Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 26 / Жавоб берамиз

Ходим – пенсионер – ногирон

 

Ходим – II гуруҳ ногирони ойига 4 ЭКИҲга тенг даромадларидан чегирма кўринишидаги даромад солиғи бўйича имтиёздан фойдаланар эди (Солиқ кодексининг 180-моддаси). Ҳозир у ёшга доир пенсия ола бошлади, бироқ II гуруҳ ногиронилигича қолди.

Солиқ солинадиган даромаднинг камайтирилишини назарда тутувчи имтиёзга бўлган ҳуқуқи сақланиб қоладими?

Р.Фаткулина,

МЧЖ бош бухгалтери.

Ҳа, сақланиб қолади. Солиқ кодексининг ­180-моддаси 2-қисмига мувофиқ, болаликдан ногирон бўлиб қолганлар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлари солиқ солишдан қисман (даромад олинган ҳар бир ой учун энг кам иш ҳақининг 4 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича) озод қилинади. Имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади. У ишловчи пенсионерлар – болаликдан ногирон бўлиб қолганлар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронларига ҳам қўлланади. Бундан ташқари, Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 30.04.2011 йилда 2222-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ, I ва II гуруҳ ногиронларига пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади.

Қонун ҳужжатларида ишловчи I ва II гуруҳ ногиронларига бошқа имтиёзлар ҳам назарда тутилган. Чунончи, уларга меҳнатга ҳақ тўлаш камайтирилмаган ҳолда иш вақтининг ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади (Меҳнат кодексининг 116, 220-моддалари). Байрам кунлари арафасида кундалик иш муддати улар учун камида 1 соатга қисқартирилади (МКнинг 121-моддаси). Бундан ташқари, уларга 30 календарь кундан кам бўлмаган муддат билан йиллик узайтирилган асосий таътил берилади (МКнинг 135, 220-моддалари). Одатда, биринчи иш йили учун у 6 ой ишлагандан кейин берилади. Бироқ I ёки II гуруҳ ногирони бўлган ходимнинг хоҳишига кўра у 6 ой ўтмасдан туриб ҳам берилиши мумкин. Бундан ташқари, таътил уларнинг хоҳишига кўра ёзги ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилиши керак (МКнинг 143, 144-моддалари). Шунингдек улар ҳар йили 14 календарь кунга қадар иш ҳақи сақланмаган ҳолда муқаррар тартибда таътил олиш ҳуқуқига эгалар (МКнинг 150-моддаси).

Ногиронларни тунги вақтдаги ишларга, шунингдек иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга уларнинг розилиги билангина, башарти улар учун бундай ишлар тиббий тавсияларда тақиқланмаган бўлса, йўл қўйилади (МКнинг 220-моддаси).

Неля ВАЛИНИНА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2383 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2020-10-16 07:47:16, Гость_Шакир:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика