Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 27 / Жавоб берамиз

Неустойка суммаларини тасарруф этишга доир

 

Тошкент вилояти ҳокимлигининг муассаса шаклидаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси фойдасига ундирилган неустойка суммаларидан қайси мақсадларда фойдаланиш мумкинлигини тушунтириб берсангиз.

С.Қосимов.

 

– Объектларни марказлаштирилган манбалар ҳисобига қуришда ягона буюртмачи хизмати тўғрисида намунавий низомнинг (ВМнинг 12.09.2003 йилдаги 395-сон қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – Намунавий низом) 2-бандига мувофиқ буюртмачи хизмати функциялари буюртмачиларнинг минтақаларда фаолият кўрсатаётган бюджетдан таъминланувчи хизматларини (КҚББ, КҚБ, КҚБ ва бошқалар) ягона орган тарзида бирлаштириш негизида юридик шахс сифатида ташкил этиладиган инжиниринг компаниялари томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 4-моддасига асосан давлат функцияларини амалга ошириш учун белгиланган тартибда давлат ҳокимияти органларининг қарорига кўра ташкил этилган, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақлаб туриладиган нотижорат ташкилот бюджет ташкилотидир.

Хатингизда компаниянгизнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли муассаса эканлиги маълум қилинган. Фуқаролик кодексининг 76-моддасига асосан бошқарув, ижтимоий-маданий вазифаларни ёки тижоратчиликдан иборат бўлмаган бошқа вазифаларни амалга ошириш учун мулкдор томонидан ташкил этилган ва тўла ёки қисман молиявий таъминлаб туриладиган ташкилот муассаса ҳисобланиши белгиланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, бюджет ташкилоти қуйидаги белгиларга эга бўлиши лозим:

1) давлат ҳокимияти органларининг қарорига кўра ташкил этилиши;

2) давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақлаб турилиши;

3) нотижорат ташкилот бўлиши.

Намунавий низомнинг 1-бандида объектларни марказлаштирилган манбалар ҳисобига қуришда ягона буюртмачи хизмати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, республикамизнинг айрим вазирлик ва идоралари томонидан ташкил этилиши назарда тутилган. Шундай экан, компаниянгиз бюджетдан таъминланувчи ташкилот ҳисобланади.

Шу билан бирга Намунавий низомнинг 15-бандига мувофиқ компания таъминоти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар томонидан тасдиқланган ҳамда белгиланган тартибда молия органида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметасига мувофиқ унга ажратилган давлат капитал қўйилмалари ҳисобига амалга оширилиши белгиланган.

Таъкидлаб ўтилганлардан келиб чиқадики, компаниянгиз мақоми Бюджет кодексининг 4-моддасида бюджет ташкилотларига берилган таърифга тўғри келади. Компаниянгиз бюджет ташкилоти ҳисобланиши сабабли сиз неустойка суммасидан қайси мақсадда фойдаланиш масалаларини ҳал этишда Бюджет ташкилотлари даромадлари ва харажатларининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги низомга (молия вазирининг АВ томонидан 13.11.2012 йилда 74-сон буйруғи билан тасдиқланган) асосан иш юритишингиз мақсадга мувофиқ.

 

Жўрабек МУРОТОВ,

“Norma Online” эксперти.

Прочитано: 2160 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика