Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 26 / Амалий бухгалтерия

Директор рулда

 

Бензин ёки газ билан тўлдириш ҳақи корпоратив пластик карточкадан тўланганда АЁҚШ фақат терминал чекини (квитанция) беради. Масъул шахс ҳисобдорликка олган корпоратив картага қайд этилган маблағларни ҳисобдан чиқариш учун бўнак ҳисоботига ушбу чекни илова қилиш кифоями? Ёки ЁММни харид қилиш далолатномасини тузишимиз ва қуйиш станцияси етказиб берилган газга юкхат ёзиб беришини талаб қилишимиз шартми?

Автомобиль директорга хизмат мақсадлари учун берилганда фирма бухгалтериясида қандай ҳужжатлар албатта расмийлаштирилиши керак? У автомобилни бошқариш пайтида қандай ҳужжатларни ёнида олиб юриши зарур? Корпоратив карта бўйича ЁММ сарфи қандай расмийлаштирилади?

Р.Ортиқхўжаев,

МЧЖ директори.

 

– Юридик шахс (эгаси) номига расмийлаштирилган автотранспортдан фойдаланганда ҳайдовчида Йўл ҳаракати қоидаларида (ВМнинг 24.12.2015 йилдаги 370-сон қарорига 1-илова) назарда тутилган ҳужжатлар бўлиши шарт. Ҳайдовчилик гувоҳномасидан ташқари улар сирасига мазкур автомобилдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ишончнома, транспорт воситасини бошқаришга қўйилган, чекланмаган сонли шахсларга берилган унинг эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш полиси, ёхуд машинани бошқарувчи муайян шахс номига расмийлаштирилган суғурта полиси киради.

Транспорт директорга (ходимга) хизмат мақсадлари учун берилганда унга ишониб топширилган қимматликнинг сақланишини таъминлаш бўйича тарафларнинг вазифалари аниқ кўрсатилган тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақида шартнома тузилади ҳамда уларнинг қўшимча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги белгилаб қўйилади (Меҳнат кодексининг 203-моддаси).

Амалдаги қонун ҳужжатларида юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланувчи корхоналар учун белгиланган шаклдаги йўл варақалари расмийлаштирилиши назарда тутилган (АВ томонидан 2.07.2004 йилда 1382-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт юкхатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, тўлдириш ва қайта ишлаш бўйича йўриқномага 4–7-иловалар). Қонун ҳужжатларида ходимларнинг хизмат мақсадларида фойдаланиладиган енгил автомобиллар учун йўл варақасининг алоҳида шакли ҳозирча назарда тутилмаган. Автомобилдан фойдаланиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олиш мақсадида ўзингиз учун алоҳида шаклни ишлаб чиқишингиз, унда ўзингизга зарур барча маълумотларни (сана, йўналиш, босиб ўтган масофа, чиқиш/қайтиш вақти, ёнилғи сарфи ва бошқаларни) кўрсатишингиз мумкин.

ЁММни сотиб олиш қандай расмийлаштирилади

Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга (АВ томонидан 18.04.2005 йилда 1470-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ, картанинг сақловчиси уни ҳисобдорликка олган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмаган ҳолда карта воситасида ишлатилган суммалар тўғрисида бухгалтерияга ҳисобот тақдим этиши шарт. Хўжалик эҳтиёжлари учун майда улгуржи тартибда товарлар (ЁММ ҳам товар ҳисобланади) учун карта воситасида тўлов амалга оширилганда, терминаллар квитанциялари асл нусхалари, унга илова қилинган товар счётлари ва қонунга мувофиқ бошқа ҳужжатлар ҳисобот ҳужжатлари сифатида хизмат қилади. Солиқ кодексининг 222-моддасига мувофиқ, терминал чеки ҳисобварақ-фактура ўрнини босувчи ҳужжат ҳисобланади. Демак, сотиб олинган ЁММни сотиб олишга юкхат расмийлаштириш керак эмас. Бухгалтерияда уларнинг сотиб олинганини акс эттириш, ой охирида эса тегишли равишда ҳисобдан чиқаришни расмийлаштириш лозим.

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ, «Norma Online» эксперти.

 

Прочитано: 2331 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика