Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 26 / Жавоб берамиз

Салқин ичимликларни алоҳида ажратинг

 

Хусусий корхона алкоголли, тамаки маҳсулотлари ва салқин ичимликлар чакана савдосини йўлга қўймоқчи. Шу муносабат билан қуйидаги масалаларга ойдинлик киритсангиз: ушбу товарлар чакана савдосини битта савдо залида амалга ошириш мумкинми? Назорат-касса машинаси сони нечта бўлиши керак: бир донами ёки учтами?

Хусуcий корхона мулкдори.

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг (16.03.2007 йилдаги ПҚ-605-сон, бундан кейин – ПҚ-605-сон қарор) 1-банди билан 2007 йил 1 майдан бошлаб алкоголли маҳсулотлар юридик шахслар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар томонидан берилган алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномалари асосида НКМ билан жиҳозланган ихтисослаштирилган дўконлар, алоҳида савдо заллари (секциялар) орқали сотилиши тартиби белгиланган.

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида низомнинг (ПҚ-605-сон қарорга 1-илова) 5-бандига мувофиқ алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш учун юридик шахсларга бир қатор талаблар қўйилган. Хусусан, шаҳарларда алоҳида кириладиган ва камида 25 квадрат метрли, қишлоқ жойларда камида 15 квадрат метрли савдо зали майдони бўлган (фақат алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишга мўлжалланган), чекка тоғли туманларда – алоҳида савдо секцияси бўлган, алкоголли маҳсулотларни сақлаш ва сотишнинг санитария нормалари ва қоидаларига (шу жумладан, НКМни ва банк пластик карточкалари орқали тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш шартларига, моддий бойликлар тўлиқ даражада сақланиши таъминланишига) мувофиқ бўлган омбор бинолари ва асбоб-ускуналари бўлган ўзининг ёки ижарага олинган турғун савдо шохобчаси мавжуд бўлиши шарт.

Демак, келтирилган нормалардан кўриниб турибдики, сизнинг алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишга мўлжалланган турғун савдо шохобчангиз омборхона, НКМ, терминал ва бошқалардан ташқари шаҳарда камида 25 м2, қишлоқда эса 15 м2 савдо залига (чекка тоғли туманда эса – майдоннинг ўлчамидан қатъи назар, алоҳида савдо секциясига) эга бўлиши шарт. Бундай савдо залида (секциясида) салқин ичимликлар, тамаки ва бошқа маҳсулотларнинг туриши мумкин эмас.

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш учун юридик шахсларга қўйилган талаблар орасида шунингдек юридик шахс томонидан алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган махсус фойдаланиладиган, ҳимояланган фискал хотирали НКМси ва банк пластик карточкалари орқали тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари мавжуд бўлиши шарт.

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидаларининг (ПҚ-605-сон қарорга 2-илова) 6-бандида белгиланганидек, шу маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш фақат юридик шахс томонидан ушбу мақсадлар учун ҳимояланган фискал хотирали махсус НКМдан ва банк пластик карточкалари орқали тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Саволингизнинг иккинчи қисмига келсак, албатта, НКМ ва ҳисоб-китоб терминалининг сони сизда камида иккита бўлиши керак: улардан биттаси фақат алкоголли маҳсулотлар билан, иккинчиси тамаки ва салқин ичимликлар билан чакана савдони амалга оширишга мўлжалланган бўлади. Ўз навбатида, дўконингизда (агар у фақат алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш учун ихтисослаштирилмаган бўлса) тамаки маҳсулотлари ва салқин ичимликларни чакана савдо қилиш учун бошқа умумий ёки алоҳида-алоҳида зал (секция) бўлиши шарт.

 

Жавобларни «Norma Online» етакчи эксперти
Камол МУЗАФФАРОВ тайёрлади.

Прочитано: 2117 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика