Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 27 / Божхона

БЮДсиз, кирим ордери бўйича

Менга почта орқали Грециядан ўз эҳтиёжим учун металл идишда 20 л зайтун мойини жўнатдилар. Божхона уни ушлаб қолди, унга ҳақ тўлаш керак дейишяпти. Қандай бож ва йиғимларни тўлаш керак бўлади?

Зуля Ш.

 

– Божхона кодексига мувофиқ, зайтун мойи божхона чегараси орқали олиб ўтилганда қуйидаги божхона тўловлари тўланади:

божхона божи – 5% (Президентнинг 5.08.2009 йилдаги ПҚ-1169-сон қарорига 1-илова);

қўшилган қиймат солиғи – 20% (Солиқ кодексининг 206-моддаси);

божхона йиғими – божхона қийматининг 0,2%и, бироқ 25 АҚШ долларидан кам ва 3 000 АҚШ долларидан кўп эмас (ВМнинг 30.04.1999 йилдаги 204-сон қарори).

БКнинг 169-моддасига мувофиқ, жисмоний шахсларнинг нотижорат мақсадларида халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юбориладиган, қиймати ва (ёки) миқдори товарларни божсиз олиб кириш нормаси ва акциз солиғи солинмайдиган олиб кириш нормасидан ортиқ бўлган товарларнинг ортиқ қисми учун божхона тўловлари қўлланилади.

Жисмоний шахсларнинг манзилига нотижорат мақсадларда юбориладиган, Умумжаҳон почта иттифоқининг ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатларга БЮД сифатида қаралиши сабабли (БКнинг 167-моддаси) божхона юк декларациясини бериш талаб қилинмайдиган товарлар бўйича божхона тўловлари божхона органлари томонидан божхона кирим ордеридан фойдаланган ҳолда ҳисобланади.

 

Ҳужжат тили билан

«Қуйидагиларга:

а) жисмоний шахсларнинг манзилига нотижорат мақсадларда, шунингдек юридик шахслар манзилига халқаро почта жўнатмаларида юбориладиган, қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваригача бўлган миқдордаги товарлар учун - Умумжаҳон почта иттифоқининг ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатларга;

б) жисмоний шахсларнинг манзилига нотижорат мақсадларда, шунингдек юридик шахсларнинг манзилига халқаро курьерлик жўнатмаларида юбориладиган, қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваригача бўлган миқдордаги товарлар учун - тижорат ҳужжатларига божхона декларацияси сифатида қаралади.

Қолган ҳолларда халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юбориладиган товарларни декларациялаш божхона юк декларациясини бериш орқали амалга оширилади».

БКнинг 167-моддаси.

 

Уни тўлдириш ва божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш божхона органининг мансабдор шахси томонидан амалга оширилади.

Шу тариқа, божхона юк декларациясини бериш талаб қилинмайдиган товарларга божхона тўловлари суммаларини ҳисоблаб чиқариш Умумжаҳон почта иттифоқининг ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатларда ва божхона мақсадлари учун фойдаланиладиган тижорат ҳужжатларида кўрсатилган товарларнинг қиймати тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилади. Бундай маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, товарларнинг божхона қиймати божхона органи томонидан БКга мувофиқ аниқланади.

Божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш ва уларни тўлаш БКнинг VIII бўлимида белгиланган тартибда амалга оширилади. Божхона тўловлари ҳисобланган товарларни ўз ичига олган халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари ваколатли шахсга улар тўланганидан кейин берилади.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

 

Прочитано: 1974 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика