Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 27 / Солиқ солиш

Инвестицияларни дивидендларга ўтказмайсиз

 

ЯСТ тўловчи корхонанинг ҳисоб-китоб рақамида пул маблағлари йўқ, ҳисобварақ картотекада. Муассис уни сўндириш учун унга бир неча марта маблағ ўтказган.

Муассиснинг қарорига асосан устав фондини оширмасдан, унинг бадалларини 5800-«Қисқа муддатли инвестициялар» бухгалтерия ҳисобварақларига киритиб, дивидендларни уларнинг суммасига ошириш мумкинми?

Г.Дурдиева,

МЧЖ бухгалтери.

– 5800-ҳисобварақларда ҳисобга олинадиган жорий (қисқа муддатли) инвестициялар – асосан 1 йил давомида қайтарилиши мўлжалланаётган қимматли қоғозларга (акциялар, давлат заёмларининг фоизли облигациялари, бошқа корхоналарга берилган қарзлар, векселлар ва ҳ.к.) инвестициялар (қўйилмалар). Булар пул маблағларидан кейин энг ликвид активлар ҳисобланади, сабаби уларни жуда тез пулга айлантириш мумкинлиги кўзда тутилади. Шу боис улар қисқа муддатли деб номланади. Ушбу инвестициялар қуйидаги ҳисобварақларда ҳисобга олинади*:

5810-«Қимматли қоғозлар»;

5830-«Берилган қисқа муддатли қарзлар»;

5890-«Бошқа жорий инвестициялар».

Муассис картотекани сўндириш учун корхонанинг ҳисоб-китоб рақамига киритган пул маблағлари қисқа муддатли инвестициялар ҳисобланмайди.

Солиқ кодексининг 22-моддаси ва «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, дивидендлар солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин жамият тасарруфида қоладиган соф фойдасидан тўланади. Қўйилган инвестициялар суммасига дивидендларни ошириб бўлмайди.

Уларни бадал сифатида киритаётганда тўлов мақсадини кирим ҳужжатининг «Тўлов мақсади» устунида қайд этиб белгилаш лозим эди. 3 хил шаклни қўллаш имкони мавжуд:

корхонанинг УФни ошириш. Корхонанинг жами даромадига кирмайди, айни шу сабабли унга солиқ солинмайди (Солиқ кодексининг 129-моддаси);

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Муассисларнинг улушлари суммалари пул маблағлари кўринишида келиб тушгани акс эттирилди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

6630-«Устав капиталига улушлар бўйича муассислар олдидаги қарз»

 

 

 

 

Муассиснинг қўшимча улушлари суммасига устав капитали оширилганлиги акс эттирилди

 

6630-«Устав капиталига улушлар бўйича муассислар олдидаги қарз»

 

8330-«Пай ва улушлар»

 

 

вақтинча ва қайтариш шарти билан пул маблағлари бериш (қарз). Ушбу вариантда пул қарзга берилади. Фуқаролик кодексининг 732-моддаси 1-қисмига асосан, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни қайтариб бериш мажбуриятини олади. Фоизсиз қарз шартномасига кўра пул бериш шартномада белгиланган муддатга текинга олинган мулк ҳисобланади ва амалиётда унга ЯСТ солинади. Унинг солиқ солинадиган базаси МБнинг қайта молиялаш ставкаси бўйича қарз маблағларидан фойдаланганлик учун «олинмаган» фоизлар сифатида ҳисобланади;

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Қисқа муддатли қарзлар олинди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

6820-«Қисқа муддатли қарзлар»

 

Қисқа муддатли қарзлар сўндирилди

 

6820-«Қисқа муддатли қарзлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

ҳисоб-китоб рақамини текинга тўлдириш учун бадал (молиявий ёрдам). Кирим ҳужжатларида ушбу сумма «Корхонанинг айланма маблағларини тўлдириш» сифатида қайд этилади. Муассиснинг бу тарзда молиялаши бошқа даромад ҳисобланади ва корхонанинг ялпи тушуми таркибида унга ЯСТ солинади.

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Текинга олинган пул маблағлари акс эттирилди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

9380-«Текин қайтарилмайдиган молиявий ёрдам»

 

 

Неля ВАЛИНИНА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1772 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика