Norma.uz

Уйни “текин ижара”га бермоқчиман

 

Мен ўз уйимни қариндошимга вақтинча яшаши учун текин фойдаланишга бермоқчиман. Бу хатти-ҳаракатим қонунга зид эмасми?

Газетхон.

 

- Яқин-яқингача қонун ҳужжатларида уй-жойни текин фойдаланишга бериш шартномасининг шакли мавжуд эмас эди. Бу, ўз навбатида, амалиётда кўпгина муаммолар келиб чиқишига сабаб бўларди. “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунига (25.04.2016 йилдаги ЎРҚ-405-сон) асосан Фуқаролик кодекси 626-1-модда билан тўлдирилиб, унда уй-жойни текин фойдаланишга бериш шартномасининг шаклига оид меъёр белгиланган. Хусусан, бундай шартнома ёзма шаклда тузилиши, бундан уй-жойни яқин қариндошларга (ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан, фарзандликка олинганлар, бобо, буви, неваралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллари) текин фойдаланишга бериш ҳоллари мустасно.

Фуқаролар ўртасида уй-жойни текин фойдаланишга бериш шартномаси нотариал тартибда тасдиқланиши шарт. Мазкур шартноманинг мавжуд эмаслиги ёхуд унинг мажбурий нотариал тасдиқланишига риоя этмаслик энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159-1-моддаси).

Уй-жойни текин фойдаланишга бериш шартномасига нисбатан Фуқаролик кодекси 606-моддасининг иккинчи қисмида, 607-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 609, 610-моддаларида, 612-моддасининг биринчи қисмида, 615-моддасининг биринчи қисмида, учинчи қисми учинчи ва тўртинчи хатбошиларида, тўртинчи ва бешинчи қисмларида, 616-моддасида назарда тутилган қоидалар қўлланилиши назарда тутилди.

Шу билан бирга таъкидлаш жоизки, уй-жойни текин фойдаланишга бериш шартномасини тузиб, ҳақиқатда эса бу хатти-ҳаракат учун тўлов олинган тақдирда, мазкур битим ҳақиқий эмас деб топилади ва тегишли жавобгарлик чоралари қўлланилади.

Қалбаки битимни тузишда тарафларнинг мақсади қандайдир фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни ўрнатишга қаратилган бўлмайди. Бундай битим, қоида тариқасида, тарафлар ёки улардан бири учун ҳуқуқий оқибатни келтириб чиқаришга эришиш мақсадида тузилади (масалан, қарздорнинг мол-мулкини хатлашдан қочиш мақсадида у номигагина бегоналаштирилади).

Фуқаролик кодекси 124-моддасининг мазмунига кўра, қалбаки битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳисобланади (Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 269-сон қарори).

Юқоридагилардан келиб чиқиб, агар уй-жойни текин фойдаланишга беришдан мақсад фойда олиш бўлса, қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда ижара шартномасини тузиш мақсадга мувофиқдир.

 

Азиза ШОНАЗАРОВА,

Тошкент шаҳар Миробод туманидаги

9-сон давлат нотариал идораси нотариуси.

Прочитано: 3399 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2017-06-11 16:48:26, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика