Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 33 / Жавоб берамиз

Импорт – олиб сотувчида ҳам импорт

 

Корхона Маҳаллийлаштириш дастури қатнашчиси ҳисобланади. Ишлаб чиқаришда компонентлардан бири сифатида маҳаллий етказиб берувчидан сотиб олинган импорт хом ашёдан фойдаланишни режалаштиряпмиз. Ушбу етказиб берувчи корхонага ИМ-40 БЮДни ва қуйидаги мазмундаги калькуляцияни тақдим этади:

1) БЮД бўйича божхона (контракт) баҳоси – 1 000 000 сўм;

2) импорт бўйича ҚҚС – 200 000 сўм;

3) божхона расмийлаштируви – 2 000 сўм;

4) савдо устамаси (20%) – 240 400 сўм; жами – 1 442 400 сўм.

Маҳаллий етказиб берувчидан импорт хом ашёни сотиб олган ҳолатда маҳаллийлаштириш даражасини ҳисоблаётганда унинг савдо устамасини (20%) импортга киритмай, маҳаллий харажатларга киритиш мумкинми? Ёки бутун сумма импорт хом ашё деб ҳисобланадими?

А.Нажмиддинов,

бош бухгалтер.

 

– Хом ашё маҳаллий етказиб берувчидан сотиб олинганига қарамай, у импорт хом ашёга киритилиши керак.

Маҳаллийлаштириш лойиҳаси паспортига (ВМнинг 21.07.2010 йилдаги 154-сон қарори билан тасдиқланган Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга 6-илова) изоҳнинг 3-бандида ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилганлиги даражасини ҳисоблаш формуласи келтирилган:

Мд = (1 – И / Т) х 100%, бунда 0 < И < Т, бу ерда:

Мд – маҳсулот маҳаллийлаштирилганлиги даражаси, % да;

И – импорт қилинаётган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмларнинг сўмдаги валюта қиймати (божхона тўловлари ҳам киради);

Т – маҳсулот бирлигининг ишлаб чиқариш таннархи, сўмда.

Бунда маҳаллий етказиб берувчилардан сотиб олинадиган импорт хом ашё маҳаллий хом ашёга киритилмаслиги кераклиги эслатиб ўтилган.

Ҳақ эвазига харид қилинган товар-моддий захираларнинг (ТМЗ) таннархи қопланадиган солиқлар чегирилган ҳамда ТМЗни харид қилиш билан боғлиқ бўлган харажатлар қўшилган ҳолда, уларнинг харид қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга мувофиқ етказиб берувчига тўланадиган сумма тариқасида аниқланади (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»нинг 16-банди).

Харид қилинган ТМЗ таннархига, бошқалар қатори, божхона божлари ва йиғимлари, уларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган солиқ ва йиғимлар суммалари (агар улар қопланмаса), шунингдек уларни сертификатлаш ва етказиб бериш бўйича харажатлар киритилади (4-сон БҲМСнинг 13-банди).

Шу тариқа, маҳаллий етказиб берувчилардан харид қилинадиган импорт хом ашё қиймати етказиб бериш шартномаси билан белгиланади (келтирилган мисолда – 1 442 400 сўм). Ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилганлиги даражасини ҳисоблашда бундай хом ашё импорт хом ашёга киритилади.

 

Анжелика НАМ, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1867 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика