Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 26 / Амалий бухгалтерия

Ширкат – кичик корхона эмас

 

Биз хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатини ташкил этмоқчимиз.

ХУМШ ходимлари сони 3 кишини ташкил этса, кичик корхона ҳисобланадими? ДСИга молиявий ҳисобот тақдим этиш даврийлиги қандай?

Д.Белинская,

пенсионер.

– ХУМШни ташкил этишда «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонунга риоя этишингиз зарур. Унга кўра ширкат уй-жой фондини биргаликда бошқариш ва уни сақлаш, асраш ва таъмирлашни, мулкдорлар – ташкил этилган ширкат аъзоларининг умумий мол-мулкидан фойдаланишни таъминлаш учун хусусий турар жойлар мулкдорларининг ташаббуси билан ташкил этилади, у нотижорат ташкилоти бўлиб, ўз уставига мувофиқ ўзини ўзи бошқариш асосида фаолият кўрсатади. Нотижорат ташкилотлари деганда фойда олишни фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ва олинган даромадларни ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган юридик шахслар тушунилади (Солиқ кодексининг 17-моддаси).

Шундан келиб чиқилса, ХУМШ кичик корхона ҳисобланмайди, балки нотижорат ташкилотларига киради.

Солиқ кодексига мувофиқ, ХУМШ нотижорат ташкилотлари сифатида асосий устав фаолияти доирасида мулк эгаларига уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш хизматларини кўрсатишда солиқ тўловчи деб ҳисобланмайди. Тегишинча, кўп квартирали уйлардаги турар ва нотурар жойлар мулкдорларининг аъзолик бадаллари кўринишидаги тушумлар ХУМШнинг даромади ҳисобланмайди. Тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар бўлмаганда сиз фақат ходимларга иш ҳақини ҳисоблаб ёзиш билан боғлиқ солиқлар ва тўловларни: жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, суғурта бадаллари, ЯИТни ушлаб қолишингиз ва бюджетга ўтказишингиз, шунингдек ШЖБПҲга ажратмалар қилишингиз шарт.

Тадбиркорлик фаолияти билан ҳам шуғулланадиган ХУМШ асосий ва тадбиркорлик фаолияти бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши шарт. Шуни билиш лозимки, ширкат учун уставда назарда тутилган уни ташкил этиш мақсадига мувофиқ келмайдиган ҳар қандай фаолият тадбиркорлик фаолияти ҳисобланади.

Одатда ХУМШ қўшимча равишда аҳоли ёки юридик шахсларга пуллик хизматлар кўрсатиш билан шуғулланади. Масалан, қурилиш ахлатини олиб чиқади, уяли алоқа компанияларига антенналарни жойлаштириш учун жойлар беради, ертўлаларни ижарага беради ва ҳ.к. Улар бундай фаолиятдан умумбелгиланган солиқларни: фойда солиғи, ҚҚС, мақсадли жамғармаларга ажратмалар ва Солиқ кодексининг 23-моддасида кўрсатилган бошқа солиқ тўловларини тўлашлари шарт. Тадбиркорлик фаолияти бўйича солиқ мажбуриятлари тўғри ҳисобланишини таъминлаш учун ХУМШ солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларнинг бухгалтерия ҳисобини ҳар бир солиқ тури бўйича юритиши шарт (Солиқ кодексининг 42-моддаси).

Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ, кичик бизнес субъектларига кирмайдиган хўжалик юритувчи субъектлар солиқ органларига чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни: Бухгалтерия баланси (1-шакл) ва Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни (2-шакл) тақдим этишлари шарт (молия вазирининг АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғига 1 ва 2-иловалар). Улар йил бошидан ўсиб борувчи якун билан қуйидаги муддатларда тақдим этилади:

чораклик молиявий ҳисобот – ҳисобот даври тугагандан кейинги ойнинг 25-кунига қадар;

йиллик молиявий ҳисобот – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай.

 

Неля ВАЛИНИНА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2151 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика