Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 27 / Солиқ солиш

Ютуқли ўйин – лотерея эмас

 

Ташкилотимиз биз сотиб олган совринларнинг ютуқли ўйини бўйича лотерея ўтказади. Лотерея ютуғи жисмоний шахснинг солиқ ушланадиган даромади ҳисобланадими? Ушбу операцияларни корхонанинг бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак?

В.Матеркина,

МЧЖ бош бухгалтери.

– Сўзни лотереялар ташкил этиш лицензияланадиган фаолият тури ҳисобланишидан бошлаймиз (ВМнинг 16.07.2003 йилдаги 314-сон қарори билан тасдиқланган Лотереялар ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низом). Бироқ Низомнинг 1-бандига мувофиқ, муайян товарлар ва хизматлар истеъмолчилари ўртасида сотувларни рағбатлантириш, компания ва унинг маҳсулотларини қўшимча реклама қилиш мақсадида, ўйинда қатнашганлик учун қўшимча ҳақ ундирилмасдан ўтказиладиган пул-буюм ютуқлари ўйинлари лицензияланмайди. Реклама мақсадида ютуқли ўйин ўтказиш лотерея ҳисобланмайди, сабаби харидорлар унда текинга иштирок этадилар. Айни пайтда лотереяда ўйинчига пул эвазига ютуқли ўйинда иштирок этиш ҳуқуқини сотиш назарда тутилади.

Шу сабабли тадбирингизни лицензиясиз фаолият юритиш деб қабул қилмасликлари учун компания мазкур ютуқли ўйиннинг ташкил этилиши реклама тусига эгалигини исботлай олиши мақсадида уни ҳужжатлар билан тўғри расмийлаштириш зарур. Бунинг учун совринларнинг ютуқли ўйини (лотереяси эмас) ўтказилиши ҳақида раҳбарнинг буйруғини расмийлаштирамиз. Унда қуйидагилар кўрсатилади:

совринларнинг ютуқли ўйини ўтказилиши санаси, жойи ва мақсади (реклама тусига эгалиги);

унинг ташкил этилиши учун жавобгар шахслар;

совринлар сифатида тақдим этилиши мўлжалланаётган товарлар рўйхати;

ютуқли ўйин ўтказиш шартлари;

ютуқли ўйинлар ўтказилиши ҳақидаги ахборотни иштирокчилар эътиборига етказиш усуллари;

унинг якунларини чиқариш учун комиссия (масъул шахслар) таркиби.

Ютуқли ўйин ўтказилганидан сўнг унинг натижалари ҳақида комиссия қарори расмийлаштирилади. Унда совғалар тақдим этиладиган аниқ жисмоний шахслар қайд этилиши сабабли тақдим этиладиган совринлар қийматини реклама харажатларига (9410-«Сотиш харажатлари» ҳисобварағига) киритиб бўлмайди. Реклама кампанияси ўтказилиши ҳақидаги раҳбарнинг буйруғи, масъул шахсларнинг намуналар ва сувенирлар тарқатилганлиги ҳақидаги ҳисоботлари ва бошқа ҳужжатлар билан расмийлаштирилган, фирма логотипи тасвирланган арзон сувенир маҳсулотларининг тарқатилиши ёки акция доирасида маҳсулотлар дегустацияси реклама деб тан олинади. Бироқ бундай реклама акцияси белгиланмаган шахслар доираси, яъни тасодифий кишилар учун мўлжалланган бўлиши керак.

Сизнинг ҳолатда аниқ совриндорлар рўйхати бўлади. Уларга совринларнинг тақдим этилиши тегишли тарзда ҳадя шартномасини (Фуқаролик кодексининг 502-моддаси) ва тақдим этиш чоғида ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирган ҳолда товарларнинг текинга берилиши деб тан олинади. Товарнинг текинга берилиши бўйича оборотга эса Солиқ кодексининг 22-моддасида реализация сифатида қаралади.

 

Бухгалтерия ҳисобида текинга бериш қуйидагича акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Текинга берилган товарларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

 

2900-«Товарлар»

 

Товарлар текинга берилиши акс эттирилди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар»

 

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»

 

Товарларни текинга беришдан кўрилган зарарлар акс эттирилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар»

 

 

Жисмоний шахслар учун лотереялар, ўйинлар, танловлар, мусобақалар (олимпиадалар), фестиваллар ва шу каби бошқа тадбирларда олинган, натура ҳолида ёки пулда ифодаланган тўловлар, совринлар ва бошқа даромадлар ютуқ деб тан олинади (Солиқ кодексининг 22-моддаси). Улар жисмоний шахснинг бошқа даромади ҳисобланади (Солиқ кодексининг 178-моддаси 9-банди) ва уларга тўлов манбаи бўлган юридик шахсда, яъни корхонангизда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солиниши керак (Солиқ кодексининг 184-моддаси).

Тўлов манбаида бошқа даромадларга шкала бўйича солиқ солинади. Бу ҳолда солиқнинг узил-кесил суммаси жисмоний шахс даромадлари ҳақида декларация тақдим этганда ДСИ томонидан ҳисоблаб чиқарилади. Корхонада эса солиқ даври (яъни йил) тугагач 30 кун давомида ДСИга мазкур совриндорлар бўйича Асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида маълумотнома тақдим этиш мажбурияти юзага келади. Мазкур жисмоний шахс бухгалтерияга ўз даромадидан ЖШДСнинг энг юқори ставкаси (23%) бўйича ушлаб қолиш тўғрисида ариза берса, даромадлар тўлаётган юридик шахслар солиқни  энг юқори ставка бўйича ушлаб қоладилар (Солиқ кодексининг 186-моддаси). Совринларни тақдим этишда пул кўринишида эмас, натура ҳолида даромад тўланиши боис корхонангиз ЖШДС ушлай олмайди. Шу сабабли совриндор ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасини корхона кассасига тўлаши керак. Натура ҳолида тўланганда ЖШДСнинг ҳисоблаб чиқарилган суммаси у амалга оширилган ой тугагач 5 кун ичида бюджетга тўланади. Агар ЖШДСни ўз ҳисобингиздан тўлашга қарор қилсангиз, ушбу солиқ суммаси жисмоний шахснинг моддий наф тарзида олинган даромади деб тан олиниши хатари юзага келади (Солиқ кодексининг 177-моддаси).

Жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларидан ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари ушланмайди (Солиқ кодексининг 306-моддаси).

Надежда ГУШЧИНА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2783 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика