинг номинал қиймати ва жамият устав фондининг миқдори ўзгаради. Бунда улушининг ҳақиқий қиймати ўзгармайди. Бу ҳолда муассисда солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Муассис бўшаган маблағлардан қандай фойдаланишни ўзи ҳал этади. У ўз улушини шакллантиришда қўшган маблағларни олиб қўйиши ёки уларни корхонага текинга қолдириши мумкин.

 

1. Муассис олдидаги мажбуриятларнинг сўндирилишини бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттириш лозим:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

21-сон БҲМС бўйича ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

Асос

 

дебет

 

кредит

 

Устав фонди камайтирилиши муносабати билан муассис улушининг номинал қиймати бўйича унинг олдидаги мажбурият акс эттирилган

 

8330-«Пай ва улушлар»

 

6620-«Чиқиб кетаётган муассисларга улушлари бўйича қарз»

 

Муассиснинг қарори

 

Муассис олдидаги мажбурият сўндирилган

 

6620-«Чиқиб кетаётган муассисларга улушлари бўйича қарз»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Банк кўчирмаси

 

 

 

2. Агар муассис ўз улушини камайтириш ҳисобига маблағларни олиб қўймасдан, балки уларни корхона тасарруфида қолдирса, бухгалтерия проводкалари қуйидагича бўлади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

21-сон БҲМС бўйича ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

Асос

 

дебет

 

кредит

 

Муассис улушининг номинал қиймати бўйича унинг олдидаги мажбурият акс эттирилган (устав фондини камайтириш суммасига)

 

8330-«Пай ва улушлар»

 

6620-«Чиқиб кетаётган муассисларга улушлари бўйича қарз»

 

Муассиснинг қарори

 

Мажбуриятни ҳисобдан чиқаришдан бошқа даромаднинг тан олиниши акс эттирилган

 

6620-«Чиқиб кетаётган муассисларга улушлари бўйича қарз»

 

9360-«Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар»

 

 

Бу ҳолда корхона муассис олдидаги мажбуриятлар ҳисобдан чиқарилишидан бошқа даромадни тан олади ва фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда ялпи даромадга (Солиқ кодексининг ­129-моддаси) ёки ЯСТ бўйича солиқ солинадиган объектга (Солиқ кодексининг 355-моддаси) киритади.

Берилган ахборотда илгари дивидендлар капиталлаштирилганлиги ва тўлов манбаида дивидендлар тарзидаги даромад солиғи бўйича имтиёзлар қўлланганлиги айтилмаган. Солиқ кодексининг 179-моддаси 19-бандига мувофиқ, кўрсатилган имтиёз қўлланилганидан сўнг бир йил ичида иштирокчига улушининг бир қисми тўланганда иштирокчига тўланадиган даромадга тўлов манбаида 10%лик ставкада солиқ солиниши керак.

 

Анжелика НАМ, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1892 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика