Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 26 / Божхона

Божхона декларанти бўлай десангиз...

 

Қайси ўқув муассасаси ёки қандай курсларда божхона декларанти мутахассислигига ўқитадилар?

О.Игамратова.

 

Давлат божхона қўмитаси мурожаатингизни кўриб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади.

Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис малака аттестатини бериш тартиби Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис тўғрисидаги низом (АВ томонидан 15.09.2003 йилда 1272-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган.

Уни олиш учун юридик шахс, шу жумладан божхона брокери Давлат божхона қўмитасининг Олий ҳарбий божхона институтига ариза тақдим этади, унда юқоридаги Низомга 2-иловадаги шакл бўйича ўқишга юбориладиган шахсларнинг номзодлари кўрсатилади (ОҲБИ манзили: 100071, Тошкент ш., Қозиробод ­2-тор кўча, 118).

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

  • кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган мутахассиснинг шахсий варақаси;
  • 4 х 6 ўлчамдаги фотосурат – 2 дона;
  • маълумоти ҳақидаги ҳужжатнинг (диплом, аттестат, маълумотнома ва ҳ.к.) кўчирма нусхаси;
  • мутахассис паспортининг кўчирма нусхаси;
  • мутахассиснинг меҳнат дафтарчаси кўчирма нусхаси.

ОҲБИда ўқиш Чилонзор-5, Қурилиш кўчаси, 5-уй манзилида олиб борилади.

Жавобдан қониқмаган тақдирда белгиланган тартибда юқори инстанцияларга ёки суд органларига мурожаат қилишга ҳақлисиз.

Маргарита МИРАЗИМОВА,

ЎзР ДБҚ ҳуқуқий бошқармаси

бошлиғининг ўринбосари.

Прочитано: 2135 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика