Norma.uz

Ишга чиқмасдан таътил олинса

 

Ходимамиз унга 2016 йил 15 майдан таътил бериб, шундан сўнг ишдан бўшатишни сўраб ариза ёзди. Унга 2.09.2015 йилдан 15.05.2016 йилгача йиллик меҳнат таътилининг 24 куни ҳисобидан фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўлаш керак. Қандай қилиб тўғри ҳисоб-китоб қилиш ва меҳнат дафтарчасига ёзувни қайси сана билан қайд этиш кераклигини айтсангиз.

Газетхон.

– Жамоа шартномасида ёки ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан меҳнат шартномаси бекор қилинганда (шу жумладан унинг муддати тугаши муносабати билан ҳам) ходимнинг хоҳишига кўра, йиллик асосий ва қўшимча таътилларни бериб, ундан кейин меҳнат муносабатларини бекор қилиш ҳоллари назарда тутилиши мумкин. Бу ҳолда таътил тугаган кун меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади (Меҳнат кодексининг 152-моддаси 1-қисми).

Таътиллар муддатини ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқаришда уларнинг муддати ҳар бир тўлиқ таътил миқдорини 12 га бўлиб, сўнг тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Бунда 15 календарь кунга тенг ва ундан кўп бўлган кунлар бир ой деб яхлитланади, 15 календарь кундан ками эса чиқариб ташланади (МКнинг 141-моддаси).

Сизнинг ходимангиз меҳнат шартномаси бекор қилингунча 8 ой 14 кун ишлаган. Унга 16 (24 / 12 х 8) иш куни ҳисобидан кейинчалик меҳнат муносабатларини бекор қилган ҳолда таътил берилиши керак. Ортиқча 14 календарь кун чиқариб ташланади.

Таътил даврида ходим меҳнат шартномасини унинг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисидаги аризасини, башарти меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида огоҳлантиришнинг қонун ёки тарафларнинг келишуви билан белгиланган муддати тугаган бўлса, қайтариб олишга ҳақли эмаслигини унутмаслик лозим (МКнинг 152-моддаси 2-қисми). Сиз ходима мурожаат қилган санани кўрсатмаганлигингиз боис, МКнинг 13-моддаси 1-қисмига мувофиқ, Меҳнат кодекси меҳнат ҳуқуқлари ва бурчларининг вужудга келиши ёки бекор бўлиши билан боғлайдиган муддатнинг ўтиши унинг бошланиши белгиланган календарь куннинг эртасидан эътиборан бошланади.

Сиз 2 та буйруқ тайёрлашингиз зарур: биринчиси – таътилни бериш тўғрисида, иккинчиси эса (ходим мурожаат қилган кундан бошлаб 2 ҳафта ўтгач) таътилни бериш тўғрисида – меҳнат муносабатларини бекор қилиш тўғрисида, таътил тугаган кун – меҳнат шартномаси бекор қилинган кунни кўрсатган ҳолда (МКнинг 152-моддаси 1-қисми). Ходимнинг меҳнат дафтарчасига таътил тугаган кунда меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги ёзувни қайд этиш зарур, бунга иккинчи буйруқ асос бўлади.

 

Абдусалом Рисқуллаев,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1467 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика