Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 26 / Амалий бухгалтерия

Омбордаги асосий воситалар эскирмайдими?

 

Компаниямиз соғломлаштириш мажмуаси учун корпоратив карточка бўйича телевизор, микротўлқинли печь, шарбат чиқаргич ва бошқа маиший техника сотиб олди. Ушбу мол-мулк асосий воситалар ҳисобварақларига киритилиб, унга эскириш ҳисобланди, бироқ амалда улар фойдаланишга киритилмаган эди. Энди директор эскиришни ҳисоблашим керак бўлмаганини айтяпти.

Фойдаланишга киритилмаган ускуна ёки компьютер техникасига эскириш ҳисобланадими? Бу қайси ҳужжат билан тартибга солинади?

В.Гадоева,

МЧЖ бухгалтери.

– Бухгалтерия ҳисобида асосий воситаларнинг кирими, уларнинг баҳоланиши, амортизация ҳисоблаб ёзилиши ва АВ билан боғлиқ бошқа операцияларни тўғри акс эттириш учун 5-сон БҲМС «Асосий воситалар» (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ва 21-сон БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома»га (АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган) амал қилишингиз зарур.

Уларга мувофиқ олди-сотди шартномаси бўйича сотиб олинган АВ қиймати корхона балансига (0800-«Капитал қўйилмалар» ҳисобварақлари) киритилади. Мол етказиб берувчилар, пудратчилар ва бошқа шахслардан сотиб олинган АВ объектлари фойдаланишга киритилгандан кейин асосий воситаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (0100) дебети ва 0820-«Асосий воситаларни харид қилиш» ҳисобварағи кредити бўйича кирим қилинади. Амортизация ажратмалари (эскириш) ҳисоблаб ёзиш ушбу объект АВ таркибига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошланади.

21-сон БҲМСга кўра, сотиб олиш натижасида АВ объектларини бошланғич қиймати бўйича фойдаланишга топшириш дт 0100 кт 0800 проводкаси билан акс эттирилади. Яъни фойдаланишга киритилганидан кейинги ойдан эскириш ҳисоблаб ёзила бошлайди.

Сиз сотиб олган асосий воситалар (маиший техника) қўшимча монтаж ва йиғишни талаб этмаслиги боис улар соғломлаштириш мажмуасига берилган пайтда асосий воситаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларда (0100) акс эттирилиши керак.

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2266 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика