Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 27 / Амалий бухгалтерия

2-сон шакл – бадаллар учун эмас

 

Жамоат ташкилотининг аъзолик бадаллари «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» 2-сон шаклининг қайси сатрида акс эттирилади?

Н.Иванова,

бош бухгалтер.

 

– «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуннинг 29-моддасига мувофиқ, нодавлат нотижорат ташкилотининг (бундан кейин – ННТ) мол-мулкини шакллантириш манбалари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:

кириш ва аъзолик бадаллари, агар улар уставда назарда тутилган бўлса;

муассислардан, қатнашчилардан (аъзолардан) бир маротаба ва мунтазам равишда келадиган тушумлар;

ихтиёрий мулкий бадаллар ва эҳсонлар;

тадбиркорлик фаолиятидан олинган, фақат устав мақсадлари учун ишлатиладиган даромадлар (фойда);

қонунларда тақиқланмаган бошқа тушумлар.

ННТнинг барча мол-мулки ташкилот барпо этилишига сабаб бўлган мақсадларга эришиш учун қўлланилади. Демак, аъзолик бадаллари – мақсадли маблағлар. Бухгалтерия ҳисобида уларнинг ННТга келиб тушиши 8830-«Аъзолик бадаллари» ҳисобварағи кредити бўйича пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан корреспонденцияда акс эттирилади.

Мақсадли маблағлардан сметада назарда тутилган харажатлар учун фойдаланилиши 8830-ҳисобварақ дебетида акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Аъзолик бадалларининг келиб тушиши акс эттирилди

 

Пул маблағларини ҳисобга олувчи 5010–5530-ҳисобварақлар

 

8830-«Аъзолик бадаллари»

 

Мақсадли маблағларнинг сарфланиши акс эттирилди:

ходимларнинг иш ҳақи;

ижтимоий суғуртага ажратмалар;

товар-моддий харажатлар;

сметада назарда тутилган бошқа харажатлар

8830-«Аъзолик бадаллари»

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар»

1000-«Материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар»

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

  Юқоридаги проводкалардан кўринишича, аъзолик бадаллари келиб тушганда ва сарфланганда даромадлар ва харажатлар ҳисобварақлари (АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»нинг IX бўлими) қўлланмаган. Демак, «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» 2-сон шаклида (АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган) аъзолик бадаллари акс эттирилмайди. Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботда ННТнинг ташкилот устави билан тақиқланмаган тадбиркорлик фаолиятидан кўрган даромадлари ва харажатлари акс эттирилади.

 

Надежда ГУШЧИНА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2289 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика