Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 26 / Божхона

Илғор технологиялар – самарадорлик кафолати

 

Давлат божхона қўмитасида божхона органлари фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, интерактив хизматлар кўрсатилишини такомиллаштириш масалаларига бағишланган семинар ва матбуот анжумани бўлиб ўтди. Республика Марказий банки билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда соҳа мутахассислари, шунингдек, пойтахтда ва Тошкент вилоятида фаолият юритаётган ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ҳамда божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар иштирок этди.

 

Айтиш керакки, божхона хизмати тизимига илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишда Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2006 йил 9 мартдаги ПҚ–302-сон ҳамда “Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2011 йил 10 августдаги ПҚ-1595-сон қарорлари муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Мустақиллик йилларида божхона органларида босқичма-босқич тарзда шакллантирилган ва бугунга келиб яхлит такомиллашган электрон тизимга айланган “Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими” (ЯААТ) ҳозирда божхона органлари фаолиятининг турли йўналишларини ўзида қамраган 32 та ахборот тизимларидан иборат. Ушбу тизим ёрдамида божхона тўловларининг тўғри ундирилишини мониторинг қилиш, расмийлаштирув жараёнларини соддалаштириш, товар ва транспорт воситалари устидан самарали божхона назоратини ташкил этиш, эҳтимолий хатоликларнинг олдини олиш ҳамда ТИФ қатнашчиларига қулайликлар яратиш борасида ижобий натижаларга эришилмоқда. Муҳим жиҳатлардан бири шундаки, ЯААТдаги ахборот тизимларида мукаммал мантиқий назорат функцияларини ривожлантириш орқали инсон омили таъсирини минималлаштиришга имкон туғилмоқда.

Айни пайтда ДБҚ томонидан Интернет тармоғи орқали 17 турдаги интерактив хизматлар кўрсатилмоқда. Масалан, ДБҚнинг www.customs.uz веб-сайтидан жой олган “Тадбиркорнинг шахсий саҳифаси” орқали кўрсатиладиган 11 турдаги интерактив хизматлар ёрдамида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари бепул бериладиган электрон калитлар кўмагида бевосита ўз фаолиятига доир маълумотлардан фойдаланиши ва божхона расмийлаштируви жараёнларини он-лайн кузатиши мумкин.

Шунингдек, йўловчилар, сайёҳлар ва тадбиркорлар учун декларациялар, товар ва транспорт воситаларига оид ҳужжатлар ҳамда ҳисоботларни интерактив хизматлар орқали масофадан туриб электрон тақдим этиш ва расмийлаштириш тартиби йўлга қўйилди. Қолаверса, тегишли вазирлик ва идоралар билан он-лайн режимда ўзаро электрон маълумотлар алмашинувининг йўлга қўйилиши самараси ўлароқ тадбиркорнинг бир нечта идоралар ўртасида тегишли ҳужжатларни олиш учун сарсон бўлишига чек қўйилди.

Маълумки, ташқи савдо соҳасида бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда республикада ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш мақсадида Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига (7.04.2014 йилдаги ПФ-4609-сон) мувофиқ 2014 йилнинг 1 сентябридан бошлаб тадбиркорлик фаолияти субъектларига ташқи савдо контрактлари бўйича маълумотларни электрон шаклда Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (ТСОЯЭАТ) киритиш имконияти яратилди, шу билан бирга ташқи савдо шартномаларини ваколатли банкларда ҳисобга қўйиш тартиботи бекор қилинди.

2003 йилда ташкил қилинган мазкур тизимда кенг кўламли такомиллаштириш ишлари амалга оширилди ва жорий йилда янгиланган тизим Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банк томонидан муваффақиятли тарзда синовдан ўтказилди. Тадбиркорлар учун янада қулайликлар яратишга йўналтирилган Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимининг янги версияси аввалгисига нисбатан кўпгина устунликларга эга. Жумладан, тизим барча ташқи савдо шартномалари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига қамраб олган. Аввалгидан фарқли ўлароқ тизимда 8 турдаги эмас, балки республика ҳудудида экспорт, дастурий таъминот воситалари экспорти, экспорт (толлинг) ва импорт (толлинг) каби янги турдаги шартномалар ҳисобига улар сони 12 тага етди. Табиийки, бу ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини шу турдаги шартномаларни банкларга олиб бориб рўйхатга қўйиш ташвишидан халос этади.

Тизимга киритиладиган барча маълумотларнинг бир-бирига мослиги мантиқий назорат қилиниши натижасида тадбиркорлар томонидан электрон контрактларни юборишда йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоликларнинг олди олиниб, ташқи савдо юкларини расмийлаштириш жараёнида вақтни тежашга имкон яратмоқда. Тизимда ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ барча ҳисоботларнинг автоматик равишда шакллантирилиши мазкур ҳисоботларни тегишли идораларга қоғоз шаклида тақдим этишга барҳам берди.

 Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида контрактлар тўғрисида маълумотларни тайёрлаш учун “ВЭД-Контракт” дастури ишлаб чиқилиб, ҳозирда тадбиркорларимиз дастурни Ягона давлат электрон хизматлар портали ва Давлат божхона қўмитасининг веб-сайтидан бепул кўчириб олиб фойдаланишлари мумкин.

 

ДБҚ Ахборот хизмати.

Прочитано: 1866 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика