Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 27 / Амалий бухгалтерия

Ортиқча тўлов қандай қайтарилади

 

Бир неча ой давомида иш ҳақини ҳисоблаб ёзилганидан кўра кўпроқ миқдорда тўлашди. Фарқни ташкилот харажатларига киритиш ва ойлар бўйича солиқ солиш мумкинми? Ёки аниқланган сана бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиш керакми? Бу қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилади? Ёки ортиқча тўланган суммани иш ҳақидан ушлаб қолиш лозимми?

Г.Эргашева,

МЧЖ бухгалтери.

Сизнинг ҳолатингизни қуйидаги усуллар билан ҳал этиш мумкин.

 

I. Ортиқча тўланган суммани иш ҳақидан ушлаб қолиш

Меҳнат кодексининг 164-моддасига мувофиқ, ходимнинг розилигидан қатъи назар, бошқа ҳолатлар қатори, ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади. Бундай ҳолда иш берувчи ҳақ тўлаш нотўғри ҳисоблаб чиқарилган кундан бошлаб 1 ойдан кечиктирмасдан қарзни ушлаб қолиш ҳақида фармойиш беришга ҳақлидир. Агар бу муддат ўтиб кетган бўлса ёки ходим ушлаб қолишни асоссиз ёки миқдорини нотўғри деб ҳисобласа, у ҳолда қарз суд тартибида ундирилади.

Ушланмаларнинг умумий миқдори ходимга тўланадиган меҳнат ҳақининг 50%идан ошиши мумкин эмас. Улар ходимнинг солиқ солинадиган даромадини камайтирмайди ҳамда ЖШДС ва суғурта бадали ушланганидан кейин иш ҳақи суммасидан амалга оширилади.

 

МИСОЛ

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

сўм.

21-сон БҲМС бўйича ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар

 

дебет

 

кредит

 

Ортиқча тўлов ҳосил бўлган 6710-ҳисобварақ сальдоси акс эттирилди

 

100 000

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

 

 

 

 

Реализация қилиш билан банд бўлган ходимга иш ҳақи ҳисоблаб ёзилди

 

880 000

 

9410-«Сотиш харажатлари»

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

 

Ҳисоб-китоб қайдномаси

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва суғурта бадаллари ушлаб қолинди

 

77 968

66 000

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар»

Иш ҳақидан ушланмалар қайдномаси

 

Кассадан иш ҳақи суммаси тўланди

 

636 032

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

 

Тўлов қайдномаси

 

 

II. Ортиқча тўланган суммани қайтариш

Корхона ходими ортиқча олинган иш ҳақи суммасини корхона кассасига ёки ҳисоб-китоб рақамига ўзи киритиши ҳам мумкин.

Корхона кассасига нақд пул тушуми бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув вазифаларини бажарувчи шахс имзолаган кирим касса ордери билан расмийлаштирилади. Унга тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади. Сизнинг ҳолатда бу ортиқча тўлов тўланиши сабабларига қараб раҳбарнинг фармойиши ёки ходимнинг аризаси бўлиши мумкин. Касса операцияларини бажариш ва расмийлаштириш тартиби Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари (АВ томонидан 22.06.2015 йилда 2687-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланади.

Иш ҳақи ортиқча тўланганлиги ҳисобига корхона олдида юзага келган қарзни сўндириш ҳисобига кассага келиб тушган, ходимдан олинган сумма ҳисоб-китоб рақамига қайд этиш учун хизмат кўрсатувчи банкка топширилиши шарт (Қоидаларнинг 8-банди).

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, сўм

 

21-сон БҲМС бўйича ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар

 

дебет

 

кредит

 

Ходимга ортиқча тўланган иш ҳақи суммаси корхона кассасига келиб тушди

 

100 000

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

 

Касса ҳисоботи, кирим касса ордери, ходимнинг аризаси

 

Ходимдан кассага олинган сумма ҳисоб-китоб рақамига топширилди

 

100 000

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

 

Кассирнинг ҳисоботи, чиқим касса ордери, топширганлик ҳақида эълон, банк кўчирмаси

 

 

Неля ВАЛИНИНА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2408 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика